Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet14/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Назорат саволлари.


ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ФОНЕТИК
САТҲИ ВА ФОНОЛОГИЯСИ
Режа
1. Тилнинг фонетик сатҳи хусусида.
2. Унли ва ундош фонемалар парадигмаси.
3. Фонеманинг вариантлашуви.
4. Фонетик жараён


1-режа баёни
Тилнинг фонетик сатҳи хусусида. Лисоний сатҳ сирасида фонетика энг кичик ташкил этувчи ва бошқа сатҳлар бирликлари учун моддий асос бўлувчи бирликни берадиган сатҳ сифатида ажралиб туради.
Инсоннинг нутқ фаолияти сезги аъзолари асосида ҳис қилинувчи нутқ бирликлари - товуш ёки товушлар тизими воситасида рўёбга чиқади. Нутқ товуши ўзида уч жиҳатни бирлаштирган мураккаб нутқий бирлик сифатида намоён бўлади. Улар қуйидагилар:
а) талаффуз аъзолари билан бошқариладиган марказий нерв системаси маҳсули (физиологик жиҳат):
б) табиатдаги ҳар қандай товуш каби акустик табиатга эга (физик, акустик жиҳат):
в) кишиларнинг ахборот узатиш, коммуникация воситаси (функционал, социал, лисоний жиҳат).
Нутқ товушининг ҳақиқий ва муҳим жиҳати – унинг функционал аспекти. Тилшуносликда айтилган уч жиҳатни яхлитликда ўрганиш ёки ажратган ҳолда тадқиқ қилиш масаласида бир хиллик йўқ. Баъзи мутахассислар нутқ товушининг физиологик томони биология, акустик жиҳати физика фанининг ўрганиш предмети бўлиб, тилшунос унинг фақат функционал томонинигина текшириши лозим деган фикрни илгари сурса, айрими ҳар учала жиҳат бир-биридан ажралмас, уларни яхлитликда ўрганмоқ керак деган ақидага таянади. Ана шу икки қараш кураши натижасида тилшуносликда икки - фонетика ва фонология соҳалари ажралди. Пировард натижада фонетика нутқий вариант (хусусийлик)ни, фонология эса лисоний инвариант (умумийлик)ни тадқиқ қилиш билан машғул бўладиган бўлди.
Фонетика ва унинг бирлиги. Фонетика деганда энг қуйи лисоний сатҳ ҳам, тилшуносликнинг шу сатҳни ўрганадиган соҳаси ҳам тушунилади. Фонетика (гр.phonetikos - товушга, овозга хос) тилшуносликнинг бошқа соҳаларидан фарқли ўлароқ, нафақат ўрганиш манбаининг функционал томонини, балки нутқ товушини ҳосил қилувчи талаффуз аппаратини, шунингдек, уларнинг акустик хоссасини ва тил эгалари томонидан қабул қилиниш жиҳатларини ҳам текширади. Фонетикада тилшуносликнинг бошқа фан соҳалари, адабиётшунослик, физиология, физика, психология каби фанлар билан алоқаси янада яққол намоён бўлади. Бу фанлардан фарқли ўлароқ, фонетика товушга сўз, қўшимча ва гапга моддий қиёфа берувчи тил тизими унсури сифатида қарайди.
Фонетика нутқдаги товуш ўзгаришлари ва алмашинишини, урғу ва унинг турини ҳам ўрганади.
Фонетикани ўрганиш имло (орфография), тўғри талаффуз (орфоэпия) меъёрини яхши ўзлаштириб олишда, адабий ва диалектал талаффуз фарқларини аниқлашда, логопедия ва сурдопедагогикада нутқий нуқсон диагностикаси ва уни бартараф этишда катта аҳамиятга эга. Фонетика ютуқлари алоқа воситаларини текшириш ва улар самарадорлигини оширишда ҳамда нутқни автоматик аниқлашда муҳим роль ўйнайди.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling