O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижалари.
- O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/9] ISSN 2181-7324 TARIX https://science.nuu.uz/
Тадқиқот
методологияси. Туркистондаги музейлар ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш мустақиллик давридаги музейлар тараққиёти илдизларини аниқлаш, қиёсий таҳлил қилиш ёрдамида музей иши амалиётидаги ижобий ва салбий томонларни аниқлашга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари. Совет давридаги мутахассислар Туркистон музейлари ва уларнинг фаолиятини ёритган бўлса, бугунги кунда аввалги тарихий жараёнга холис баҳо бериш имконига эга бўлинди. Бу эса совет даври музейшунослари тажрибаларининг ижобий томонлари рад этилмаган ҳолда давр ва собиқ мафкура таъсиридан холи, шунингдек жаҳон андозаларидан келиб чиққан тарзда танқидий ёндашув асосида тадқиқот олиб боришни белгилайди[1]. Туркистонда музейлар қурилишининг бошланиши, дастлабки музейлар ташаббускорлари ва яратувчилари А.П.Федченко, В.Ф. Ошанин, В.В. Бартолд, И.В. Мушкетов каби тадқиқотчи олимларнинг номи билан боғлик. Шу ўринда илмий жамиятлар, олимлар, маҳаллий аҳоли кўп йиллар мобайнида Туркистон ўлкаси зоологияси, нумизматикаси, минерологияси, этнографиясига оид коллекциялар билан ўз фондларини тўлдириб борганлар. Вақт ўтиши билан ушбу O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/9] ISSN 2181-7324 TARIX https://science.nuu.uz/ Social sciences O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz TARIX 1/9 2022 - 29 - коллекцияларни бирлаштириш ва музей ташкил этиш масаласи кўтарилди. 1869 йилда Туркистон Генерал губернатори Фон Кауфман қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис, профессор Э.Э.Баллионга Тошкентда ўзи режалаштирган Туркистон музейини очиш дастурини тузиш илтимоси билан мурожаат қилди,ўша йили Кауфманга батафсил дастур етказилди. 1869 йил 2 сентябрда Алексем Павлич Федченко томонидан ҳудуд бошлиғига меморандум тақдим этилди. Федченконинг Туркистон генерал губернаторига ёзган ахборотида: «Туркистонни муваффақиятли ривожлантириш учун у билан асосли равишда танишиб чиқиш лозим, музей эса бунинг учун энг яхши воситадир», – деб ёзади [2]. К.П.Кауфман ўша пайтда ўз эътиборини музейга бағишлаш имконига эга бўлмаган, у фақат вазиятга қараб минтақа бошқарувини ташкил этиш ва қўшнилар билан яхши муносабатлар ўрнатиш билан банд эди. Бироз вақт ўтиб бу масалага рухсат берди ва музейнинг очилиши қулайроқ вақтга қолдирилди [3]. Тез орада, яъни 1871 йилда Тошкентда музей очиш зарурлиги ҳақидаги фикр Табиатшунослик, антропология ва этнография хаваскорлари жамиятининг Туркистон бўлими йиғилишларидан бирида билдирилди. Бу фикрни тўлиқ маъқуллаган генерал Кауфман бир вақтнинг ўзида бўлим котиби А.П. Федченкога ушбу ғояни амалга ошириш учун кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида ғоялар ишлаб чиқишни буюрди. Бироқ, 1872 йил УмумРоссия Политехника кўргазмасида Туркистон бўлимининг ташкил этилиш мақсадида барча коллекциялар Москвага юборилди ва 1873 йил сентябр ойида А.П. Федченконинг фожеали ўлими бу масалани кечиктириб юборади [4]. 1871 йилда юқорида тилга олинган жамиятнинг алоҳида аъзолари музей учун турли ашёларни йиғиб, кимё лабораториясига қўйишни бошладилар. Шундай қилиб, нумизматика ва тоғ-кон тўпламлари учун пойдевор қўйилди. Ўрта Осиё илмий жамияти кўп ўтмай Сирдарё ҳарбий губернаторига музей очиш ҳақида қайта мурожаат қилди. А.П.Федченконинг дўсти, Тошкент ипакчилик мактаби директори В.Ф.Ошанин (1844-1917) музей учун вақтинча мактабининг бир неча хонасини ажратди ва тўпланган коллекциялар жойланди [5]. 1876 йил охирига келиб Тошкент музейида 1486 та буюм мавжуд эди. Уни сақлаш учун ғазнадан 600 рублга яқин маблағ ажратилган ва хусусий шахслар томонидан кичик миқдордаги хайрия ҳолатлари мавжуд бўлган. Бироқ, бу маблағлар ҳатто энг зарур эҳтиёжларни қоплаш учун етарли эмас эди. Маевнинг сўзларига кўра, музейни сақлаш учун ҳар йили камида 1600 рубл керак бўлган. Шу сабабли, кейинги йили, 1877 йилда музей молиявий ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши умидида статистика комитети ихтиёрига берилиб,унга раҳбарликни Ўрта Осиё илмий жамиятининг Туркистон бўлими аъзолари комитети амалга оширди[6]. Тошкент музейининг дастлабки босқичи 1876-1880 йилларда музей нумизматика, этнография, археологияга оид топилмалар билан бойиб борди. Аммо 1880-1890 йилларда сиёсий ҳолат сабаб Тошкент музейи 1870 йилда ташкил топган оммовий кутубхонага битиктирилди ва кутубхона директори умумий мудир этиб тайинланди. Бу ҳолат 1918 йил 1 июль яъни Туркистон халқ университетининг ташаббуси билан оммовий кутубхонадан ажратилиб Туркистон халқ комиссириати қошидаги мустақил муассаса сифатида ташкил этилгунга қадар давом этди. [7]. 1883 йил 27 декабрда генерал Черняев Туркистон вилояти кутубхонасида жойлашган собиқ Кимё лабораторияси биносига Туркистон музейини кўчирди ва унга китоб омбори ҳам қўшилди. Ўша пайтда музейда 3200 тагача буюм мавжуд эди, шулардан: қишлоқ хўжалиги бўлимида 700 тагача, минералогия бўлимида - 1300 дан ортиқ, зоология бўлимида 200 га яқин, саноат бўлимида - 700 тагача,этнография бўлимида 200 га яқин ва археология бўлимида 100 дан ортиқ ашёлар, подполковник Крестовский томонидан Самарқанддан олиб келинган мис тангалар ва Афросиёб ҳудудини қазиш жараёнида қўлга киритилган буюмлар бундан мустасно. Музей шаҳар марказида жойлашган бўлиб, уни кўришни истаган ҳар бир киши учун очиқ бўлди [8]. 1884-йилда генерал Н.О.Розенбах раҳбарлигида музей мустақил муассасадан Тошкент халқ кутубхонаси қошидаги ёрдамчи ўқув муассасасига айлантирилиб, у томонидан реставрация қилинган. Генерал Розенбах томонидан тасдиқланган Тошкент жамоат кутубхонаси ва унга бириктирилган музей тўғрисидаги қоидаларда фақат музейга тегишли қуйидаги бандлар мавжуд: 1. Кутубхонага бириктирилган Музей эрталабки соатларда, кутубхона ҳам очиқ бўлган вақтда, яъни соат 10.00 дан 12.00 гача, байрам кунлари эса 12.00 дан 15.00 гача очиқ. Музей куратори жамоатчиликка коллекциялар бўйича зарур тушунтиришларни беришга мажбурдир. Оддий кунларда музейга ташриф буюрувчилар, гарчи уларга коллекцияларни кўздан кечиришлари мумкин бўлса-да, музей кураторидан коллекциялар бўйича ҳеч қандай тушунтириш талаб қилишга ҳақли эмас. 2. Музейга иш кунларида ҳам, байрамларда ҳам кириш бепул. 3. Музейда мавжуд бўлган микроскоплар ва бошқа илмий асбоблардан ташриф буюрувчилар фақат Музей биносида музей кураторининг рухсати билан ҳамда асбоб ва аппаратларнинг шикастланганлиги учун унинг жавобгарлиги остида фойдаланишлари мумкин. 4. Музей куратори ҳафта ва байрам кунларида музейга ташриф буюрувчилар сони тўғрисидаги ойлик маълумотларни тузиш учун эркаклар ва аёллар сонини кўрсатган ҳолда ҳисоб юритади[9]. Музейнинг кейинги мавжудлигида кутубхона ҳақида айтилган бир нарсани қайд этишимиз мумкин, яъни у фақат идорага масъул бўлган генерал- губернаторнинг ёки Назорат қўмитасининг юрисдикцияси остида эди. Бу борадаги ўзгаришлар кутубхонага ҳам, музейга ҳам тенг даражада таъсир кўрсатди.1884 йилдан 1888 йилгача музей куратори Малевинский музейни назоратсиз бошқарган ва, эҳтимол, юқорида айтиб ўтилганидек, бу вақт ичида жуда кўп ноёб буюмлар исроф қилинган. Музей бир неча марта талон-тарож қилинган ва энг катта ўғирлик 1907 йил 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси содир бўлган, ўғрилар кўчадан кириш эшигини очиб, музейга кириб, еттита дўкон ойнасини синдириб, олтин ва кумуш тангалар, узуклар ва билагузукларни олиб кетишган. Бу музей маъмуриятини дераза ва темир эшикларга панжара ўрнатиш билан шуғулланишга мажбур қилди[10]. Музей деярли фақат шахсий хайриялар ҳисобидан тўлдирилар эди. Шу пайтгача кутубхона ва музейни сақлаш учун ғазнадан ажратилган маблағдан унинг улушига фақат майда-чуйдалар тушган, фақат шу йилнинг ўзида Кузатув қўмитаси қарори билан кутубхона ва музей фондини тўлдириш, уларнинг харажатларини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Собиқ вилоят раҳбарларининг деярли барчаси Тошкентда бўлганликларини хотирлаб, музейга у ёки бу совғаларни топширганлар,совғаларнинг баъзилари эса жуда қимматли бўлган. Бу борада Бухоро амирининг хайр-эҳсонлари диққатга сазовордир.Тошкентда “Туркистон” археология ихлосмандлари тўгараги очилгандан бери, тўгарак |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling