Грузонапряженность дороги - йўлдаги юк ташиш миқдори (брутто) - бир бирлик вақт ичида берилган йўлқисмидан икки йўналишда ўтган транспорт воситалари ва юкларнинг умумий оғирликлари. Йилда (ёки бир кеча-кундузда) тонна ҳисобида ўлчанади. Йўлдаги ташилаётган юк миқдори (нетто) - бир-бирлик вақт ичида берилган йўл қисмидан икки йўналишда ташилган юкларнинг умумий оғирлиги. Саноат корхоналари йўлларини лойиҳалашда ва йўл тўшамасининг ишлаш қобилиятини баҳо-лашда қўлланилади.
Грузооборот - юк айланмаси (обороти)- юк ташишдаги транспорт иши кўрсаткичи, ташилган юк оғирлигини (тоннада) масофага (километрда) кўпайтириш билан ифодаланади.
Дорога лесозаготовительных предприятий (лесовозная) - ёғоч тайёрлаш корхоналари йўли - ёғоч тайёрлаш корхонаси фаолияти минтақаси чегарасида турли юклар ва ёғоч ташиб чиқариш учун кўзда тутилган автомобиль ёки трактор йўли.
Дорожное хозяйство - йўл хўжалиги - қисқа масофаларда катта тезликда автомобиль билан халқ хўжалиги ва аҳоли эхтиёжларини тўлиқ қондиришга мўлжалланган моддий ишлаб чиқариш соҳасининг бир қисми. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари тармоғини, ундан меъёрий фойдаланиш учун зарур бўлган барча иншоотларни, шунингдек бу йўлларни таъмирлаш ва сақлаш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларни ўз ичига олади.
Дорожно-климатическая зона - йўл-иқлим минтақаси - “Йўл- иқлим бўйича туманлаштириш”га қаранг.
Дорожно-климатические районирование - йўл-иқлим бўйича туманлаштириш - йўлларни лойиҳалаш ва қуриш мақса-дида республика ҳудудини кўпроқ ёки камроқ даражада бир хил иқлим шароитли минтақаларга ажратиш. Намлик даражаси, ер ости сувларининг жойлашиш чуқурлиги, грунтларнинг музлаш чуқурлиги ва йиллик ўртача ёғин миқдорига қараб республика ҳудуди тўртта йўл-иқлим минтақасига ажратилган.
Дорожные инженерые устройства - йўл муҳандислик қурилмалари - ҳаракат хавфсизлигини ва узлуксизлигини таъ-минлаш, йўловчилар, ҳайдовчилар ва автомобилларга ҳаракат бўйлаб хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иншоотлар мажмуаси. Йўл муҳандислик қурилмаларига автобус бекатлари, тезликни ўзгартириш ўтиш тасмаси, автомобиллар тўхтаб туриши учун майдончалар, дам олиш майдончалари ва автобусларни кутиш учун айвонлар, йўлни қор кўчкиларидан, қор босишдан ҳимоялаш қурилмалари, алоқа тармоғи ва йўлни ёритиш воситалари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |