O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 33 -
VIII–IX асрларда ҳадис илмининг ривожланиши 
исломий ақидалар билан бирга суннат амалларининг 
минтақа халқлари орасида кенг тарқалиши ва одоб-ахлоқ 
меъёрларида ўзгаришлар кузатилади. Ҳадис илмининг 
султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-
Бухорийнинг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”) 
китобида муомала одобини қуйидаги гуруҳларга ажратиш 
мумкин:
1. Саломлашиш одоби, тартиби ва вақти хусусида.
2. Суҳбатлашиш вақтида эътибор бериш керак 
бўлган жиҳатлар ва таъқиқланган амаллар хусусида.
3. Ижтимоий одатлар хусусида. 
4. Дастурхон атрофида ўтириш, суҳбатлашиш ва 
таомланиш одоблари хусусида.
5. Оиладаги эр-хотин муносабатлари ва фарзанд 
тарбияси хусусида.
6. Кўча-кўйда инсонлар билан яхши муносабатда 
бўлиш, ўтириш ва юриш одоблари хусусида.
7. Инсонларга тухфалар бериш тартиби хусусида.
8. Қўни-қўшничилик муносабатлари хусусидаги 
ҳадислар. 
Ислом динидаги суннат амаллари ўзбеклар 
мулоқот маданияти билан боғлиқ ижтимоий одобларни 
шаклланиши ва уларнинг урф-одатлар ҳамда анъаналарда 
мустаҳкам ўрин олишга сабаб бўлган.
Панднома, тарихий ва бадиий мазмундаги 
асарларда 
ҳам 
мулоқот 
маданиятининг 
тарихий 
илдизларига доир қимматли маълумотлар келтирилади. 
Жумладан, Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар 
шаҳри”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Абу Райҳон 
Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, 
Низомул-мулкнинг “Сиёсатнома”, Маҳмуд Қошғарийнинг 
“Девони луғотит турк”, Амир Темурнинг “Темур 
тузуклари”, Алишер Навоийнинг “Одоб хулқлар баёни”, 
Хожа Самандар Термизийнинг “Дастурул мулк”, 
Зиёвуддин Нахшавийнинг “Тўтинома”, Ҳусайн Воиз 
Кошифийнинг 
“Футувватномаи 
султоний 
ёхуд 
жавонмардлик тариқати”, “Ахлоқи мўминин”, Имом 
Ғаззолийнинг 
“Насиҳатнома”, 
Муҳаммад 
Содиқ 
Қошғарийнинг “Одоб-ас-солин” каби асарларни мисол 
сифатида келтириш мумкин. Ушбу тарихий манбаларда 
келтирилган маълумотлар айнан бир этник гуруҳ ёки 
этнослар турмуш тарзи мисолида ёзилмаган бўлса-да, ўрта 
асрлар мулоқот маданиятининг ижтимоий ҳаётда қабул 
қилинган 
одоб-ахлоқ 
қоидаларидаги 
талаблар 
келтирилган бўлиб, уларда мулоқот маданияти билан 
боғлиқ этикетлар қоидалари ҳам баён этилади. Жумладан, 
буюк аллома Абу Райҳон Беруний ўз асарида 
кибрланмаслик, бировларни масхара қилиш ва ёлғон 
гапиришнинг ёмон иллат эканлиги ҳақидаги баъзи 
маълумотларни келтиради[18].
Бухоро 
воҳаси 
ўзбеклариларида 
курашчи-
полвонларнинг ғолиб чиққанларига нисбатан “йиқитмоқ” 
сўзи ўрнида баъзида “учирмоқ” атамасини қўллашлари 
кузатилади. Масалан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони 
луғотит турк” асарида ушбу атама “учирди” шаклида 
келиб, айнан “йиқитмоқ” маъносида келган[19]. Воҳа 
ўзбеклари мулоқот жараёнида эрта тонгдан кайфияти 
бўлмаган суҳбатдошга нисбатан “Эрталабдан булутку”, 
“Эрталабки булутдай” каби иборалар қўлланилади[20]. 
Буни “Девону луғатит турк” асари орқали шундай 
изоҳлаш 
мумкинки, 
қадимги 
туркийларга 
хос 
мақолларнинг бири “Тонгда булут ўртанса, уйга ёв 
киргандай бўлур” қабилида келтирилади[21].
Бу билан тонгдаги қуёшни тўсган булут хуш 
кўрилмаганлиги ва мазкур ҳолат яхшилик аломати 
эмаслигига ишора қилинган. Бугунги кунда суҳбатдошга 
нисбатан бундай қиёслаш қадимги туркийларга хос 
қарашлар 
билан 
боғлиқлигини 
кўриш 
мумкин. 
Шунингдек, кўплаб ота-она ва яқин қариндошлар яхши 
муносабатга ундовчи мақоллар ҳам келтирилади. 
Жумладан, “Бар бақир, жуқ олтун (Бор мис (қадрсиз) йўқ 
олтин)”, яъни қўлда бор нарса мисдек қадрсиз, қўлда 
бўлмаган нарса олтиндек қадрли. Ушбу мақол яқинлар 
ўртасида хўрланиб юрган, кейинчалик йўқлигида қадри 
билиниши маъносида қўлланилган[22].
Мазкур асарда мулоқот маданиятида хушмуомали, 
тавозеъли инсонларга нисбатан “Қутқи эр” ибораси 
қўлланганлигини кўриш мумкин [23]. Ушбу манбада 
келтирилган мулоқот маданиятига оид маълумотлар дала 
тадқиқотлари материаллари билан қиёсий таққосланиб 
ўрганилганда, сўзлашув этикетларига доир кўплаб 
манбавий асослар аниқланди ва улардан диссертацияни 
ёзиш жараёнида кенг фойдаланилди.
XV асрда Ҳиротда яшаган Ҳусайн Воиз 
Кошифийнинг 
“Футувватномаи 
султоний 
ёхуд 
жавонмардлик тариқати” асарида Х асрда Мовароуннаҳр 
ва Хуросонда шаклланган эркаклар жамоаси, яъни 
жувонмардлар ҳақида, уларга хос хатти-ҳаракатлар ҳамда 
одоб-ахлоқ қоидаларини баён этиладики, унда оддий халқ 
орасидан чиққан ҳунармандлар ва касб эгаларининг 
йигитлик, 
мардлик 
белбоғларини 
боғлашлари ва 
ижтимоий ҳаётда ажралиб турадиган жиҳатларини 
келтиради. Масалан, ўзбеклар орасида ҳалигача инсонлар 
ўртасидаги муносабатларда “мард бўл”, “мардлик қилди”, 
“мардни ишини қилмадинг” каби иборалар мавжуд. 
Бизнингча, ушбу қиёсий ўхшатишлар айнан X–XV 
асрларда Мовароуннаҳр аҳолиси орасида кенг тарқалган 
жавонмардлик билан боғлиқдир. Ушбу асарда устоз-
шогирд муносабатлари, ўтириш, суҳбат, таомланиш, 
кийиниш, меҳмон кутиш ҳамда салом бериш одоби 
кабилар қайд этилган[24].
XIX асрга оид Муҳаммад Содиқ Қошғарийнинг 
туркий тилда битилган “Одоб-ас-солиҳин (“Яхши 
кишилар одоби”)” асарида ҳам туркий халқларга хос 
мулоқот 
маданият 
масалалари 
таҳлил 
қилинган. 
Жумладан, мазкур асарда изн сўраш ва саломлашиш, қўл 
олиб кўришиш баёни; ухлаш, йўл юриш, отга миниш 
одоблари; касал кўриш, таъзия, аҳли мусибат баёни, 
зиёфат ва еб-ичиш одоби, сафар одоби каби мавзуларда 
мулоқот одобининг миллий хусусиятларига доир 
маълумотлар келтирилади[25].
Хулоса. Этнологияда инсоният маданиятининг 
хилма-хиллиги, халқнинг этнолингвистик асосларини 
излаб топиш тил тизимидаги оғзаки бўлмаган мулоқот 
маданиятини ўрганишнинг аҳамияти катта эканлигидан 
дарак беради.
Этнослараро 
тил 
муносабатлари 
антик 
даврларданоқ бошланиб, ривожланиш хусусиятига кўра
қоришув (метизация ҳолати), яъни туркий тилнинг турли 
лаҳжаларида сўзлашувчи уруғ ва қабилалар ичида юз 
берган бўлса, иккинчидан туркий тилли халқлар билан 
туркий бўлмаган этносларнинг тиллари ўртасида 
(гибридизациялашув ҳолати) содир бўлганлигини кузатиш 
мумкин 
Тарихда содир бўлган бундай этномаданий 
жараёнлар натижасида ўзбеклар анъанавий мулоқот 
маданиятида турли шеваларда сўзлашув маданияти 
кузатилади. Бугунги кунда ушбу шевалар аҳолининг 
яшаш ҳудудидан келиб чиқиб, турлича номланиши билан 
фарқ қилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling