Ҳозирги дунёдаги глобал муаммолар
Download 143.5 Kb.
|
ҲОЗИРГИ ДУНЁДАГИ ГЛОБАЛ МУАММОЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 Озиқ-овқат муаммоси
4 Хом-ашё муаммоси
Энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш билан чамбарчас боғлиқ муаммо хом-ашё (минерал ресурслар, ўрмонлар ва ҳоказо) муаммосидир. Ҳозирги пайтда 1970 йилдагига нисбатан уч марта кўп фойдали қазилмалар қазиб олинмоқда. Бунда ривожланаётган мамлакатлар фойдаланаётган улуш 12% ни ташкил этади. А.Е.Ферсман XVI-XX асрлар мобайнида ердан 50 миллиард тоннага қадар кўмир, 2 миллиард тонна темир, 20 милллион тонна мис, 20 минг тонна олтин ва бошқалар қазиб олинганини ҳисоблаб чиққан. Ҳозирги пайтда йилига 100 миллиард тоннага яқин (50 кв.км атрофида) фойдали қазилмалар қазиб олинмоқда. В.И.Вернадскийнинг «инсоният умуман олганда, қудратли геологик кучга айланмоқда»2 деган хулосасига тўлиқ қўшилиши мумкин. Хом-ашё муаммосининг ҳал этилиши хом-ашёнинг қиммат ва олиш қийин бўлган турларини арзон ва осон олинадиган турларига алмаштириш, ресурсларни тежайдиган технологияни жорий этиш, ишлаб чиқаришни миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига қайта йўналтириш билан боғлиқ. 5 Озиқ-овқат муаммоси Озиқ-овқат муаммоси ҳозирги пайтда ўта долзарб бўлиб турибди: оч қолаётганлар сони 1970 йилда 460 миллион бўлган бўлса, 1990 йилда 550 миллионга етди. 2000 йилга бу кўрсаткич 650 миллион кишига етишган (сайёра аҳолисининг 10%). Ҳисобларга қараганда меъёрдаги овқатланиш учун бир кишига энг камида 0,6 га ишлов бериладиган ер тўғри келиши лозим. Бу кўрсаткич эса ҳозирнинг ўзидаёқ меъёрдан икки баравар (2000 йилда у 2,5 баравар кам бўлди, яъни 0,23 - 0,15га, яъни тўрт баравар камайди, шунда ҳам агар ишлов бериладиган ерлар сони илгариги миқдорда қолса). Фақат Осиё ва Африка мамлакатларининг ўзидагина очликдан бир кунда 1200 тагача киши ҳалок бўлмоқда. Очлик, гарчи озиқ-овқат муаммосининг яққолроқ намоён этувчи ҳодиса бўлса ҳам, лекин у бу муаммонинг бирдан-бир кўриниши эмас. Муаммонинг бошқа томони - ривожланган мамалакатлардаги ортиқча овқат истеъмол қилишдир. Жуда кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг аҳолиси мутлақ (озиқ-овқатнинг умуман етишмаслиги) ёки нисбатан (овқатланишнинг маълум бир компонентларининг - оқсиллари, витаминлар, минераллар, ёғлар, углеводлар ва ҳакозо) очликни бошларидан кечирмоқдалар. Нисбий очликнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири - оқсил етишмаслиги. Кўп халқ ва элатларнинг паст бўйли эканлиги фақат уларнинг генетик хусусиятларигагина боғлиқ бўлмай, балки озиқ-овқат оқсилининг етишмаслиги оқибатидир. Айни пайтда Ҳарбий Европа ва Шимолий Америка халқларининг овқатланишида оқсиллар рационнинг 70%ни ташкил этади, бироқ у ерда ишлов берилмаган сабзавотлар ва меваларнинг етишмаслиги яққол кузатилади. Шундай қилиб озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишда инсониятнинг турли қисмлари олдида турлича вазифалар туради: ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси учун - бу етарли овқатланиш имкониятларини қидириб топиш (деҳқончиликдан ва чорвачиликдан олинадиган маҳсулотларни кўпайтириш, ёввойи табиат ва океан ресурсларидан фойдаланиш, озиқ-овқат импорти ва ҳоказо); ривожланган мамлакатлар аҳолиси учун - овқатланиш таркибини ўзгартириш (оқсиллар, ёғлар ва қандни камайтириш ва табиий маҳсулотларни кўпайтириш). Download 143.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling