O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 1/9 2022 - 23 - маҳбуслар уйидаги ўта оғир вазият маҳбусларни сақлашда жуда катта муаммоларни келтириб чиқарар эди [9.97]. Биргина Термизни мисол қилиб олинса, ўша даврда шаҳарда хатто дурустроқ полиция биноси ҳам йўқ эди. Бузилиб, қулай деб турган полиция биносининг маҳбуслар сақлайдиган қамоқхонасидан ҳар қандай жиноятчи бемалол қочиб кетиши ҳеч қандай гап эмас эди [11]. Шунингдек, Тошкент қамоқхонасида маҳбуслар яшаш шароитига, қамоқхонанинг хўжалик фаолиятига даромад келтириш учун дурадгорлик устахонаси, ғишт пиширувчи кичик завод ташкил этилган бўлиб, фойда ўрнига зарарига ишлар эди. Бундай ҳолатларни барча қамоқхоналарда жумладан Самарқанд область қамоқхонасининг маҳбусларини мавсумий ташқи ишларга жалб қилинишида хам кўриш мумкин эди. Бундай жараёнлар қамоқхона маъмуриятининг ўз ишига совуққонлик билан қаралиши, эътиборсизлик қилиши каби салбий ҳолатларни келтириб чиқарар эди. Шу сабабли 1908 йил бошида Сирдарё қамоқхонасида маҳбуслар ва маъмурият ўртасидаги келишмовчилик низолари келиб чиқиши оқибатида 6 та маҳбус ўлдирилади, 2 та назоратчи оғир тан жароҳатини олади [9.101]. Граф К.К.Пален юқоридаги салбий ҳолатларни олдини олиш учун ўз ҳисоботларида қуйидаги таклифларни бериб ўтади: 1. Қамоқхона маъмурияти фаолиятининг ишини сифатли амалга ошириш учун ходимлар ўртасида тартиб- интизомни кучайтириш; 2. Қамоқхона бошлиғи хизматчилар ўртасида назоратни кучайтириши лозим; 3. Қамоқхона бошлиғининг фаолиятини область ва ўлка маъмурияти қаттиқ назоратга олиши керак; 4. Қамоқхона маъмурияти томонидан йўл қўйилган камчиликлар аниқланганда кескин чоралар қўлланиши амалга оширилиши лозим. Шунингдек, граф К.К.Пален қамоқхона фаолиятида бюрократик тўсиқларни камайтириб, амалий ишларга кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтади [9.56]. Умуман олганда “Тафтиш комиссияси раиси”, сенатор, граф К.К.Пален тафтиш материаллари ва император ҳукмига ҳавола этган тақдимномасида: “Чоризм идорасини мустаҳкамлаш”, “Туркистон генерал- губернаторлиги маъмурий-полиция амалдорларига ўзларига қарашли аҳолига унча аҳамиятли бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун қўлланиладиган жазо бериш ҳуқуқларини янада кенгайтириш”, “Қамоқхоналар сонини кўпайтириш” каби таклифларни берган эди. Паленнинг фикрича, бу чора “маҳаллий турмушни тўғри йўлга солиш учун зарурдир”. Бу таклифлардан ташқари, қўшимча равишда сенатор Туркистон шаҳарларида мустақил полиция бошқармалари, Тошкентда обер-полицмейстер лавозимини жорий этиш ва ўлкадаги миршаб-полиция хизматчилари сонини кўпайтиришни ҳамда Туркистон генерал-губернаторлигида туман полиция маҳкамасини тузиш ғоясини таклиф қилди. Шундан сўнг, император Николай II сенатор К.К.Паленнинг таклифларини кўриб чиқиб, ҳужжатлар устига “Мутлақо тўғри” деган дастхат ёзиб, Туркистон генерал-губернаторлигига ижро учун жўнатади [12]. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling