Ҳозирги вақда атроф муҳит муҳофазаси муаммолари билан шуғулланувчи юздан ортиқ халқаро ташкилотлар мавжуд


Download 39.5 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi39.5 Kb.
#1223358
Bog'liq
Экология-6


экология

Ҳозирги вақда атроф муҳит муҳофазаси муаммолари билан шуғулланувчи юздан ортиқ халқаро ташкилотлар мавжуд. Атроф муҳит муҳофазаси ҳамма вақт муаммо бўлиб келган, лекин охирги юз йилликда фан ва техниканинг чуркираб ривожланиши натижасида саноатнинг, транспортнинг тез ўсиши оқибатида бу муаммо янада долзарб бўлиб қолмоқда. Бу муаммони ҳал қилишда БМТ ва унинг ихтисослашган бўлинмалари ўзларининг энг кўп улушларини қўшмоқда. Атроф муҳит муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш учун БМТ бош Ассамблеяси ўз дастурини ишлаб чиқди ва ўзининг бир қатор махсус бўлинмаларини таъсис этди. Улар орасида иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ЭКОСОС); таълим, фан ва маданий ишлар бўйича иш олиб борувчи (ЮНЕСКО); атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ); ҳукуматлараро маслаҳат ташкилоти ИМКО; бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ); озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкилоти, бутун дунё метеорология ташкилотлари бор.

Ҳаво тозалиги қонунлари ишлаб чиқаришдан мақсад атроф муҳитда зарарли моддаларнинг миқдорини, одамлар соғлиғини зарар етказмайдиган қийматгача камайтиришдан иборат.


Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда жуда кўп шаҳарларда 70-йилларда зарарли моддаларнинг қийматларига, рухсат этилган чегаравий миқдордан 5-10 марта ортиб кетган.
Энергия ажратиб олиш кўп ҳолларда ёқилғининг ёниши ҳисобига бўлади. Ёқилғи тўла ёнмаслиги натижасида атмосферага кўплаб турли зарарли моддалар тушади. Улар орасида ис гази (СО), углеводородлар (ОН), азот оксиди (NO) асосий зарар етказувчилар бўлиб ҳисобланади.
Ички ёниш двигателларини ишлатиш натижасида атроф муҳитга зарали моддаларда ташқари, шовқин тарқалади. Шовқин инсон организмига катта зарар етказади.
Автомобил кароналарининг фаолияти натижасида атмосфера ҳаволи ишлаб чиқариш цехлари чиқарадиган зарарли моддалар ва двигателлардан чиқарадиган газлар билан ифлосланади.
Автомобилларнинг чиқинди газлари таркиби жуда кўп катталикларга боғлиқ бўлар, автомобил конструкцияси, двигатель тури, ёқилғи тури, автомобилларнинг техник ҳолати, ҳаракат режими, йўл шароитлари ва бошқалардир. Шу сабабли атмосфера ҳавосининг зарарланиши хилма-хил омилларга боғлиқ- бўлади. ТВ дан ҳавонинг ифлосланиши аниқлаш жуда мураккаб.
Амалда бу ҳисобалашларнинг бирнеча усуллари бор. Уларга транспорт муаммолари билан шуғулланиш институти усули, Воейков номидаги Бош геграфик обсерватория усули ва МАЙН ишлаб чиқарган усуллар киради.
Бу бўлимдаги вазифамиз автомобилдан атроф муҳитга чиқариладиган зарарли моддаларнинг тахминий миқдорини ҳисоблаш ва етказиладиган зарарнинг аниқлаш ҳамда уларни атроф муҳит муҳофазаси нуқтаи-назаридан. Тахлил қилишдан иборат.
Зарарли моддалар миқдорини ҳисоблашда Москва автомобиль транспорти ва Атмосферанинг сунъий (антропоген) ифлосланиши XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб дунёда ишлаб чиқаришнинг интенсив ри-вожланиши атмосферанинг сунъий ифлосланишини тезлатади. Ат-мосферанинг сунъий ифлосланишида автомобиль транспорти 1-ўринни (40%) энергетика саноати (20%) 2-ўринни, корхона ва ташкилот ишлаб чиқариши 3-ўринни (14%) эгаллайди.·ишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши,маиший-коммунал хўжалиги ва бошқалар зиммасига эса атмосферанинг сунъий ифлосланишининг 26% и тўўри келади.
Ҳозир Ер куррасида кишиларнинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳлда атмосферага ҳар йили 500 млн т атрофида олтингугурт гази (СО), сульфитД оксиди, азот оксиди, СО 42 0ва пестицидлар чиқарилмоқда. Булардан ташқари,цемент,кўмир,атмосферага кул, рух, қўрғошин, мис, чанг ва бошқа қаттиқ моддалар чиқарилмоқда. Шунингдек, катта майдонлардаги ўрмонларни кесиб, ерларни ҳайдаш туфайли тупроқ эрозияси ва дифляцияси кучайди,ўрмон тлоқларда ёнғин кўпайди, қишлоқ хўжалигида пестицидларни кўплаб ишлатиш оқибатида атмосфера таркибида чанг, тутун, қурумлар, захарли химикатлар миқдорининг кўпайишига олиб келди. Атмосфера таркибидаги чанглар миқдори XIX аср охиридагига нисбатан 20 % кўпайди.
Сўнгги йилларда атмосферанинг ифлосланишида транспорт воситаларининг салмоғи ошиб бормоқда. Ҳозир ер шаридаги 400 млн дан ортиқ автомабилатмосферага йилига 300 млн т га яқин ҳар хил захарли газлар, чанг, қурум ва бошқа қаттиқ заррачалар чиқариб ифлоламоқда. Дунёда атмосферанинг ифлосланишида автомобиль транспортининг ҳиссаси 40% га етди.
Атмосфера ҳавосининг юқоридаги йўллар билан ифлосланиши ва таркибидаги СО 42 0миқдорининг ортиб, О миқдорнинг камайиши юз бермоқда.
Инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида атмосфера ҳавоси иф-лосланиб,унинг газ таркибида ўзгаришларнинг рўй бериши иқлим-нинг глобал масштабда ўзгаришига олиб келмоқда.
Атмосфера ҳавоси таркибида зарарли газларнинг,энг аввало карбанат ангидриди миқдорининг кўпайиши натижасида «парник эф-ект» вужудга келади.Бунда СО 42 0 гази қуёшнинг қисқа тўлқинли нурларини бемалол ер юзасига ўтказиб юборади,аксинча ер юзаси-дан коинотга узун тўлқинли нурларни ушлаб қолади. Натижада сайёрамиз юзасидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати ортиб боради.
Олимлардан М.И.Будиконинг ва Америка олимларининг фикрига кўра,атмосфера таркибида антропоген омиллар таъсирида СО 42 0гази миқдорининг ортиб бориши натижасида 2000 йилга бориб ер юзаси ҳавосининг ҳарорати 0,5 5о 0С исийди. Агар атмосфера ифлосланиши-нинг олди линмаса яна 50 йилдан сўнг сайёрамиз ҳарорати 1,5-4,5 50 0С га исиши мумкин.Натижада музликлар эриб, океан сувла-ри кўтарилиб қуруқликни 1 қисмини сув босади, зоналарнинг че-гараси ва табиати ўзгаради.Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфай-и музликлар эрийди ва океанлар сув сатҳи йилига 1,4-1,5 мм кўтарилмоқда.
Инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли атмосфера таркибида газ,чанг,қурум,қаттиқ заррачалар шаҳарларда қишлоқ районларига нисбатан кўп.
Дунёдаги шаҳарларнинг умумий майдони 0,5 млн км 52 0.Бу ер курраси территориясининг 0,3% ини ташкил этади.Шаҳар аҳолиси Америкада бутун аҳолининг 74% ини,Европада 69% ни,Буюк Брита-нияда 80% ни ташкил этади.
Шаҳар ҳавоси таркибидаги ҳар хил заҳарли газлар ва айниқса антропоген чанглар транспортлардан,саноатдан,иситиш ин-шоатла-ридан, қурилишдан чиқади. Шаҳарларда ҳаво циркуляциясининг сустлиги туфайли диаметри 4-10 м бўлган чанглар 1 км гача кўтарилиб,радиуси 10 км бўлган майдонга тарқалади.Диаметри каттароқ (10 М дан катта) бўлган чанглар унча юқорига кўтарилмай атрофга ёйилиб,300-500 м баланликларда учиб юради ва сўнгра шаҳарга чанг, қурум сифатида қайтиб тушади.
Катта шаҳарларда атмосферанинг чанг,қурум,газ ва тутунлар билан ифлосланиши туфайли қуёшнинг тўўри радиацияси 40% гача камаяди.Шаҳар ҳавосининг чанг,қурум ва бошқа қаттиқ заррачалар билан ифлосланиши конденсация ядроси вазифасини ўтайди.Натижа-да шаҳар устида туманли кунлар кўпайиб, ёўин миқдори ортади. Масалан,Самарқанд шаҳрида бир йилда 14 кун туман бўлиб,328 мм ёўин тушса,унинг атрофидаги қишлоқ районларида 8 кун туман бўлиб,317 мм ёўин ёўади.
Шаҳарларда автомобиллардан, заводалардан ҳар хил заҳарли газларнинг атмосфера ҳавосига ўтиши туфайли ҳавони захарлайди. Бу эса ҳар хил касалликларни вужудга келтириб,кишиларнинг ўли-мига сабаб бўлади.Масалан АҚШда йилига ўлган кишиларнинг умумий миқдорининг 8%, Канадада 9%, Японияда 16%, Англияда 22% и атмосферанинг ифлосланиши туфайли захарли газлар, чанглар таъсирида ҳалок бўлмоқда.
Саноати ўта ривожланган, автомобиллар кўп бўлган, автомо-биллар кўп бўлган шаҳарларда ҳаво шунчалик ифлосланганки кўча қатновини тартибга солиб турадиган ходимлар махсус калонкалар-га бориб, О билан нафас олиб туришга ёки противагазлар кийиб ишлашга мажбурлар. Ҳатто Япониянинг катта шаҳарларида захар-ланган йўловчилар учун махсус автоматлар ўрнатилган бўлиб, пул ташлаб ундан О билан олиш мумкин. Антропоген чанг ва газлар химиявий реакцияга киришиб ўта захарлашади ва сарғиш аччиқ ту-ман (смог) вужудга келади.1952 йилдаги смог 4000 кишининг ўлимига сабаб бўлган
Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling