Ж.Леббок
Муваффақият айрим инсонлар назарида оила фаровонлиги бўлса бошқалар унга муайян миқдордаги даромадни қўлга киритиш орқали эришади. Лекин аслида эса муваффақиятга эришиш учун биринчи ўринда инсонлар билан бўлган ҳушмуомалаликдир. Сизда қанчалик истеъдодингиз бўлмасин агар ҳушмуомала бўлмасангиз инсон билан тил топишишингиз жуда қийин. Шу маънода муваффақиятга эришиш ҳушмуомалаликдан бошланади.
“Ҳушмуомалаликка ҳақ тўланмаса ҳам у кўп наф келтиради.”
М.Монтегю
Ҳушмуомалалик яхши ва тўғри тарбия натижасидир. Шунинг учун доим инсонлар билан мулойим, камтар ва бағрикенг бўлиш лозим. Ҳушмуомала инсонлар ўз хатти ҳаракатларига бошқаларни жалб қилишади, улар билан тез ва осонлик билан умумий тил топишади. Ҳушмуомала одамлар жамиятда ҳурматга сазовор бўлади ва муваффақиятга эришади.
“Агар тил ҳар нарсани валдирайверса, ҳамма ўзини ноқулай сезади.”
Ж.Ж.Руссо
Даврангизда кимдир йўқ бўлса, унинг ортидан иложи борича фақат яхши сўзлар айтишга ҳаракат қилинг. Салбий мулоҳазаларга лойиқ бўлмаган кишилар ҳақида ҳеч қачон ёмон сўзламанг. Бу турдаги сўзлашувлар инсонга яхшироқ бўлишга ёки бошқаларни ҳимоя қилишига хизмат қилсагина истисно бўлиши мумкин. Одамлар олдида ҳамма нарсани гапиравериш бошқа инсонларни ёмон аҳволга солиб қўйиши мумкин.
Кишиларнинг хушмуомала бўлиши учун умрлари бемалол етади.
Р.Эмерсон
Инсон умри давомида хушмуомала бўлиши керак. Лекин агар баъзи инсонлар одобсиз ва бетарбия бўлса у инсон умри давомида одобсиз бўлиб ўтиб кетади дегани эмас. Балки баъзи инсонлардан ўрнак олиши ва хушмуомала лекин умри давомида ўрганиши мумкин.
“Аччиқ тил – заҳри илон,
Чучук тил жон қурбон”
Мақол
Ушбу мақол ҳақида бироз тафаккур қилсак унда қанчалар улкан маъно бор эканини англаб етамиз. Чунки тиғлар билан етказилган жароҳат қанчалар оғир, чуқур бўлмасин уни даволаш имкони бор. Аммо тил билан бирон кимсага зарар берсангиз унинг асорати бир умр тузалмайди. Зеро тил қалбнинг чўмичидир. Қалб қанчалик соф бўлса тилдан шунчалик гўзал сўзлар чиқади. Аксинча бўлса захар томади.
“Кимки ёлғон сўзни бировга тўнкагай ўз қора юзини ёғга булғайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир. Озгина захар ҳам ҳалок қилувчидир.”
А.Навоий
Ёлғон – инсониятга қарши катта жиноятдир. Ҳақиқатсиз жамиятнинг хавфсизлиги кафолатланмаган. Ёлғон сўз гапирувчига зарар қилади. Нафақат уятга қолдиради. Балки кишида одат пайдо қилиб, хатто ўзи истаган вақтда ҳам рост сўзлашга қийнала бошлайди. Вақт ўтиши билан сўзловчи ўзининг ёлғон гапираётганини ҳам сезмай қолади, оддийгина ёлғондан ҳам инсонларнинг ҳаётини йўқ қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |