O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

ТАФТИШ НАТИЖАЛАРИ 
Аннотация 
Мазкур мақолада, Туркистон ҳудудида фаолият олиб борган жазоларни ижро этиш муассасалар, улардаги шарт-
шароитлар, муаммолари, маҳбусларнинг меҳнати, муассаса раҳбарларининг ёзма ҳисоботлари ҳамда шу даврда 
пенитенциар тизимда ўтказилган тафтиш ва хулосалари шунингдек, мазкур даврдаги жиноятчилик аҳволи ҳақидаги 
маълумотлар архив ҳужжатлари асосида ёритиб берилган.
Калит сўзлар: Полиция, суд, жазо, қамоқ, маҳбус, карцерь, назоратчи, сенаторлик ревизия, йўриқнома, жиноят. 
Кириш. Тарихдан маълумки, ХIХ асрнинг 
охирларида Тошкентда 116 минг аҳоли истиқомат 
қилишган[1]. Шунча аҳолига кам сонли полиция ходими 
хизмат қилганлар[2]. Ўтган 80-йилларда шаҳар полиция 
маҳкамасида бошлиқ ва ўринбосар, олти отлиқ йигит 
(отлиқ полициячи), икки нафар миршаб (городовой) ва 
икки нафар ёрдамчидан иборат бўлган[3].
Мазкур даврда Тошкент шаҳар бюджети анча 
ғариб бўлишига қарамай бюджетнинг асосий қисми 
хавфсизлик, қуролли кучлар, жиноятчиликка қарши 
кураш, ички тартиб назорати ҳамда унинг қурилиши ва 
ободончилигига ажратилган. Бюджетнинг 82 фоизи 
полиция ва шаҳар жамоатчилик бошқаруви, тиббий, 
санитар хизмати, суд органлари ва қамоқхоналарни 
сақлашга, 
маблағнинг 
18 
фоизигина 
шаҳар 
ободончилигига сарфланганини кўриш мумкин [3.36]. 
- Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Мавзуга доир 
бўлган маълумотларни уч турга бўлиб ўрганиш мақсадга 
мувофиқ бўлади:
1. Рус олимлари томонидан ёзилган илмий 
тадқиқотлар, китоблар, асарлар; 
2. Ўзбекистонлик тарихчилар, олимлар томонидан 
олиб борилган илмий ишлар, дарсликлар, қўлланмалар, 
рисолалар; 
3. Марказий Давлат архиви материаллари. 
Руслардан Добросмыслов А.И. Ташкент в 
прошлом и настоящем: исторический очерк. – Ташкент, 
1912., Бартольд В.В. История Туркестана. Ташкент: 
Туркестанское гос. изд., 1922., Исаев М.М. Общая 
тюремная инструкция 1912 года. Шунингдек, сенатор, 
гофмейстер, граф К.К.Паленнинг ҳисоботларини айтиб 
ўтиш мумкин. 
Ўзбек олимларидан, Д.Ж.Ураков, И.Шарипова, 
Х.Бўриева, 
З.Даминова, 
М.Бобоев, 
О.Соатов, 
Ф.Б.Исхаков, 
Н.А.Абдурахманова, 
Г.К.Рустамовалар 
томонидан ёзилган асарлар, китоблар амалга оширилган 
илмий тадқиқотларни келтириб ўтиш лозимдир. Энг 
асосийси профессор Ж.Исмоилова томонидан “ХIХ 
асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Тошкентнинг 
«янги шаҳар» қисми тарихи” номли китобида мазкур 
мавзуга доир бўлган маълумотларни қисман бериб ўтади. 
Шунингдек, соханинг мутахассиси сифатида узоқ йиллар 
мобайнида мазкур тизимда раҳбарлик қилган доцент 
А.А.Шодиевнинг 
“Озодликдан 
маҳрум 
қилиш 
тариқасидаги жазони ижро этиш” номли ўқув қўлланмаси 
алохида аҳмиятга эга эканлигини қайд этиб ўтиш 
жоиздир.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling