O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 30 -
томонидан қўлга киритилган барча ашёлар музейга 
жойлаштирилиб, улар учун махсус хона ажратилган [11].
Туркистон халқ кутубхонаси ва музейининг 1898 
йилдаги ҳисоботига кўра, музей квартирадан қайта-қайта 
кўчиб 
ўтиш 
натижасида 
музей 
коллекцияларида 
сезиларли даражада акс этган: бири бузилган, совуқ ва 
иссиқлик, қуёш ва намлик, турли хил бахтсиз ҳодисалар 
музей экспонатлари ҳолатини ёмонлаштирди. Уни асл 
шаклида 
тиклашга 
бўлган 
барча 
уринишлар 
муваффақиятсиз бўлди, бу бахтсиз саёҳатлардан ортда 
қолган нарсаларни тизимлаштириш ташвишлари ҳеч 
нарсага олиб келмади, чунки на каталоглар, на тегишли 
инвентаризация қилинмаган ва объектларнинг номларини 
аниқлашнинг имкони йўқ эди[12]. 
1907 йилгача объектларни бўлимлар бўйича 
таснифлаш деярли йўқ эди ва уларнинг ташқи кўриниши 
шу қадар ёқимсиз эдики, тайинланган Туркистон генерал-
губернатори генерал Гродеков ўлкага келиши биланоқ 
диққатини шу ҳудудга қаратди. Тошкент музейининг 
ҳолати ва бу борадаги мутахассисга топширилди.Музейга 
ташриф буюрувчилар сони ҳақидаги маълумотлар 
биринчи марта 1906 йилдан Ҳисоботларда пайдо бўлган. 
Қуйдаги ташрифларда уларнинг сони қайд этилди:
1906 йилда ... 4,985 киши. 
1907 йилда …5500 киши- 
1908 йилда ... 10010 киши 
1909 йилнинг 9 ойи давомида 13730 киши, 
шундан 9158 европаликлар ташрифи аниқланган бўлса, 
қолган 3 ойда (август, сентябрь ва октябрьда) бино 
таъмирланиши муносабати билан ва Тошкент шаҳрида 
бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги кўргазмаси муносабати 
билан музей ёпилди, унда музей ашёлари намойиш 
этилди.1910 йилда музейга 22 466 киши ташриф буюрган, 
шу жумладан 13 276 европалик ва 9 190 маҳаллий 
аҳоли[13]

Иш куни 6 ва баъзан 8 соатдан кўпроқ ишланган 
ҳолда, 1918 йил охирига келиб музейнинг мол-мулки ва 
коллекцияларининг инвентаризацияси тузилди ва 15 
июндан бошлаб музей жума ва якшанба кунлари жамоат 
учун очиқ бўлди. Барча ташриф буюрувчиларни рўйхатга 
олинди. Буюм ва экспонатларнинг салмоқли қисми рус, 
сарт ва лотин тилларида тушунтириш ёзувлари билан 
таъминланиб, “Туркистон халқ музейи қўлланмаси” учун 
материал тайёрлана бошланди[14].
Бу музей 4 бўлим – энография ва техника, табиат 
тарихи ва археология, нумизматика, қишлоқ хўжалигидан 
иборат бўлиб, маҳаллий суратлар ва турли коллекциялар 
билан бойитилган эди. 1922 йилдан ушбу музей Ўрта 
Осиё Бош музейи номини олган (ҳозирги ЎзР ФА 
Ўзбекистон тарихи давлат музейи). 
Музей мудирининг 1922 йил 4 январда Музей 
ишлари, тарихий ва санъат ёдгорликларини мухофаза 
қилиш бўйича Туркистон комитети (Турккомстарис)га 
йўллаган хатидаги маълумотларга қараганда у қуйидаги 9 
та бўлимдан иборат бўлган: 
1. Этнография бўлими (экспонатлар сони 1.377 та); 
2. География бўлими (экспонатлар сони 158 та); 
3. Умуртқалилар зоологияси бўлими (экспонатлар 
сони 846 та); 
4. Умуртқасизлар зоологияси бўлими (экспонатлар 
сони тахминан 28.000 та); 
5. Геология бўлими (экспонатлар сони 2.158 та); 
6. Ботаника бўлими (экспонатлар сони тахминан 
600 та); 
7. Нумизматика бўлими (экспонатлар сони 2.760 
та); 
8. Археология бўлими (экспонатлар сони 1.806 та); 
9. Ҳарбий-тарихий бўлим (экспонатлар сони 224 
та) [15] 
Йилдан 
йилга 
ушбу 
музейга 
ташриф 
буюрувчиларнинг сони ҳам ортиб борган.
Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
миллатнинг 
ватанпарварлик руҳинини мустаҳкамлаш, маънавий 
дунёсини бойитиш, ўз халқи, юрти ва давлатига содиқ 
шахс ва мардонавор ҳимоячи сифатида тарбиялашда 
санъат ва маданият кошоналари, хусусан музейларнинг 
алоҳида ўрни бор. Бинобарин, айниқса музейлар 
кишиларнинг дунёқарашини кенгайтиради, тарихий 
ҳақиқатни англаш, ўтмиш ва бугунни қиёслаш ва ўз 
эртасини қуришда қандай ақидаларга суянишини 
белгилаб беришда катта рол ўйнайди. 

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling