Интенсивность движения - ҳаракат жадаллиги - бир бирлик вақт (бир кеча-кундуз ёки ўртача бир соат) оралиғида йўлнинг берилган кесимидан ўтадиган автомобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари сони.
Интенсивность движения приведенная - келтирилган ҳаракат жадаллиги - ҳисобий автомобилга мосланган автомо-биллар ҳаракат жадаллиги.
Интенсивность движения расчетная - ҳисобий ҳаракат жадаллиги - аниқ муддатга белгиланадиган ва лойиҳалаш вақ-тида йўлнинг тоифаси ва ўлчамларини белгилаш учун асос си-фатида қабул қилинадиган ўртача йиллик, бир кеча-кундузлик ҳаракат.
Искуственные сооружения - сунъий иншоотлар - қордан ҳимояловчи, кўчкига қарши, дарёларни, жарликларни, тоғ, йўл ва бошқа тўсиқларни кесиб ўтганда қуриладиган иншоот. Автомобиль йўлларидаги асосий сунъий иншоотлар: кўприклар, йўл ўтказгичлар, тоннеллар, эстакадалар, қувурлар, сув кетказиш қурилмалари, тимлар, тиргак, деворлар ва бошқалар.
Категория дороги - йўл тоифаси - автомобиль йўлининг республика умум транспорт тармоғи ва халқ хўжалигидаги аҳамиятини, ундаги ҳаракат жадаллигини ифодаловчи мезон. Бешта йўл тоифаси мавжуд. Тоифага қараб йўлнинг барча техник кўрсаткичлари белгиланади.
Классификация автомобильных дорог - автомобиль йўлларининг таснифланиши - мавжуд ва лойиҳаланадиган автомобиль йўлларини ёки уларнинг алоҳида қисмларини тоифаларга ажратиш. “Йўл тоифасига” қаранг.
Коэффициент загрузки дороги движением - йўлнинг автомобиль ҳаракати билан юкланганлик коэффициенти - автомобилларнинг ҳаракат хавсизлиги ва шарт-шароитларини тавсифлайдиган ҳамда ҳаракат жадаллигининг шу йўл қис-мининг ўтказувчанлик қобилиятига нисбати билан белгиланадиган кўрсаткич.
Коэффициент приведения автомобилей - ҳисобий автомобилга келтириш коэффициенти - ўққа тушадиган оғирлик ихтиёрий бўлган ҳолатдан ўққа тушадиган оғирлик ҳисобий бўлган автомобиллар (ҳисобий автомобиллар)га ўтиш коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |