O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/9]
ISSN 2181-7324 
 
TARIX 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 25 -
жамоа ва ўз шогирдларига раҳбарлик қила билиши лозим, 
деб таъкидлайди ва Иброҳим Мўминовнинг ўз илмий ва 
педагогик фаолияти натижалари билан юқорида қайд 
этилган юксак талабларга тўлиқ жавоб беришини 
таъкидлайди [7]. 
Асосий қисм. Иброҳим Мўминов тўғрисида совет 
ва мустақиллик йилларида ёзилган мақолалар ва 
рисолаларнинг аксариятида олимнинг туғилган санаси 
1908 йил 7 сентябр, деб кўрсатилади [4,8,9]. Айрим 
адабиётларда эса, масалан, 1978 йилда “Фан” нашриёти 
томонидан чоп этилган “Иброҳим Мўминов тўғрисидаги 
хотиралар”, 1993 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси 
ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими томонидан чоп 
этилган “Иброҳим Мўминов (мақолалар ва хотиралар)” 
номли тўпламларда, Саид Шермуҳаммедовнинг 1998 
йилда “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси” давлат 
илмий нашриётида чоп этилган “Қомусий олим” номли 
рисоласида ва олимнинг таваллуд топган куни 7 ноябрь, 
деб кўрсатилган [5,6,7]. Тарихчи олим Шавкат 
Ҳаитовнинг 2011 йилда нашр этилган “Ўзбекистон 
фалсафа 
тарихи” 
номли 
китобида 
келтирилган 
мулоҳазаларга кўра, Иброҳим Мўминов шогирди ва 
қудаси Шароф Рашидовнинг туғилган кунлари 7 ноябрда 
бўлганлиги сабабли, Шарқона мулоҳазалар билан ҳамда 
муроса қилиб (мазкур таъкид Ш. Хайитовга тегишли) 
таваллуд санасини икки ой олдинга ўтказган[10]. 
Муаллиф бу масалада олимнинг ўз шогирдларига ҳавола 
келтирган бўлсада, ушбу фикр мантиқий асосга эга эмас, 
деб ҳисоблайман. 
Албатта, ҳар қандай тадқиқотчида маълум бир 
шахснинг туғилган санаси бугунги кунга қадар ёзилган 
мақолалар ва рисолаларда нега икки хил берилган, деган 
савол пайдо бўлиши табиий. Мавжуд тарихий 
маълумотлар ва фактларга танқидий кўз билан 
қарайдиган, уларни бир-бирига солиштириш кўникмасига 
эга бўлган тадқиқотчида бундай савол пайдо бўлиши ҳам 
керак.
Хўш, аслида қандай? Замонавий ўзбек фалсафа 
мактабининг 
асосчиси, 
илм-фаннинг 
жонкуяр 
ташкилотчиси ва қомусий олим Иброҳим Мўминов аслида 
қайси санада туғилган?
Мазкур 
ҳолат 
бизни 
тадқиқот 
доирасини 
кенгайтиришга ва олимнинг шахсий ва илмий фаолияти 
билан боғлиқ архив материалларига мурожаат қилишга, 
уларда келтирилган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил 
қилишга ҳамда шу пайтгача нашр этилган мақолалар ва 
рисолаларда 
келтирилган 
маълумотлар 
билан 
солиштиришга ундади. 
Чунки, Иброҳим Мўминовнинг ҳаётий ва илмий 
фаолияти тўғрисида кўплаб мақолалар ва рисолалар 
ёзилишига қарамасдан, жорий иш юритиш ҳужжатлари 
бўлган архив материаллари олимнинг ҳақиқий таржимаи 
ҳоли ва илмий фаолияти солномасини очиб беришда 
бирламчи манбалар бўлиб хизмат қилади. Зеро, маълум 
бир шахснинг ҳаётий ва касбий фаолиятини ўрганишда 
жорий архив материалларида фойдаланиш, улар орқали 
шахс тўғрисида келтирилган маълумотларни солиштириш 
ва мавжуд маълумот ҳамда фактларга танқидий нуқтаи-
назардан ёндашиш тадқиқот мавзуси сифатида қуйилган 
муаммони ўрганишда, таҳлил қилишда ҳамда ўзига 
хосликларини очиб беришда тарихий изланишларнинг 
асосий усулларидан бири ҳисобланади. 
Иброҳим 
Мўминовнинг 
ҳаётий 
ва 
илмий 
фаолиятини аниқроқ ёритишга хизмат қиладиган архив 
материалларининг 
катта 
қисмини 
бугунги 
кунда 
Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Фанлар 
академияси Марказий архиви ва Самарқанд вилоят давлат 
архивининг қатор жамғармаларида кўриш мумкин.
Хусусан, 
Ўзбекистон 
Фанлар 
академияси 
Марказий архивининг 1-жамғармаси, 2-Л-рўйхати, 114-
ишида академик Иброҳим Мўминовнинг шахсий йиғма 
жилди сақланмоқда. Мазкур йиғма жилдда Иброҳим 
Мўминовнинг ўз қўли билан 1956 йил 10 сентябрда 
тўлдирган шахсий варақасида олимнинг туғилган санаси 
“1908 йил 7 октябр” деб кўрсатилган [1]. Шунингдек
унинг ўз қўли билан ёзган таржимаи ҳолида ҳам туғилган 
санаси “1908 йил октябрь”, деб берилган [1]. Кейинроқ 
Иброҳим Мўминовнинг ёзув машинкасида тўлдирилган 
шахсий варақасида ҳам туғилган санаси “1908 йил 7 
октябрь”, деб ёзилган [1]. Аммо бу ҳужжатнинг 
тўлдирилган санаси номаълум. 1956 йилдан кейин 
ҳужжатларнинг умрини узайтириш ва нусхалаштириш 
мақсадида кадрлар бўлими ходимлари томонидан 
кўчирилган бўлиши мумкин (Т.М.). Бир бир биридан 
мустақил бўлган ҳужжатларда айни маълумотнинг 
келтирилиши ўзбек халқининг буюк фарзанди, замонавий 
ўзбек 
фалсафа 
мактабининг 
асосчиси, 
илм-фан 
ташкилотчиси ва давлат арбоби Иброҳим Мўминовнинг, у 
кишининг ҳаётий ва илмий фаолияти тўғрисида ёзилган 
айрим мақола ва рисолаларда кўрсатилганидек, 1908 
йилнинг “7 сентябр”и ёки “7 ноябр”ида эмас, “7 
октябр”ида таваллуд топганлиги илмий жиҳатдан тўғри 
эканлиги асослайди. 
Албатта, маълум бир тарихий шахснинг ҳаётий ва 
касбий фаолияти тўғрисида келтирилган маълумотлардаги 
чалкашликлар жиддий илмий аҳамиятга эга эмас, дб 
ҳисоблайдиганлар топилиши мумкин. Лекин, шу пайтга 
қадар академик Иброҳим Мўминовнинг шахсий, касбий ва 
илмий фаолияти тўғрисида бир сатр бўлсада, маълумот 
қолдирган муаллифларга нисбатан чуқур ҳурматимизни 
билдирган ҳолда, шуни алоҳида таъкидлашни лозим 
топдикки, тарихий шахснинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ 
маълумотлар аниқлик талаб этади. Бу мазкур соҳада 
амалга ошириладиган тарихий тадқиқотларнинг асоси 
бўлиши ҳам керак. Шу жиҳатдан, Иброҳим Мўминовнинг 
шахсий ва илмий фаолияти билан боғлиқ маълумотларни 
янгилаш ёки мавжуд маълумотларга аниқлик киритиш 
муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Буни “аниқлик ва 
илмийлик” тамойилини бутун ҳаёти давомида ўзининг 
бош 
ҳаётий 
тамойилига 
айлантирган 
Иброҳим 
Мўминовнинг шахсига ўзига ҳурмат сифатида ҳам қабул 
қилиш мумкин. 
Қўлимизда мавжуд бўлган архив материаллари 
замонавий ўзбек фалсафа мактабининг асосчиси, ҳақиқий 
устоз ва фан ташкилотчиси академик Иброҳим 
Мўминовнинг ҳаётий ва илмий фаолияти тўғрисида 
бошқа кўплаб янги маълумотларни илмий муомалага 
киритиш, мавжуд мақолалар ва рисолаларда келтирилган 
маълумотлар ва фактларни янгилаш имкониятини беради.
Масалан, юқорида қайд этилган шахсий варақада 
келтирилган маълумотларга кўра, 1922-1927 йилларда 
бўлажак файласуф Бухоро шаҳрида ташкил этилган 
Маориф институтида таҳсил олган [1]. Қиёсий таҳлил 
қиладиган бўлсак, Иброҳим Мўминов бу вақтда 14 ёшда 
бўлган ва унинг бошланғич ва ўрта маълумоти 
тўғрисидаги маълумотлар мавҳумлигича қолади. Архив 
ҳужжатларида, хусусан, олим 1956 йил 10 сентябрда ўз 
қўли билан ёзган таржимаи ҳолида ҳам ўзининг 
бошланғич ёки ўрта маълумоти тўғрисида аниқ 
маълумотлар келтирилмаган. Унда ёзилишича, ёш 
Иброҳимнинг отаси 1917 йилдан кейин деҳқончилик 
билан шуғулланган ва 1924 йилда вафот этган. У 1922 
йилгача отасига хўжалик ишларида ёрдам берган, 
чўпонлик қилган ва 1922 йилдан дастлаб бошланғич 
мактабда, кейин Бухоро маориф институтида таҳсил олган 
[1].



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling