Ҳозирги дунёдаги глобал муаммолар
Терроризмнинг асосий йўналишлари
Download 143.5 Kb.
|
ҲОЗИРГИ ДУНЁДАГИ ГЛОБАЛ МУАММОЛАР
Терроризмнинг асосий йўналишлари
Сиёсий терроризм – сиёсий тизимнинг йўналишини ўзгартиришга ҳар қанақа террористик ҳаракатдир. Бунда сиёсий терроризмнинг ҳақиқий кўринишлари давлат раҳбарларининг ўлдирилиши ҳисобланади: Джон Кеннеди (1963 йил), Анвар Садат (1981 йил), Индира Ганди (1984 йил), Раджив Ганди (1986 йил) ва ҳ. Ижтимоий терроризм. Ижтимоий терроризм чуқур ижтимоий-сиёсий зиддиятлар асосида шаклланади. У 2 асосий шаклда намоён бўлади: чап (сўл) терроризм («революцион», «қизил») ва ўнг (реакцион, консерватив) терроризм (контрреволюцион, фашистик оқим, «қора» ёки «жигар ранг»). Чап террористлар ультрареволюцион назарияга асосланадилар (анархизм, троцкизм, маоизм ва ҳ.) ва одатда ҳукмрон тузум билан боғлиқ шахсларни, яъни йирик давлат арбоблари, қуролли ва ҳуқуқ-тартибот ташкилотларининг ҳамда давлат ҳавфсизлигининг ҳукмрон партияларининг хизматчилари ва ҳоказоларни ўзларига йўқотишни асосий мақсад қилиб қўядилар. Чап оқимнинг типик кўриниши»: чор Россиясининг эсер ва анархистлари, «Қизил бригада» (Италия), Лотин Америкадаги бир қатор ҳаракатлар («Сендеро луминосо» ва ҳ.). Ўнг терроризм одатда ҳукмрон тузумнинг радикал ҳимоя усуллари билан, ячъни ўнг, либерал, демократик руҳда бўлган сиёсий арбобларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. Ўнг оқимнинг типик кўриниши: чор Россиясининг қорагуруҳчилари, неофашистлар, АҚШдаги Ку-Клукс-Клан, Лотин Америкадаги «ўлим эскадрони» ва ҳ. Этник терроризм. Этник терроризм радикал гуруҳларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиб, этник майда миллатлар вакилларидан иборат. У ўзига хос муаммоларни ечишга қаратилган бўлиб, бир неча шаклда намоён бўлади: Этносепаратистик терроризм – автономияни кенгайишига, суверенитетни ҳимоя қилишга ёки этник майда миллатлар истиқомат қилувчи ҳудудларга тўла мустақилликни беришга курашаётган гуруҳлар томонидан амалга ошириллади. Буларга: ЭТА (баск террористик ташкилоти), ИРА (Ирландия республика армияси), КМОФ (Корсиканинг миллий озодлик фронти), АМАА (Арманистонннинг махфий арман армияси), ШТМРФ (Шарқий Туркистоннинг миллий-революцион фронти), КИП (Курд ишчи партияси) ва ҳ. Миллий-озодлик терроризми – босиб олинган ва колониал давлатлар халқларининг агрессор ва метрополия давлатлари намоёндаларига қарши амалга оширилади. У давлат суверенитетини тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Террористларнинг асосий нишонлари юқори поғонадаги амалдорлар ва зобитлар (офицерлар) ҳисобланади. Масалан, СССР партизан ва махфий ташкилот аъзоларининг террористик актлари ва II жаҳон уруши давридаги Европанинг фашистларга қарши олиб борилган террористик актлари (Р.Гейдрихнинг Чехияда, гауляйтор Кубенинг Украинада ва гауляйтор Коханинг Белоруссияда ўлдирилиши ва ҳ.), Алжир, Ҳиндихитой давлатларида антиколониал кураш ва ҳ. Диний терроризм. Ислом ниқобидаги терроризм – анъанавий ислом дини тарқалган регионларга (Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка ва ҳ.) ҳамда охирги ўн йилда мусулмон диаспоралари пайдо бўлган мамлакатларга хосдир. Бу ислом фундаментализми ва экстремизмини намоён қилишни ўзига хос шаклидир. У Ғарбни ўзида мужассам этадиган барча нарсалар билан, унинг ҳаёт тарзи билан боғлиқ ва ниҳоят, бутундунё ислом халифалигини ўрнатишдир. Бу оқимнинг типик кўриниши: «Ал-қоида», «Мусулмон биродарлари», «Хизбиоллоҳ», «Ҳамас», «Толибон». Кўпчилик фикрига қарши ўлароқ, ислом терроризмидан ташқари бошқа диний терроризмлар ҳам мавжуд: яҳудий, католик (Ольстер), протестант, сикх, индуист ва ҳ.к. Аммо глобал ислом терроризмига нисбатан уларнингг кичик минтақавий фаолиятини инобатга олган ҳолда умумий олганда уларга кам эътибор берилади. Терроризмнинг ҳар хил кўринищлари билан кураш дунё ҳамжамиятининг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Э Download 143.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling