2-боб. Қурилмани сотиб олиш ва уни ўрнатиш харажатларини компенсация қилиш шартлари
14. Қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки ушбу харажатларни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
а) қурилма мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;
б) қурилмадан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши;
в) қурилмани ўрнатиш Платформа орқали расмийлаштирилиши;
г) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:
0,5 кВтдан 1 кВтгача
|
7 баробар;
|
1 кВт ва ундан 1,5 кВтгача
|
10 баробар;
|
1,5 кВт ва ундан 2 кВтгача
|
15 баробар;
|
2 кВт ва ундан юқори
|
20 баробар;
|
5 кВт ва ундан юқори*
|
50 баробар;
|
* фақат янги ерларни ўзлаштиришдаги тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминлаганда компенсация берилади;
д) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш сув иситиш қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:
сув иситиш ҳажми 100 литр
|
5 баробар;
|
сув иситиш ҳажми 200 литр
|
7 баробар.
|
Жисмоний шахслар томонидан қанча миқдорда қурилмалар харид қилинишидан қатъий назар:
қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун компенсацияларнинг максимал миқдори БҲМнинг 50 баробаридан;
сув иситиш қурилмалари учун компенсацияларнинг максимал миқдори БҲМнинг 7 баробаридан ошиб кетмаслиги керак;
е) Фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш 5 кВтгача бўлган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари ҳамда 200 литр ва ундан паст бўлган ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари учун амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |