91-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
ерларни қайтариш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ижарачига ёки ер участкаси мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
МБ.1998/ER_KODEKS
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексини
амалга киритиш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 1998 йил 1 июлдан амалга киритилсин. Мазкур Кодекснинг амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармони билан тасдиқланган "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури"да назарда тутилган муддатлар ва тадбирларга мувофиқ равишда таъминлансин.
Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этсин;
ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Кодексга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари 1998 йил 1 июлдан тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |