«O‘zeltexsanoat» uyushmasi elektrotexnika sanoatini rivojlantirishga va soha korxonalarining barqaror faoliyat ko‘rsatishiga to‘sqinlik qiluvchi tizimli muammolarni aniqlash va bartaraf etish


Download 327.2 Kb.
bet8/50
Sana15.06.2023
Hajmi327.2 Kb.
#1485884
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50
Bog'liq
керакли маълумотлар

9-босқич




Микро ёки кичик ГЭС қуриш учун лойиҳа муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилади, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.




Келишилган муддатда




Тадбиркорлик субъекти, лойиҳа ташкилотлари






















10-босқич




Ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан келишилгандан сўнг ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилади.




20 иш куни




Қурилиш вазирлиги, тадбиркорлик субъекти, лойиҳалаштириш ташкилоти






















11-босқич




Қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича бошланғич рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни (архитектура-режалаштириш топшириқлари расмийлаштирилиши, геодезия белгилари топширилиши ва бошқалар) расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари марказига ариза берилади.




Реал вақт режимида




Тадбиркорлик субъекти, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари






















12-босқич




Лойиҳа ишга тушгандан сўнг тадбиркорлик субъекти томонидан объект тўғрисида тўлиқ маълумотлар (қурилма кўрсаткичлари, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариш прогнозлари ва бошқалар) Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этилади.




7 иш куни




Тадбиркорлик субъекти

Изоҳ: тадбиркорлик субъектларига барча ташкилий масалаларда Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармонига


5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5044-сон Фармонида:
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. «Ўзбекгидроэнерго» АЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ижро этувчи ва масъул орган вазифаси юклансин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда — 70 фоиз миқдорда;
электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда — 100 фоиз миқдорда;
гидротўплаш электр станцияларида — 150 фоиз миқдорда сотиб олинади»;
б) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонининг 17-банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, прокуратура органлари балансидаги бўш биноларни сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган қисми мазкур органларда энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергия манбаларини жорий этишга йўналтириш шарти билан Бош прокуратурани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонида:
а) 10-банднинг «б» кичик бандидаги «1 сентябрга» сўзлари «1 ноябрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 16-банддаги «2022 йил 1 июлдан» сўзлари «2023 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-илованинг 26-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2022 йил 1 июнь» сўзлари «2023 йил 1 январь» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3981-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Белгилансинки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун тўлов фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда — 70 фоиз миқдорда;
электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда — 100 фоиз миқдорда;
гидротўплаш электр станцияларида — 150 фоиз миқдорда шаклланадиган тариф бўйича амалга оширилади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарорида:
а) 11-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2022 йил 1 январдан бошлаб илгари фойдаланишда бўлган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги «D» тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқлансин»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланадиган энергия самарадорлиги «D» ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборлари рўйхати 4а-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 4а-илова билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорига


4а-ИЛОВА

Download 327.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling