Рабочий проект - ишчи лойиҳа - бир босқичли лойиҳалашда ўхшаш объектлар шунингдек техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган объектлар учун фойдаланиладиган андозавий ва қайта қўлланиладиган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳавий хужжат.
Развитие трассы- трассани ривожлантириш - бўйлама қияликни камайтириш мақсадида икки нуқта орасидагитрассаниузайтириш. Берилган қияликни таъминлаш учун катта ер ишлари хажми талаб қилинадиган, ер сирти катта қияликка эга бўлган жойларда амалга оширилади.
Район изысканий - қидирув ишлари ҳудуди - лойиҳаланаётган автомобиль йўллари тармоғи ёки алоҳида йўлга хизмат кўрсатиши тахмин қилинган ишлаб чиқариш ҳудудий мажмуаси. Йўл тармоғини лойиҳалашда қидирув ишлари ҳудуди бутун маъмурий ҳудудий бирликни (вилоят, ўлка, республика, иқтисодий ҳудуд), шунингдек у билан ишлаб чиқариш, транспорт алоқалари бўлган қўшни маъмурий ҳудудлардаги туманлар ва шаҳарларни қамраб олади. Алоҳида йўлларни лойиҳалашда қидирув ишлари ҳудуди одатда, лойиҳаланаётган йўлга туташ ва йирик табиий чегаралар ёки шундай ёҳуд юқорироқ тойифага эга энг яқин автомобиль йўллари билан чегараланган ҳудудни ўз ичига олади.
Район тяготения - қамров ҳудуди - лойиҳаланаётган автомобиль йўллари тармоги ёки алоҳида йўл хизмат кўрсатадиган халқ хўжалиги мажмуаси ҳудуди. Олдиндан баҳолаш учун қамров ҳудудига бутун қидирув ишлари ҳудуди киритилади. Қамров ҳудудининг чегаралари транспорт алоқалари, юк тўпланувчи ва юк қабул қилувчи жойлар ва уларни ривожлантириш истиқбол-ларини аниқлаган ҳолда текшириш натижалари бўйича ойдинлаштирилади.
Расстояние видимости - кўриниш масофаси - аниқланаётган ёки кўрилаётган объектларгача бўлган масофа. бўлган масофа. “Ҳисобий кўриниш”га қаранг.
Репер - репер - мутлақ ёки нисбий баландлик белгисига эга бўлган бошланғич баландлик нуқтаси. Реперлар ер ишлари минтақасидан ташқарида трасса, бўйлаб ўрнатилади. Реперлар доимий ва вақтинчалик бўлади. Доимий реперлар бир-биридан 15-30 км оралиқда, вақтинчалик эса ҳар 1-3 км да ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |