Ҳозирги ўзбек тили


Ундош фонемалар парадигмаси


Download 299.43 Kb.
bet17/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Ундош фонемалар парадигмаси
Кучли зиддиятдаги ундош фонемаларни фарқловчи асосий белги қуйидагилар ҳисобланади:
а)ҳосил бўлиш ўрнига кўра;
б)ҳосил бўлиш усулига кўра;
в)овоз ва шовқин иштирокига кўра;
Ҳозирги ўзбек тилида 24 та ундош фонема бўлиб, уларни юқорида санаб ўтилган белгилари билан қуйидагича кўрсатиш мумкин: (2- жадвалга қаранг).
Бошқа сатҳ бирликларида бўлгани каби, фонемаларнинг асосий белгилари коррелятив ва коррелятив бўлмаганларга ажралади. Зиддиятда турган фонеманинг бирида бор, аммо иккинчисида мавжуд бўлмаган белги – коррелятив белги. Масалан, [б]-[п] зидланишда жарангли-жарангсизлик коррелятив белгидир. Аммо тил олди ва портловчилик белгиси ҳар иккала фонема учун ҳам хос бўлганлиги сабабли коррелятив бўлмаган белги дейилади. Шунингдек, [ҳ] ундошда жарангсизлик белгиси мавжуд. Аммо шу белги асосида уни бошқа фонема билан зид қўйиб бўлмайди. Чунки [п] фонемасининг жарангли жуфти [б] фонемаси. [ҳ] фонемасининг эса жарангли жуфти ўзбек тили фонологик тизимида мавжуд эмас.
Ўзбек тилидаги 8 та фонема учун «жарангли-жарангсизлик» коррелятив белги ҳисобланади:
[б]-[п], [д]-[т], [к]-[г], [с]-[з] [ж]-[ч], [ж]-[ш], [ғ]-[қ], [в]-[ф]
«Жарангли-жарангсизлик» белгиси асосида коррелятив муносабатга киришмайдиган фонемаларнинг жарангли ёки жарангсиз жуфти бўлмайди. Масалан: [с], [л], [к], [м], [й], [х], [ҳ], [н], [р], [нг].
Нутқда лисоний зиддиятлар сÿниши мумкин.
Фонеманинг асосий коррелятив белгилари фарқловчи белги ҳисобланади. Масалан, [с] фонемасининг жарангсизлик, [з] фонемасининг жаранглилик белгиси фарқловчи белгидир.
Ундош фонемада ҳам асосий белги фарқловчилик даражасида бўлмаслиги мумкин. Масалан, [м] фонемасининг жаранглилик белгиси фарқловчи белги саналади. Чунки фонема худди шу белгиси асосида бошқа фонема билан зиддиятли жуфтлик ҳосил қила олмайди.
Ундош фонемалар артикуляцион ўрнига кўра қуйидаги бинар зиддиятли муносабатларга киришади:
а)«лаб-лаб-тил олди»: [п]-[т]; [б]-[д]; [м]-[н]; [ф]-[с]; [в]-[з]; [ф]-[ш]; [в]-[л]; [в]-[р];
б)«лаб-лаб - тил ўрта»: [ф]-[й]; [в]-[й];
в)«лаб-лаб - тил орқа»: [п]-[к]; [б]-[к]; [ф]-[х]; [в]-[г];
г)«лаб-лаб - бўғиз»: [ф]-[ҳ]; [в]-[ҳ];
д)«тил олди -тил орқа»: [т]-[к];[т]-[қ]; [д]-[г];[с]-[х]; [з]-[г]; [н]-[г].
Ҳосил бўлиш усулига кўра ундош фонемалар қуйидаги зиддиятли муносабатда бўлади:
а)«портловчи-сирғалувчи»: [п]-[ф]; [б]-[в]; [т]-[с]; [д]-[з]; [т]-[ш];[к]-[х].
Айрим фонемалар аффрикат фонемалар билан тенг қийматли зиддиятда бўлади: [т]-[нг], [д]-[дж].
Сирғалувчи фонемалар ҳам аффрикат фонемалар билан тенг қийматли зиддият ҳосил қилади: [ш]-[ч], [ж]-[дж].
Яна қуйидаги зиддиятли жуфтликлар мавжуд:
а)«портловчи-шовқинли - бурун сонанти»: [б]-[м] [д]-[н] [г]-[н];
б)«сирғалувчи - сонант»: [з]-[л]; [ж]-[р];
в)«шовқинли сонант-бурун сонант»: [л]-[н]; [р]-[н];
г)«ён сонант-титроқ сонант»: [л]-[р];
«титроқ сонант -тил ўрта сонант»: [ф]-[й].

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling