O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили. Мавзуга 
оид тадқиқотларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1) Нефт-
газ соҳаси иқтисодиёти ва тармоқнинг тарихий 
жиҳатларини қисман ёритган адабиётлар; 2) Нефт-газ 
саноатининг техник, геологик жиҳатларини ёритган 
ишлар; 3) хорижий нашрлар.
Биринчи гуруҳга кирувчи, яъни мустақилликнинг 
дастлабки даврида яратилган ишларнинг аксарият қисми 
бевосита мамлакатдаги нефт ва газ саноати тизими, 
ундаги муаммолар, тизимдаги ютуқлар, нефт-газ саноати 
ишлаб чиқаришидаги иқтисодий ечим ҳамда ўсиш 
кўрсаткичларини акслантирган эди.
Мазкур 
тадқиқотларда 
Ўзбекистон 
Республикасида нефт ва газ саноатининг ривожланиши, 
тармоқ 
корхоналарини 
ривожлантиришда 
ҳукумат 
томонидан амалга оширилган иқтисодий чора-тадбирлар 
ва уларнинг моҳияти, шунингдек, нефт ва газ саноатидаги 
иқтисодий таҳлил масалалари ёритилган[6]. 
Жумладан, 
иқтисодчи 
олим 
Х. 
Набиев 
тадқиқотларида Ўзбекистонда нефт ва газ саноатини 
ривожлантириш борасидаги амалий ҳаракатлар, соҳа 
ривожи учун йўналтирилган маҳаллий ва хорижий 
инвестициялар, тармоқ корхоналарининг инвестицион 
O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/9]
ISSN 2181-7324 
 
TARIX 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 12 -
фаолияти, 
саноатни 
инновацион 
ривожлантириш 
ечимлари каби масалалар таҳлил этилади[7].
Нефт ва газ саноати корхоналари фаолиятини 
тубдан яхшилаш, соҳадаги халқаро ҳамкорлик алоқалари, 
тармоқни ривожлантиришдаги чет эл фирма ва 
корхоналарининг ўрни масалалари эса О. Омонов, Б. 
Солиев, О. Хайруллаевларнинг тадқиқотларида ўз 
ифодасини топган[8]. 
Шунингдек, мустақиллик йилларида мамлакат 
нефт ва газ саноати тармоқларининг ривожланиши, 
саноатдаги таркибий ўзгаришлар масаласига доир 
тарихий йўналишдаги айрим тадқиқотлар ҳам амалга 
оширилди. Жумладан, Н. Ўроқова[9] тадқиқотларида 
Ўзбекистоннинг 
жанубий 
ҳудудларида 
саноат 
тармоқлари, жумладан, нефт ва газ саноатининг 
ривожланиши, аҳолининг нефт ва газ маҳсулотлари, 
хусусан, табиий газ билан таъминланишига доир муҳим 
маълумотлар, кўрсаткичлар ҳамда илмий хулосалар 
келтирилган 
бўлса, 
тадқиқотчи 
И.Жамолхожининг 
номзодлик диссертациясида[10] эса ўлкада совет 
ҳокимияти ўрнатилишигача бўлган даврда Фарғона 
водийсидаги нефт саноати масалалари таҳлил этилган. 
Иккинчи гуруҳ адабиётлари Ўзбекистонда нефт ва 
газ 
конлари 
разведкаси, 
геологик 
жойлашуви, 
маҳсулотларни 
қазиб 
олиш 
ва 
қайта 
ишлаш 
технологиялари каби техник жиҳатларни ўз ичига олган 
адабиётлар бўлиб, буларга Т.Набиев, С.Юсупхужаев, 
А.Абидов, 
О.Омонов, 
П.Иванчук[11] 
кабиларнинг 
асарлари ҳамда илмий ишларини келтириш мумкин.
Жумладан, бу борада А. Раҳимовнинг асарлари 
аҳамиятли ҳисобланади. Муаллиф ўз тадқиқотларида 
саноат ривожи, унинг бугунги кундаги аҳволи тўғрисида 
қимматли маълумотлар келтиради, нефт ва газ саноати 
маҳсулоти ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш 
борасида қўлга киритилган ютуқлар, иқтисодий ўсиш 
кўрсаткичларинининг техник коеффициентларини қайд 
этади[12].
Хорижий 
тадқиқотчиларнинг 
мавзуга 
доир 
нашрларининг аксариятида республикадаги нефт ва газ 
саноати ва улардан фойдаланиш масалалари таҳлил 
қилинган. 
Г.Н.Вачнадзенинг “Нефть и газ за рубежом”[13] 
асарида Ўзбекистонда нефт-газ корхоналарининг ташкил 
этилиши, соҳадаги корпоратив ҳамкорлик, нефт-газ 
корхоналарининг инвестициявий салоҳияти ва лойиҳалар 
бошқаруви борасидаги Россия Федерацияси билан 
келишув меморандумлари қайд этиб ўтилган.
Э.М.Ивановнинг 
Россия 
Федерациясининг 
Марказий 
Осиё 
мамлакатлари 
билан 
иқтисодий 
алоқаларига бағишланган асарида ҳам ҳар иккала 
давлатнинг нефт ва газ саноати инфратузилмаси, нефт ва 
газ маҳсулотларини қазиб чиқариш жараёнларига 
информацион технологияларни жорий этиш борасидаги 
истиқболли мақсадлар қайд этиб ўтилган[14].
В. А. Гусейновнинг “Каспий нефти, иқтисодиёт ва 
геосиёсат” асарида эса дунё бўйича нефт заҳираларининг 
камайиб бориши шароитида Марказий Осиё нефти ва 
ундан фойдаланиш борасида ёндашувлар таҳлил 
қилинади[15]. 

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling