O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 26 -
Саид Шермуҳаммедов ва Наим Ғойибовлар ҳам ўз 
устозларининг 1922 йилдан қишлоғидаги (Тезгузар 
қишлоғи – Т.М.) бошланғич мактабда, кейин Бухоро 
маориф институтида ўқиганлигини таъкидлайдилар [7; 9]. 
Бундан келиб чиқадики, Иброҳим Мўминов 14 ёшида 
бошланғич таълим олишни бошлаган ва унгача саводсиз 
бўлган. Бироқ биз буни тарихий ҳақиқатга тўла мос 
келмайди, деб ҳисоблаймиз. Чунки, файласуф олим 
Шавкат Ҳайитов ҳам бу хусусда фикр юритган ва унинг 
ХХ аср бошларида Марказий Осиё шаҳар ва 
қишлоқларида ҳукмрон бўлган маданий-маърифий муҳит 
нуқтаи-назаридан амалга оширган таҳлилларига кўра, 
Иброҳим Мўминов 6-7 ёшларида ўзи туғилган Тезгузар 
қишлоғидаги масжид қошида ташкил этилган мактабда 
таҳсил олишни бошлаган [10].
Тўғри, 
ҳозирда 
қўлимизда 
мавжуд 
архив 
ҳужжатлари билан бу маълумотни илмий жиҳатдан 
асослашимизнинг имконияти йўқ. Лекин, Иброҳим 
Мўминовнинг шахсий хотираларининг кичик бўлаги 
сифатида 1968 йилда “Фан ва турмуш” журналида чоп 
этилган “Устозим - волидам” номли мақоласида ота-онаси 
саводли, ўқимишли кишилардан бўлишгани, айниқса, 
волидалари Маҳфиратбиби жуда оқила аёл бўлиб, уйда 
қизларга дарс бергани ва фарзандларининг илм олишига, 
тарбиясига катта эътибор билан қаратганини чуқур 
эҳтиром билан тилга олади [3]. 
Шавкат Ҳайитовнинг таҳлилий хулосаларига кўра, 
академик Иброҳим Мўминов кейинроқ ўз асарларида 
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон аҳолиси ялпи 
саводсиз эди, деб “асосланган хулосалар”нинг нечоғли 
нотўғрилигини муроса талаблари доирасида яширин 
тарзда илмий асослаб берган [10]. Масалан, унинг 
“Ўзбекистонда XIX аср охири ва ХХ аср бошларида 
ижтимоий – фалсафий тафаккурнинг ривожланиш 
тарихидан” номли асарида шундай маълумотларни 
келтиради: 
“Сирдарё 
вилоятида, 
Тошкентдаги 
мадрасалардан ташқари, яна 35 та мадраса, Фарғона 
вилоятида 204 тагача, Самарқанд вилоятида 93 тача 
мадраса бўлган. Биргина Бухорода 365 масжид ва 103 
мадраса бўлган. Бу масжид ва мадрасалар жуда кўп мол-
мулкка, шу жумладан беҳисоб вақф ерларга эга бўлган. 
Хива ҳам, гарчи у ислом динининг Шарқдаги “муқаддас 
шаҳри ҳисобланган Бухоро билан масжид ва мадрасалар 
сони жиҳатидан тенглаша олмасада, бу соҳада Бухородан 
қолишмаган [2].
Иброҳим Мўминов мактаб ва мадрасалардаги 
таълим жараёнларини таҳлил этар экан, далиллар асосида 
Мовароуннаҳрда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам 
ўзбек халқининг катта қисми саводли бўлганлиги, бунда 
ислом динининг аҳамияти катта эканлиги ҳамда Марказий 
Осиё олим ва уламолари, мутафаккир ва шоирлари айни 
масжид ва мадрасаларда билим олиб, ўзларини нафақат 
мамлакат, балки жаҳон эътироф этган буюк қомусий 
салоҳиятга эга бўлганлиги кўрсата олган.
Шулар асосида Шавкат Ҳайитов бўлажак академик 
Иброҳим Мўминов ҳам Тезгузар қишлоғидаги мактабда 
илк сабоғини олган, араб тили ва Қуръони Каримни яхши 
билган, дея хулоса чиқаришни мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблайди [10]. Бу мантиқий хулоса, деб ёзади олим, ХХ 
аср бошларида туғилганлар, хусусан, мамлакатимиз фани 
ва маданияти равнақига муносиб ҳисса қўшган барча 
олим ва машҳур инсонлар фаолияти учун табиий ҳолдир. 
Бизнингча, ижтимоий- гуманитар фанларнинг докторант, 
аспирант ва бошқа илмий тадқиқотчилари ўз танлаган 
мавзулари доирасида айнан XIX аср охири – ХХ аср 
бошларидаги ижтимоий ҳодисаларга ҳамда тарихий 
шахсларнинг ҳаёт фаолиятига, айниқса, илмий ижодига 
муносабат билдирганда, баҳо берганда айнан мана шу 
мезонни асос қилиб олишлари муҳим долзарблик касб 
этади. Зеро, ҳозирги илмий тадқиқотларда айни 
юқоридаги даврга баҳо берганда советча ёндашув 
устунлик қилмоқда ёки аксарият ҳолларда мазкур 
масалалар назардан четга қолмоқда [10]. 
Академик Иброҳим Мўминовнинг ҳаётий ва илмий 
фаолиятига доир архив ҳужжатларини ўрганишни давом 
этар эканмиз, уларда бўлажак “домла”нинг (Академик 
Иброҳим Мўминов умрининг охиригача шогирдларга 
устозлик қилишдек, улуғ матлаб билан яшади, эл-юрт 
ичида “домла”, дея эъзозланди (Т.М.)) 1925 йилда Бухоро 
маориф институтида таҳсили давомида, таътил вақтларида 
умрида биринчи марта ўқитувчилик фаолияти билан 
шуғулланганлиги қайд этилганлигига гувоҳ бўламиз [1]. 
Шавкат Ҳайитовнинг ишида ҳам бу маълумот 
келтирилган [10]. Ушбу маълумотлар ҳам Иброҳим 
Мўминовнинг 17 ёшидан чуқур билим ва кўникмаларга 
эга бўлганлигидан, савод чиқаришни кўплаб мақолалар ва 
рисолаларда 
келтирилганидек, 
айнан 
14 
ёшда 
бошламанганлигидан далолат беради.
Бухоро маориф институти тугатган Иброҳим 
Мўминов дастлаб Бухородаги икки йиллик педагогик 
курсларда жамиятшунослик ва совет даври учун долзарб 
предметлардан бири бўлган синфий кураш тарихидан даср 
беради [1; 10]. Олимнинг асосий биографлари 
ҳисобланган шогирдлари Саид Шермуҳаммедов ва Наим 
Ғойибовларнинг рисолаларида бу тўғрисида маълумот 
келтирилмаган бўлсада, бугунги кунга қадар сақланиб 
қолган 
архив 
ҳужжатларига 
таяниб 
Иброҳим 
Мўминовнинг “домла” сифатидаги фаолияти айнан 1925-
1927 йилларда бошланганлигини тасдиқлашимиз мумкин. 
1928 йил сентябрида илм олишга чанқоқ Иброҳим 
Мўминов Самарқанд шаҳрида очилган Ўзбек Олий 
Педагогика 
Институтининг 
ижтимоий-иқтисодиёт 
факультетига ўқишга қабул қилинади [1]. Натижада 
замонавий ўзбек фалсафа мактаби асосчисининг кейинги 
ҳаёти бевосита Самарқанд шаҳри билан боғлиқ бўлди. 
Таъкидлаш лозимки, Самарқанд нафақат Иброҳим 
Мўминов, балки Мўминовлар сулоласининг бошқа 
вакилларини 
ҳам 
илм 
ва 
маърифатнинг 
юксак 
марраларига олиб чиққан шаҳар сифатида Мўминовлар 
сулоласи тарихида муҳим ўрин тутади.
Олимнинг ўз таржимаи ҳолида ёзишича, Ўзбек 
Давлат Педагогика Академиясида ўқиши давомида таътил 
ёки ўқишдан бўш вақтларида ўқитувчилик фаолияти 
билан шуғулланган [1]. Бу бир томондан унда нафақат 
билим олиш, балки олган билимларини бошқаларга 
ўргатиш, ўқитиш иштиёқи кучли бўлганлигини, иккинчи 
томондан унинг даврнинг оғир иқтисодий шарт-
шароитлари сабаб ўқиш билан бирга доимий меҳнат 
фаолиятида бўлишга мажбур бўлганлиги кўрсатади. 
Иброҳим 
Мўминовнинг 
ҳаёти 
ва 
илмий 
фаолиятига доир архив ҳужжатларилари келтирилган 
маълумотларнинг катта қисми у тўғрисида ёзилган 
мақолалар ва рисолаларда ўз аксини топган. Шундай 
бўлсада, айрим маълумотларга ўз даврида муаллифлар 
эътибор қаратишмаган ёки илмий ва публицистик 
муомалага киритиш зарур эмас, деб ҳисоблаганлар, деган 
фикрдамиз. Масалан, олимнинг ўз қўли билан 
тўлдирилган шахсий варақада унинг ўзбек тилидан 
ташқари рус, қозоқ, тожик, форс, турк ва немис тилларини 
билиши қайд этилган [1]. Тўғри уларнинг айримларида 
фақат ўқий олиши ёки луғат ёрдамида таржима қила олиш 
белгиланган бўлсада, бугунги кун нуқтаи назаридан ҳам 
олимликка даъвогар бир шахснинг ўз она тилидан 
ташқари яна 6 (! -Т.М.) тил бўйича ўқиш ва таржима 
қилиш кўникмаларига эга бўлиши сал кам феноменал 
ҳодисадир. Иброҳим Мўминов эса ана феноменаллик 
талабларига тўла жавоб берган, нафақат ўз даври 



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling