O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

Калит сўзлар: Хоразм, уруш, ғалаба, спектакл, театр, маданият, концерт, ижод, санъат, зиёли. 
Кириш. Иккинчи жаҳон уруши даврида миллион-
милионлаб бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, 
қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, гўдаклар етим 
қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон 
унутмайди[4]. 
Ўзбекистон халқи шу жумладан, Хоразм вилояти 
меҳнаткашлари уруш даврининг оғир йўқотишлари, 
йўқчилик ва етишмовчиликларига қарамасдан алоҳида 
сабот ва матонат билан меҳнат қилди, фронт ортида 
кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш, жангчиларга иссиқ 
кийим кечак ва озиқ овқат махсулотларини юбориш каби 
барча хайрли ишларда фаол иштирок этди. Вилоят 
аҳолиси урушнинг дастлабки кунлариданоқ фавқулодда 
мустаҳкам 
жипслашуви 
натижа 
барча 
сохаларда 
ютуқларни қўлга киритилди. Халқимиз «Ҳамма нарса 
фронт учун» шиори билан туну кун тинимсиз меҳнат 
қилди, барча қийинчиликларни сабр ва бардош билан 
енгди. 
1941-1945-йиллардаги 
урушда 
фашистлар 
Германияси устидан тарихий ғалабани қўлга киритишда 
Ўзбекистон 
фан, 
адабиёт, 
таълим 
ва 
санъат 
ходимларининг ҳам ҳиссаси беқиёс даражада катта бўлди 
[5]. Барча соҳалар қатори маданият ходимлари ҳам 
халқнинг урушга бўлган нафратини ошириш, меҳнат 
унумдорлигини 
ошириш, уларнинг 
маданий 
дам 
олишлари учун тинмай меҳнат қилдилар. Айниқса, театр 
санъатининг кенг халқ оммасига таъсир ўтказувчи 
оммабоп турларидан бўлгани учун уруш йилларида 
мазкур маданият ўчоқларига алоҳида эътибор берилди [4]. 
Бу даврда Ўзбекистонда 36 маҳаллий ва 14 эвакуатсия 
қилинган Москва Давлат яҳудий театри, Шевченко 
номидаги Харков Давлат театри, Москва револютсион 
театри, Маяковский номидаги ва бошқа театрлар фаолият 
кўрсатди. Тошкент, Янгийўл ва Андижонда янги театрлар 
иш бошлади[5]. Уруш йиллари театр жамоалари фронтга 
жўнаши муносабати билан кадрлар етишмовчилиги 
сезилди. Эндиликда саҳналаштирилиши лозим бўлган 
спектакиллар учун кўпроқ оз персонажли асарларни 
танлаш лозим бўлиб қолди.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling