Ҳозирги кунда электроник қурилмалардан фойдаланилмайдинган соҳанинг ўзи йўқ бўлса керак
Программалаштириладиган мантиқий контроллералар, ПМК
Download 0.72 Mb.
|
1 2
Bog'liq1.4-
Программалаштириладиган мантиқий контроллералар, ПМК
Программалаштириладиган мантиқий контроллер, ПМК (Programmable Logic Controller, PLC) – бу таркибида бир нечта микропроцессорларни жамлаган, атоматик бошқариш тизимини амалга оширишда зарурий қурилма ҳисобланувчи электрон қурилмалар йиғиндисидир. Контроллерлардан турли мақсадларда фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиб, бунинг учун уларни лозим бўлган алгоритмлар (вазифалар) ни бажарадиган қилиб программалаштириш кифоя. Прогараммалаштириш тили вазифасини қуйидаги асосий дастурлар бажариши мумкин: IL — Ассемблер дастурлаш тили ST — Паскаль дастурлаш тиллари туркумига кирувчи дастурлаш тили. Юқоридаги дастурлаш тилларидан ташқари ҳар бир турли ПМКлар учун ишлаб чиқарувчи фирма томонидан лойихаланган алоҳида махсуслаштирилган дастурлаш тиллари бўлиши ҳам мумкин. Программалаштириладиган мантиқий контроллерларнинг асосий коммуникация тизими қуйидагилар саналади: RS-232 RS-485 ProfiBus DeviceNet ControlNet CAN AS-Interface Ethernet Experion PKS автоматик бошқариш тизими С300 сериясидаги контроллер базасида ишлайди. С300 контроллери автоматик бошқариш тизимидаги қуйидаги асосий вазифаларни бажаради: К/Ч модуллари қурилмаларидан рақамли кириш сигналларни қабул қилиш; Қабул қилинган сигналларни қайта ишлаш; Контроллер ҳотирасига аввалдан юкланган программа ва функционал мантиқий диаграммалар асосида алоҳида объектлар учун бошқарув стратегиясини амалга ошириш; Объектни бошқариш стратегиясидан келиб чиқиб, бошқарилувчи механизмларга чиқиш сигналларини юбориш; Бунда рақамли кўринишдаги сигнал аввало AO(Analog Output) ёки DO(Digital Output) туридаги К/Ч модулларига, кейинчалик аналогли ёки дискрет кўринишдаги сигналларда бошқарилувчи механизмларга узатилади. Маълумотлар базаси вазифасини бажарувчи Сервер қурилмасига технологик жараённи тавсифловчи параметрлар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш учун юбориш. 2.2.3.2-расм. Experion PKS технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимида ишловчи С300 контроллерининг умумий кўриниши. Иккиламчи қурилмалар – бу С300 контроллерининг ёрдамчи қурилмалари бўлиб, уларни Киритиш/Чиқариш Модуллари(IOM-Input/Output Module) ёки Киритиш/Чиқариш Процессорлари(IOP- Input/Output Processor) деб юритилади. Бу қурилмалар аналог-рақамли ёки рақам-аналогли ўзгартиргич қурилмаларидан ташкил топган. Бу қурилмалар ёрдамида технологик жараён параметрлари датчикларидан қабул қилиб олинган аналогли ва дискрет сигналлар рақамли сигналга айлантирилиб контроллер қурилмасига узатилади ва аксинча, контроллердан қабул қилиб олинган бошқарув командалари аналогли ва дискрет сиганлга айлантирилиб, бошқарув қурилмаларига юборилади. C300 контроллери бундай қурилмаларнинг AI(Analog Input), AO(Analog Output), DI(Digital Input), DO(Digital Output), LLMUX(Low Lavel Multiplexor) турлари билан ишлайди. С300 контроллерига бундай қурилмаларнинг 64 тасини бир вақтнинг ўзида улаш имконияти мавжуд. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling