Сводный сметный расчёт стоимости строительства или реконструкции автомобильной дороги - автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш нархининг йиғмасмета ҳисоби - белгиланган тартибда тузиладиган ва барча асосий объектлар ва иш турларига кетадиган харажатларни қамраб олиб, смета баҳосини аниқловчи умумлаштирилган муҳим ҳужжат. У тайёргарлик ишларини, вақтинчалик бино ва иншоотларни, тасодифий ишлар ва харажатларга захирани, қурилаётган корхона дирекциясини (техник назорат) сақлаш ва муаллифлик назорати харажатларини, лойиҳа - қидирув ишлари харажатларини, ходимлар тайёрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Йўл, ундаги бино ва иншоотларни қуришнинг смета баҳоси, шу жумладан, қурилиш-йиғиш ишлари баҳоси жамланган смета ҳисобида қуйидагича аниқланади: бир босқичли лойиҳалашда - андозавий ва қурилишни маҳаллий шароитга боғланган, қайта қўлланилаётган тежамли алоҳида лойиҳа сметаси ҳамда ишчи чизмалар бўйича тузиладиган сметалар бўйича (объектларнинг ялпи қурилиши учун прейскурантлар ва умумлаштирилган смета меъёрлари қўлланилади); икки босқичли лойиҳалашда - умумлаштирилган смета меъёрлари, прейскурантлар ва ўхшаш объектларни баҳолаш кўрсаткичлари бўйича. Тасдиқланган смета баҳоси бутун қурилиш муддати учун лимит ҳисобланади.
Смета объектная и локальная - маҳаллий ва объектли смета - лойиҳалашда белгиланган тартибга асосан ишлаб чиқиладиган смета ҳужжатларининг асосий қисми. Ишчи ҳужжат таркиби-даги смета баҳоси икки босқичли лойиҳалашда ва ишчи лойиҳаси таркибида (бир босқичли лойиҳалашда) шу мақсадга мўлжалланган умумлаштирилган смета меъёрлари, умумлаштирилган нархларга ва қурилишни маҳаллий шароитига, андозавий ва қайта қўлланадиган тежамли алоҳида лойиҳаларга боғланган прейскурантлар (моллар нархи ҳақидаги маълумотнома) бўйича аниқланади. Бундай меъёрлар ва сметалар бўлмаганда эса ягона баҳо ва нарҳномалар бўйича аниқланади. Ишчи чизмалар бўйича тузиладиган маҳаллий ва объектли сметаларда меъёрий шартли - аниқ маҳсулот ажратилади.
Сметная документация - смета ҳужжати - лойиҳаланаётган автомобиль йўли, ундаги бино ва иншоотлар ёки уларнинг қурилиш навбати смета баҳосини аниқловчи лойиҳа ҳужжатлари умумий мажмуасининг бир қисми. Лойиҳалаш босқичига қараб қуйидаги смета ҳужжатлари тайёрланади: лойиҳа таркибида (икки босқичли лойиҳалашда) - баҳонинг жамланган смета ҳисоби, харажатлар маълумоти, объектли ва маҳаллий сметалар, лойиҳа ва қидирув ишлари сметалари; ишчи ҳужжатлар таркибида (икки босқичли лойиҳалашда) - маҳаллий ва объектли сметалар; ишчи лойиҳа таркибида (босқичли лойиҳалашда) – бир баҳонинг йиғма смета ҳисоби, харажат маълумотлари, объектли ва маҳаллий сметалар (объектли ва маҳаллий ҳисоботлар - икки йилдан ортиқ қурилиш муддатига эга бўлган объектлар учун). Лойиҳалар ва ишчи ҳужжатлар таркибида шунингдек ишга тушириладиган мажмуага тегишли объектлар қурилишининг смета баҳоси қайидномаси тузилади. Тасдиқланган лойиҳа (ишчи лойиҳа) таркибидаги смета ҳужжатларига махсус тушунтириш хати ишлаб чиқилиб, унда смета ҳужжатларини ишлашда қабул қилинган барча бошланғич маълумотлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |