O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


Download 3.67 Mb.
bet175/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

Автомобильная дорога главная - асосий автомобиль йўли - ўзининг аҳамиятига кўра ҳаракат оқими, ташиш ҳажми ёки техник ечимлари бўйича уларни кесувчи ёки уларга туташувчи йўллардан устун йўл.
Автомобильная дорога горная - тоғдаги автомобиль йўли - бўйлама кесимда катта нишабли, режада кичик радиусдаги, эгрили, серпантинли ва кўчки, ўпирилиш, қор кўчкилари ва тош тўкилмалари ҳамда бошқалардан ҳимояловчи махсус муҳандислик иншоотлари бўлган тоғли жойдан ўтувчи йўл.
Автомобильная дорога зимняя (автозимник) - қишки авто-мобиль йўли - қатламли тарзда яхлаган музлардан ёки зичланган қор ва музлардан қурилган ҳамда яхлаган дарё ва кўл музлари бўйлаб ўтказилган йўл.
Автомобильная дорога кольцевая - ҳалқасимон автомобиль йўли - шаҳарнинг режалаштирилган ҳудудини ёки бошқа худудни ёпиқ эгрилик бўйича четлаб ўтувчи, шаҳарга кириш йўлларини ўзаро бирлаштирувчи, шаҳар атрофи йўлларини ва шаҳар кўча тармоғини транзит ҳаракатларидан бўшатиш учун кўзда тутилган йўл.
Автомобильная дорога многополосная - кўп тасмали (полосали) автомобиль йўли-транспорт воситаларининг тўрт ва ундан ортиқ қаторли ҳаракатини таъминловчи йўл.
Автомобильная дорога местного значения - маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўли- маъмурий туман чегарасида корхона, муассасаларнинг ўзаро алоқасини таъминловчи йўл.
Автомобильная дорога областного (краевого) значения - вилоят, ўлка аҳамиятидаги автомобиль йўли - мухтор республикалар пойтахтлари, ўлка ва вилоятларнинг маъмурий марказ-ларини бирлаштирувчи; туманларнинг маъмурий марказлари ва шаҳарчаларни ўзаро ҳамда темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё бандаргоҳлари, даволаниш ва дам олиш масканлари, спорт мажмуалари ҳамда, умум давлат ва республика аҳамиятидаги йўллар билан туташтирувчи йўл.
Автомобильная дорога общей сети- умум тармоқ автомобиль йўли - давлат стандарти (оғирлиги ва ўлчамлари бўйича) талабларига жавоб берувчи, транспорт воситалари ҳаракатини таъминловчи умум фойдаланишдаги йўл. Қўшни респуб-ликаларнинг йўл хўжалиги ташкилотлари ҳисобида туради. Умум тармоқ автомобиль йўли ўзининг халқ хўжалигидаги ва маъмурий аҳамиятига кўра умумдавлат, республика, ўлка, вилоят ва маҳаллий аҳамиятлардаги йўлларга бўлинади.

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling