Смещение кривой - эгрининг сурилиши - ўтиш эгриси қўйилгандан сўнг эгри (уринмадан марказга) силжиган масофа.
Стадии проектирования - лойиҳалаш босқичлари- объектларни лойиҳалаш босқичлари. Лойиҳалаш бир ва икки босқичда амалга оширилиши мумкин. Бир босқичда- қурилиш андозавий ва қайта қўлланиладиган, лойиҳалар бўйича амалга ошириладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар учун, шунинг техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган объектлар учун жамлама смета баҳоси ҳисоби бўлган ишчи лойиҳа; икки босқичда - жамлама смета баҳоси ҳисоби бўлган лойиҳа ва бошқа қурилиш объектлари, жумладан, йирик ва мураккаб объектлар учун сметалари бўлган ишчи хужжатлар.
Схема развития автомобильных дорог - автомобиль йўлларининг ривожланиш схемаси - халқ хўжалиги ва саноат тармоқлари ривожланиши чизмаси ва жойлашишининг ҳамда иқтисодий ҳудудлар бўйича ишлаб чиқариш кучлари ривожланиши чизмаси ва жойлашишининг умумий мужассам тармоқ чизмаси. Бу ривожланиш чизмалари республика ишлаб чиқариш кучлари жойлашишининг асосий чизмаси билан ўзаро боғлиқ ҳолда камида 15 йил муддатга ишлаб чиқилади. Ҳар 5 йилда чизмага зарурий аниқликлар киритилади. Автомобиль йўллари ривожланиш чизмаларини ишлаб чиқиш бошқа тармоқ чизмаларидек икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичдаавтомобиль йўлини ривожлантириш вазифалари ва асосий кўрсаткичлари белгиланади. Иккинчи босқичда шу чизмалар таркибида йўлларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш мақсадга мувофиқлигини, ривожлантириш ва техник савиясини оширишга оид тадбирларни асословчи, ҳисоб-китоб материаллари ишлаб чиқилади.
Тальвег - тальвег - жой рельефининг дарё водийси чуқурлиги, жар ва бошқа эрозия кўринишлари энг пастки нуқталарини бирлаштирувчи чизиғи.
Тангенс кривой - эгрининг тангенси - трасса бурилиш бур чаги учини шу бурилишдаги эгри боши ёки охири билан бирлаштирувчи тўғри чизиқ.
Термокарст -термокарст- ер ости музлари ёки музли грунтнинг эриши натижасидаги карст ҳодисаларининг маҳсулоти.
Do'stlaringiz bilan baham: |