Объем перевозок - юк ташиш ҳажми- бир бирлик вақт ичида ташиладиган юк (тоннада) оғирлиги.
Пассажирооборот -йўловчи (пассажир)лар ташиш ҳажми - бир бирлик вақт ичида йўлда маълум масофага ташилади йўловчилар сони.
Плотность дорожной сети - йўл тармоғининиг зичлиги - айрим вилоят (туман)даги ҳисобга олинадиган барча автомобиль йўллари умумий узунлигининг шу вилоят (туман) майдонига нисбати.
Плошадь городская - шаҳар майдони - шаҳар автомо-биль йўллари(кўчалари)нинг кенгайтирилган қатнов қисми. Вазифасига, жойлашишига ва атрофидаги иморатларга қараб ша-ҳар ёки шаҳар туманинг бош асосий майдони, турар жой тумани майдони, жамоат бинолари олдидаги майдон, транспорт майдони, вокзал олди майдони, кўприкости майдони ва бошқаларга бўлинади.
Провозная способность дороги - йўлнинг олиб ўтиш қобилияти - бир бирлик вақт мобайнида автомобиль йўлининг берилган қисмидан ташилиши мумкин бўлган юкларнинг оғирлиги ёки йўловчилар сони.
Проезд боковой - ёнлама йўл - шаҳар йўлининг биртури. Магистрал кўчалар қатнов қисмларининг ўтказиш қобилияти чекланганда транспорт оқимини ўтказиш учун хизмат қилади.
Проезд внутриквартальный - маҳаллалараро автомо-биль йўли - маҳаллалар, кичик туманлар ичидаги, маҳаллий ва туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар билан маҳаллий транспорт алоқаларини таъминловчи шаҳар йўлининг тури. Баъзида алоҳида саноат ёки қурилиш объектларига кириш йўли бўлиб хизмат қилади.
Пропускная способность дороги - йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти - бутун йўл ёки йўл қисмининг берилган тезлик ва ҳаракат хавфсизлиги таъминлаган ҳолда бир бирлик вақт ичида ўтказиши мумкин бўлган энг кўп автомобиль миқдори. Одатда 1 соатда ўтган автомобиль сони билан (авт/соат) ўлчанади. Шунингдек 8-бўлимга қаранг.
Протяженность дороги - йўлнинг узунлиги - ҳақиқатда пикет қозиқлари ва километр белгилари бўйича кўрсатилган объектлар ёки аҳоли турар жойлари орасидаги йўлинг ҳақиқий узунлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |