Ҳозирги ўзбек тили


ЎЗБЕК ТИЛИ ГРАФИКАСИ, ОРФОГРАФИЯСИ


Download 299.43 Kb.
bet28/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

ЎЗБЕК ТИЛИ ГРАФИКАСИ, ОРФОГРАФИЯСИ
ВА ОРФОЭПИЯСИ


Режа

  1. Ўзбекча талаффуз меъёри

  2. Графика ҳақида тушунча

  3. Ўзбек имлосининг асосий тамойиллари

Ўзбекча талаффуз меъёри

Нутқ товуши талаффузни белгилашда товушнинг тўғри айтилиши асосий роль ўйнайди. Ўзбек тили талаффузи меъёрини ўрганишда айрим товушларни талаффуз қилиш қонуниятини билиш зарур. Улардан асосийлари қуйидагилар:


1. (б) ундоши билан тугайдиган (сароб), (хитоб), (адаб), (мактаб), (тилаб) каби сўзларнинг охири ўзбек тилининг деярли ҳамма шевасида (п) тарзда талаффуз қилинади ва бу ҳол талаффуз учун меъёрий ҳодиса ҳисобланади. Лекин бу сўзларнинг охирига аффикс ёки бир унли товуш қўшилиши билан (п) товуш яна (б) тарзида талаффуз қилинади: (китоби), (мактаби). Худди шунга ўхшаш б товушининг сўз охирида (п) тарзида талаффуз қилиниши (бориб), (келиб), (айтиб) сингари феълларда ҳам мавжуд.
Оғзаки нутқда ва деярли барча ўзбек шевасида [учта] сўзи - (ушта), (уч сўм) сўзи – (уссўм), (беш сўм) сўзи – (бессум), (қучди) сўзи – (қушди), (ечди) сўзи – (ешди), (изсиз) сўзи – (иссиз), (юзсиз) сўзи – (юссиз) тарзда талаффуз қилинади ва бундай талаффуз қилиш адабий талаффуз меъёрига мувофиқ. Лекин (тошни) ўрнида (тошши), (тишни) ўрнида (тишши), (сўзни) ўрнида (сўззи), (қорни) ўрнида (қорри), (кимни) ўрнига (кимми) типидаги айрим талаффузлар ва (ўрда), (шўрда), (ўтта), (шўтта), (аққа), (баққа) каби шакллар адабий талаффуз меъёрига мос эмас. Чунки бундай қўллаш кўпчилик шевага эмас, балки бир ёки бир типли шеваларга хос бўлганлиги учун умумхалқ тилининг талаффузини акс эттирмайди. Иккинчидан, улар оғзаки нутқда ҳар хилликни кўпайтиради.
3. [Мароқанд], [дардманд], [қанд], [банд], [пўст] каби бирликлар сўнгидаги (д) товушининг нутқда (т) тарзда талаффуз қилинишини ёки шу типдаги сўзнинг баъзиларида сўз охиридаги (д) ёки (т) ундошининг оғзаки нутқда тушиб қолишини ((хурсан), (Самарқан), (гўш), (пас) сингари) ихчамликка интилиш нуқтаи назаридан, тилимиз табиатини ҳисобга олган ҳолда ва анъана бўлиб қолганлигидан талаффуз меъёрига мувофиқ келишини эътироф этишга тўғри келади.
4. Оғзаки нутқда (олса), (солса), (олган) сингари сўзлар талаффузида (л) товушини кўп ҳолларда тушириб қолдириш ҳам бугунги кунда адабий талаффуз меъёрига айланиб қолган. (Сопти), (қипти), (қопти), (кетаркан), (совор), (айт) каби сўзларнинг оғзаки нутқдаги талаффузи ҳам шу ҳодисага киради.
5. (Бунча)-(мунча), (бундан)-(мундан) типидаги сўзнинг адабий нутқимизда баравар ишлатилиши ҳам адабий талаффуз меъёрига зид эмас. (Танбур) сўзининг (тамбур) тарзида, (сунбула) сўзининг (сумбула) тарзида талаффуз қилиниши ҳам талаффуз меъёридан четга чиқиш бўлмайди.
6. (Чироқ), (оёқ), (ёноқ), (япроқ) типидаги сўзларнинг охиридаги (қ) товушини (ғ) тарзида айтиш нутқимиздаги шу сўзларнинг асли ҳолатига тўғри келмаганидек, ўзбек тилининг табиатига ҳам мос эмас. Шунинг учун ҳам юқоридаги сўзлар охиридаги (қ) товушини ўзининг орфографик ҳолатини сақлаган ҳолда оғзаки нутқда ҳам (қ) тарзида талаффуз қилиш мақсадга мувофиқ. Айни вақтда бу талаффуз билан имло мувофиқлигини таъминлайди.
7. Ҳозирги ёзувимизда бир хил ёзилувчи айрим сўзлар ҳам борки, уларнинг оғзаки талаффузи фарқ қилади ва бу фарқни нутқда аралаштириш ярамайди. Масалан, (равшан) ва (тавсия) сўзларидаги (в) товуши оғзаки нутқда (у) га мойил қилиб лаб-лаб (в) тарзда талаффуз этилмоғи лозим. Бу сўзлардаги (в) ни (ф) тарзида талаффуз қилиш ҳозирги талаффуз меъёридан чекинишдир.
8. Оғзаки нутқда бир товуш билан бошқа бир товуш алмашиниб қўлланилиши мумкин. Масалан, (кетди) сўзини (кетти), (борамиз) сўзини (борамис), (баланд) сўзини (балан) каби. Бу қоида кўпроқ ундошга хос. Лекин у баъзан унлига ҳам жорий қилиниши мумкин. Масалан, (шу ерда) бирикмаси халқ шевасининг деярли кўпчилигида (шиерда) деб талаффуз қилинади ва бу ҳол адабий талаффуз меъёридан четга чиқиш бўлмайди. Бироқ унлини алмаштириб талаффуз қилиш ундошни алмаштириб талаффуз қилишга нисбатан амалда кам учрайди. Чунки унлини алмаштириб талаффуз қилиш кўпинча сўз маъносининг бузилишига олиб келади. Масалан: кир-кер-кар-кор-кўр; сил-сел-сал-сол-сўл.
9. Ундошларнинг талаффузи ҳам муҳим аҳамият касб этади ва уларни нотўғри талаффуз қилиш қўпол хатоларга олиб келиши мумкин. Масалан, баъзан (нг) товуши ёзилишига қараб н+г тарзида (борин-гиз, келин-гиз, ўзин-гиз каби) талаффуз қилинмоқда. Ҳолбуки (нг) товуши аслида (н) товушига ўхшаш содда бир товуш бўлиб, унда бурун резонанси кучлироқдир. Алфавитда бу товуш ўзининг алоҳида график белгисига эга бўлмай, қўшимча (г) товуши ёрдамида икки ҳарф билан берилганлиги туфайли алифбодаги бу камчилик имло орқали талаффузга салбий таъсир этиб, баъзи сўзларни бузиб талаффуз қилишга сабаб бўлади. Демак, унли ва ундош товушни тўғри талаффуз этмаслик жиддий чалкашлик ва нуқсон туғдириши мумкин.
10. Ўзбек тилига ўзлашган байналмилал сўзнинг деярли ҳаммаси аслида қандай қўлланган бўлса, оғзаки адабий нутқда ҳам асосан аслига мос равишда талаффуз қилинади. Бунга (фабрика) сўзининг (пабрика) эмас, асл ҳолича (фабрика) тарзида талаффуз этилиши мисол бўла олади. Шунингдек, (автомобиль) сўзини (афтамабиль), фамилияларнинг охиридаги (-ов) аффиксини (-ўф) тарзида, хотин-қизлар фамилиясидаги () ни эса лаб-лаб () тарзида (у) унлисига яқин талаффуз қилиш ҳам талаффуз меъёридан чекиниш ҳисобланмайди.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling