O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


Download 3.67 Mb.
bet199/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

Технические средства САПР - Автомат лойиҳалаш тизими(АЛТ)нинг техник воситалари - таркибига натижаларни тўлиқ автоматик ёки қисман автоматик равишда ўз хотирасига қайд қилишни таъминловчи, унга уланган ташқи ускуналар билан биргаликда ЭҲМ, жойнинг рақамли модели (ЖРМ)ни тузиш мақсадидаги аэрофототасвирларни, топографик режа ва хариталарни қайта ишлаш учун фотограмметрик жиҳозлар кирувчи техник воситалар мажмуи.
Точка контрольная - назорат нуқтаси - у орқали лойиҳавий чизиқ белгиланиши керак бўлган, кўндаланг кесимдаги қайд қилинган нуқта.
Точка плюсовая - плюс нуқта - пикетлар орасида жойлашган ва жой рельефининг характерли шакллари жойлашувига мос келувчи трасса нуқтаси ёки трассанинг назорат нуқтаси.
Точка перегиба трассы-трассанинг ўзгариш нуқтаси - трасса йўналишининг ўзгариш нуқтаси.
Точка трассы контрольная - трассанинг назорат нуқтаси - трассаўтказиш йўналиши бўйича табиий ёки хўжалик шароитларидан келиб чиққан ҳолда трасса шу нуқталардан ўтиши (ёки айланиб ўтиши) шарт бўлган нуқта. Булар - дарё, жарлар, ботқоқлик, темир йўл билан кесишмалар, тоғ тузилмаларидан ўтиш довонлари, аҳоли яшаш жойларига туташ жойлар ёки шаҳарларни айланиб ўтиш йўлларидир.
Транспортные связи - транспорт алоқалари - лойиҳаланаётган йўл тармоғининг қамров ҳудудида келажакда ёки ҳисобий йилда юклар ва йўловчиларни ташиш миқдори ҳамда йўналишлари ифода этилган график тасвир. Унинг турлари - туманлар ичидаги, туманлараро, вилоятлараро, давлатлараро, халқаро.
Трасса дороги - йўл трассаси - автомобиль йўли ўқининг жойидаги лойиҳавий ҳолатига жавоб берувчи ва икки текисликда, яъни горизонтал (режа) ва вертикал (бўйлама кесим) текисликлардаги акси билан аниқланадиган фазодаги ҳолати.
Трассирование - трассасини ўтказиш - берилган пунктлар оралиғида автомобиль йўли трассаси топографик, геологик, гидрологик ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳамда эстетик талабларга риоя қилган ҳолда ўтказиш.

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling