Проектирование по секущей - кесувчи чизиқ бўйича лойиҳалаш - тепалик ва водий ён бағирларининг юқори қисмини ўймалар кесиш билан лойиҳа чизиғини ўтказишусули.Ўймадан олинган тупроқдан пастқам жойларни кўтариш учун фойдаланилади. Тепалик, жуда паст-баланд жойларда юқори тоифали йўлларни лойиҳалашда қўлланилади.
Проект типовой - андозавий лойиҳа - ягона модул тизими ва белгиланган тарзда тасдиқланган ҳамда маълум қурилиш шарт-шароитларга боғлаш йўли билан лойиҳа ташкилотлари томонидан кўп ҳолларда қўллашга мўлжаллланган қурилиш махсулотларини амалдаги стандартларини ҳисобга олган ҳолда техник савияда ишлаб чиқилган иншоот лойиҳаси.
Проектирование продольного профиля - бўйлама кесимни лойиҳалаш - йўлнинг ер сиртига нисбатан бўйлама кесимдаги йўл пойи қирғоғи ҳолатини белгилаш.
Проложение трассы - трассани ўтказиш - трассани давлат геодезик тармоғининг талаб қилинган бурчақларини қуриш, линия узунликларини ўтказиш, нишон қозиқларини ўрнатишдаги мавжуд пунктларига боғлош маълумотлари асосида йўл трассаси ўқини жойига кўчириш.
Пункт грузообразующий - юкларни тўплаш пункти - лойиҳаланаётган йўлдан юкларни ташишни амалга оширувчи корхона, ташкилот, хўжалик.
Пункт грузопотребляющий - юк қабул қилувчи жой - лойиҳаланаётган йўлдан юклари келадиган корхона, ташкилот, хўжалик.
Пункт опорный - таянч пункти - лойиҳаланаётган йўл трассасиҳолатини белгилашга сабаб бўладиган жой (саноат, сиёсий, маъмурий ёки маданий марказлар, транспорт тугунлари). Пунктлар-нинг сони ва хусусияти йўлнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятига боғлиқ.
Пункт пассажирообразующий -йўловчилар тўпланувчи пункт- лойиҳаланаётган йўлдан йўловчиларни ташишни амалга оширадиган корхона, ташкилот, хўжалик, шифохона, дам олиш масканлари ва бошқалар.
Рабочая документация - ишчи ҳужжат - икки босқичли лойиҳалашдаги иккинчи босқич лойиҳавий ҳужжати (1981 йилдан белгиланган). Автомобиль йўли, ундаги бино ва иншоотларни қуришнинг ишчи ҳужжати таркибига қуйидагилар киради: белгиланган талабларга асосан ишлаб чиқиладиган ишчи чизмалар (йўл жиҳозлари элементлари, мустаҳкамлаш иншоотлари чизмалари, табиат ва атроф-муҳитни сақлаш ёки ерни қайта тиклаш, шунингдек меҳнат хавфсизлиги билан боғлиқ қурилма ва иншоотлар чизмалари, қурилиш-монтажишларини ташкил этиш учун мўлжалланган турли жиҳозлар, конструкция элементлари ва бошқаларни ўрнатиш чизмалари); объектли ва маҳаллий сметалар; қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари қайдномалар ашёларга бўладиган талаблар жамланган жадваллар; ишчи-қурилиш чизмаларининг паспорти; меҳнат харажатлари ва асосий ашёлар харажатларининг ҳисоблари; смета баҳоси кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгариш ҳисоблари. Ишчи ҳужжат лойиҳа ташкилотига буюртмачи томонидан берилган бошланғич маълумотларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |