«O‘zeltexsanoat» uyushmasi elektrotexnika sanoatini rivojlantirishga va soha korxonalarining barqaror faoliyat ko‘rsatishiga to‘sqinlik qiluvchi tizimli muammolarni aniqlash va bartaraf etish


-боб. Бўлиб-бўлиб амалга ошириладиган тўловлар мониторингини олиб бориш ва ишлаб чиқарувчи томонидан Жамғармага маблағларни қайтариш тартиби


Download 327.2 Kb.
bet16/50
Sana15.06.2023
Hajmi327.2 Kb.
#1485884
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50
Bog'liq
керакли маълумотлар

7-боб. Бўлиб-бўлиб амалга ошириладиган тўловлар мониторингини олиб бориш ва ишлаб чиқарувчи томонидан Жамғармага маблағларни қайтариш тартиби
41. Ариза берувчининг қурилма учун фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағлар ҳисоб-китобини юритиш ва Жамғармага қайтарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи талаби билан хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан алоҳида махсус ҳисобрақам очилади.
42. Тўловларни қайтариш тартиби ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти билан ариза берувчи ўртасидаги бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида тузилган электрон шартномаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
43. Ишлаб чиқарувчи бир ой давомида ариза берувчига ўрнатилган қурилма бўйича рўйхатни тузиб, ушбу рўйхатга мувофиқ маблағларни қайтариш жадвалини томонлар ўртасида имзоланиши учун Жамғармага кейинги ойда тақдим этади. Томонлар ўртасида имзоланадиган тўловларни қайтариш жадвалида Жамғармага тўловларни қайтаришнинг аниқ санаси белгилаб қўйилиши шарт.
44. Ариза берувчи томонидан 36 ой давомида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти ва ариза берувчи ўртасида имзоланган шартномада белгиланади. Бунда ҳар ойлик тўловлар шартномага илова қилинган тўловларни қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда ундирилади.
45. Ариза берувчи томонидан ҳисобот ойида ишлаб чиқарувчининг махсус ҳисобрақамига тўланган ҳар ойлик тўловлар томонлар ўртасида имзоланган тўловларни қайтариш жадвалларида белгиланган санадан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобрақамига ўтказиб берилиши шарт.
46. Ҳар чорак якунида ариза берувчи томонидан тўланган тўловлар ишлаб чиқарувчи томонидан Жамғармага ўтказиб борилганлиги тўғрисида томонлар ўртасида солиштирма далолатнома расмийлаштириб борилади. Далолатномага асосан ўз вақтида ўтказилмаган тўловлар бўйича Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчининг асосий ҳисобрақамига қўйилган тўлов талабномаси асосида ундирилади.
47. Ишлаб чиқарувчи бўлиб-бўлиб тўлашдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида ишлаб чиқарувчи масъул ходими ҳар ойлик тўловларнинг тўланиши ҳамда қурилманинг бут сақланишини назорат қилиб боради.
48. Қурилмани белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик ва бут сақланмаганлиги учун ариза берувчига нисбатан ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қўлланиладиган чоралар шартномада белгиланган бўлиши керак.
49. Ариза берувчи томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаганда, ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти масъул ходими ариза берувчи билан шахсан учрашиб, мажбурияти бажарилмаётгани сабабини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган тўловларнинг қайтарилишини таъминлаш чорасини кўришни талаб қилади.
50. Ариза берувчи томонидан тўловларни шартнома ва унга илова қилинган тўловларни қайтариш жадвали бўйича мажбуриятларни мунтазам равишда кетма-кет уч ой давомида бузган тақдирда шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти белгиланган тартибда ундирувни амалдаги қонунчилик доирасида таъминлаш чораларини кўриши шарт.
51. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ариза берувчи томонидан бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағ қайтарилишини таъминлаши, акс ҳолда қайтарилмаган тўловлар бўйича ўзининг пул маблағлари ва мол-мулклари билан Жамғарма олдида жавобгар бўлади.

Download 327.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling