Трассирование клотоидное - клотоидал трассани ўтказиш - кўпроқ катта ўлчамли туташ айлана ва ўтиш эгрилардан ташкил топган; тўғри чизиқлари унча катта бўлмаган ёки умуман бўлмайдиган йўл трассасиниўтказиш.
Угол поворота трассы - трассанинг бурилиш бурчаги - трассайўналишининг режада ўзгариши. Бурилиш бурчаги трассайўналишининг давоми билан унинг янги йўналиши орасида ўлчанади.
Уклон поперечный - кўндаланг нишаблик - йўл конструкцияси бирон бир элементи юзасининг (йўл пойи, йўл тўшамаси қатламлари) йўл ўқига перпендикуляр бўлган йўналишда ўлчанадиган горизонтал сатҳдан оғиши.
Уклон продольный - бўйлама нишаблик - лойиҳа чизиғининг бўйлама йўналишдаги горизонталдан оғиши. Энг катта бўйлама нишаблик бўйлама кесимни лойиҳалашда қурилиш баҳоси, транспорт харажатлари ва ҳаракат хавфсизлигининг оқилона уйғунлиги таъминланган, чегаравий рухсат этилган нишабликдир. У ҳисобийавтомобиль тури, йўл тоифаси ва жойнинг рельефига боғлаб белгиланади.
Ход трассы-трасса йўли - жойнинг рельеф шароитларигақараб трассани ўтказиш. Трасса йўллари қуйидагилар: водий йўллари - дарё водийларининг сув босмайдиган қисмидан унинг йўналиши бўйича, сув айирғичгакўтарилмасдан ўтади; сув айирғичдаги йўллар - дарё водийлари орасидаги сув айирғичлар билан кесишган (довон бўйлаб)ҳолда бир водийдан бошқа водийга ўтади; тоғ ёнбағирдаги йўллар - водий ва сув айирғич орасидаги нишаблик бўйича ўтади.
Ходатайство (декларация) о намерениях - мўлжаллар ҳақида расмий ариза (баёнот) - ижро ҳокимияти маҳкамасига тақдим этиладиган, йўл қуриш мўлжалланаётган объектнинг умумий тавсифномасини, фойдаланиш муддатлари кўрсатилган ҳолда ерларни вақтинча ажратиб олиш ва мусодара қилиш зарурати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган дастлабки лойиҳа олди ҳужжати.
Цифровая модель местности (ЦММ) -жойнинг рақамли модели (ЖРМ) - жойни математик моделлаш учун мўлжалланган бошланғич маълумот (рақам)ларнинг тартиблаштирилган рўйхати.
Do'stlaringiz bilan baham: |