«O‘zeltexsanoat» uyushmasi elektrotexnika sanoatini rivojlantirishga va soha korxonalarining barqaror faoliyat ko‘rsatishiga to‘sqinlik qiluvchi tizimli muammolarni aniqlash va bartaraf etish


— 2022 йилларда ўзлаштириладиган янги маҳсулот турлари


Download 327.2 Kb.
bet42/50
Sana15.06.2023
Hajmi327.2 Kb.
#1485884
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50
Bog'liq
керакли маълумотлар

2019 — 2022 йилларда ўзлаштириладиган янги маҳсулот турлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи

Лойиҳа ташаббускори

Ишга тушириш муддати

Лойиҳа манзили

1.

Электромобиллар учун қувватлаш қурилмалари

«Toshelectroapparat» ХК МЧЖ

2020 йил декабрь

Тошкент шаҳри

2.

Лифтлар, эскалаторлар

«Texnopark» МЧЖ

2020 йил сентябрь

Тошкент шаҳри

3.

Газни электрон ҳисоблаш қурилмалари

4.

Чиллерлар (марказлашган иситиш ва совутиш тизими)

5.

Совуқ сувни электрон ҳисоблаш қурилмалари

«Dongho Cosmo Co., Ltd» компанияси (Корея)

2020 йил ноябрь

Навоий вилояти

6.

Иссиқ сувни электрон ҳисоблаш қурилмалари

7.

Электр электрон ҳисоблаш қурилмалари

2021 йил декабрь

Фарғона вилояти

8.

Маиший техникалар учун электр двигателлари

«Future Industry Systems» ХК

2021 йил ноябрь

Хоразм вилояти

9.

Замонавий қуёш панеллари *

«Endustriyel» компанияси (Туркия)

2021 йил декабрь

Хоразм вилояти

10.

Юқори технологияли рақамли тиббиёт рентгендиагностика ускуналари

«Медицинские технологии Лтд» АЖ ва «С.П. Гелпик» МЧЖ (РФ)

2021 йил декабрь

Тошкент шаҳри

11.

Юқори вольтли частота бошқарувчи ўтказгич (ВЧРП) ва юқори вольтли электр двигателларни ишга тушириш қурилмалари (УППВЭ)

«Чебоксарский электроаппаратный завод» компанияси (РФ)

2021 йил декабрь

Тошкент шаҳри

12.

Насослар (циркуляцион маиший)

«Texno Park» МЧЖ ва бошқалар

2022 йил декабрь

Тошкент шаҳри

13.

Банк, мобил ва ID-карталар

«Veridos GmbН»

2020 — 2022 йиллар

Аниқланмоқда

14.

Замонавий энергия тежамкор иссиқлик қурилмалари

«Falk Porsche Fiberglass» МЧЖ

2022 йил декабрь

Тошкент шаҳри

15.

Шиша толадан маҳсулотлар

«Falk Porsche Fiberglass» МЧЖ

2022 йил декабрь

Тошкент шаҳри

Изоҳ:
* Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси томонидан биргаликда молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида ўзлаштириладиган маҳсулотлар;
Янги лойиҳалар мавжуд бўлса, мазкур рўйхатга ўзгартириш киритилиши мумкин.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ» УЮШМАСИНИНГ ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасининг Бошқарув кенгаши 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
3. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси хизмат кўрсатувчи банкда бир ҳафта муддатда Жамғарманинг махсус ҳисобрақами очилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2019 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Жамғарманинг банк ҳисобрақамига 10 млрд сўм миқдордаги маблағлар ўтказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети параметрларида кейинчалик Жамғарманинг банк ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказиш учун 10 млрд сўм миқдордаги маблағларни назарда тутсин;
2020 йил 1 декабргача бўлган муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганган ҳолда, уни келгуси йилларда молиялаштиришга доир таклиф киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг раиси М.М. Юнусов зиммасига юклансин.

Download 327.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling