O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/9] ISSN 2181-7324 TARIX https://science.nuu.uz/
- - Таҳлил ва натижалар
- Тадқиқот методологияси. Мазкур мақолада,
Зарафшон округи канцелярия бошлиғининг Туркистон генерал-губернаторига ёзган ҳисоботлари, Еттисув области қамоқхона қўмитаси бошлиғининг ҳисоботи, O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/9] ISSN 2181-7324 TARIX https://science.nuu.uz/ Social sciences O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz TARIX 1/9 2022 - 22 - Туркистондаги қамоқхоналарнинг шарт-шароитлари ва аҳволини ўрганган сенатор, гофмейстер граф К.К.Паленнинг ҳисоботлари ёритиб берилган. - Таҳлил ва натижалар. Бу даврга келиб жиноятчиликнинг таҳлили шуни кўрсатадики, 1895 йилнинг ўзида ўғирлик ва фирибгарлик 116 та (1894-75), одам ўлдириш 13 та (9), давлат мулкини талон-тарож қилиш 54 та (39), босқинчилик 18 та (14), сиёсий жиноятчилик 6 та (3), сохта танга ишлаб чиқариш 64 та (10), маст ҳолда аҳлоқсизлик қилиш 64 та (27), дизертерлик 16 та (13), фоҳишабозлик 17 та (14), ёнғинлар 23 та (16) каби салбий ҳолатлар кўпайганлиги оқибатида қамоқхоналарда маҳбуслар сони йилдан йилга ошиб борган [4]. Фикримизнинг исботи сифатида Заравшон округи канцелярия бошлиғининг Туркистон генерал- губернаторига ёзган ҳисоботини келтириб ўтамиз. Унда шундай дейилади: “Тошкент қамоқхонаси 200 кишига мўлжалланган бўлиб, шундан терговга ва судга қадар – 320 нафар, узоқ муддат – 45 нафар, вақтинча – 15 нафар. Жами 380 га яқин маҳбус сақланиб келинмоқда” [5]. Архив маълумотларидан кўриниб турибдики, шу даврда Туркистон ўлкаси қамоқхоналарида белгиланган меъёрдан бир ярим, айрим жойларда икки баробар ортиқ маҳбуслар сақланиб келинган. Шунингдек архив манбаларида, қамоқхона назоратчи ва хизматчиларининг ойлик иш ҳақлари ҳақида қуйидаги маълумотлар ҳавола этилган: Қамоқхона хизматчиларининг шахсий таркиби: Назоратчи 1 нафар ойига 30 рубль, катта ёрдамчи 1 нафар ойига 30 рубль, кичик назоратчи 1 нафар ойига 30 рубль, аёл назоратчи 1 нафар ойига 30 рубль, врач 1 нафар ойига 20 рубль, фельдшер 1 нафар ойига 15 рубль, роҳиб 1 нафар ойига 20 рубль, ўқитувчи 1 нафар ойига 10 рубль, хизматчи 1 нафар ойига 15 рубль, миршабхона бўлими назоратчиси 1 нафар ойига 20 рубль. Булардан ташқари, мазкур қамохона фаолияти учун бир ойда кетган сарф-харажатлар ҳақида қуйидаги маълумотлар берилган: Қамоқда ушлаб турилган ва маҳкумларни фото- расмга олиш учун 50 рубль, почта хизматлари учун 20 рубль, қамоқда сақланаётганларни ҳаммомга тушириш учун 100 рубль, қамоқда ушлаб турилган ва маҳкумларнинг шахсий кийим-кечаклари, буюмларини сақлаб туриш учун 50 рубль харажатлар амалга оширилган [6]. Шунингдек, Еттисув области қамоқхона қўмитаси бошлиғининг ҳисоботида қуйидаги тарихий маъумотлар келтириб ўтилган: Давлат ғазнасидан ажратилган 3370 рублга, собиқ инженерлар маъмурий биносини Верненский қамоқхонасига айлантирилиб, маҳбуслар казармасига мослаштирилди ва таъмирланиб қурилиш ишлари олиб борилди. Сиёсий маҳбуслар учун 4 та якка тартибдаги ва бошқалар учун 9 та умумий камералар, ундан ташқари 8 та карцерь [7] ташкил этилди. Маҳбусларнинг оёқ пойабзали ва кийим кечаги учун 861 рубль 50 коп., уларнинг ётоқ чойшаблари учун 73 рубль харажатлар амалга оширилди. Қамоқхона ички ҳудудида деҳқончилик учун бўш ерларга маҳбуслар томонидан каром, лавлаги, картошка, пиёз, кўкатлар экилиб, бу озиқ-овқат маҳсулотлари маҳбусларнинг овқат таомномасига ишлатилиб келинмоқда. Шунингдек қамоқхона фаолияти учун хомийлар рўйхати берилган бўлиб унга кўра: Полковник Колокольцев 25 рубль; Подполковник Озеров 15 рубль; Капитан Невагин 10 рубль; Ўлка отлиқлар бошлиғи Андреев 15 рубль; 1-участка судьяси 15 рубль; Область қамоқхона бўлими бошлиғи Ванин 15 рубль пул маблағини хомийлик сифатида Верненский қамоқхона хисобига ўтказиб берди [8]. Энг асосийси шуки, бу давр Туркистондаги қамоқхоналарнинг шарт-шароитлари ва аҳволи ҳақида маълумотларни асосий манбаси сифатида сенатор, гофмейстер граф К.К.Паленнинг ҳисоботларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. ХХ асрнинг бошларида аниқроғи 1908-1909 йиллар оралиғида Туркистон ўлкасида фолият юритаётган барча қамоқхоналарда сенатор граф К.К.Пален (Тафтиш комиссияси раиси) раҳбарлигида сенаторлик ревизияси ўтказилади. Мазкур ревизия Россия императори Николай II томонидан 1908 йил 18 июнь куни тасдиқланган Йўриқномага асосан ўтказилиши режалаштирилганди. Мазкур йўриқнома 26 бўлимдан иборат бўлиб, барчасида ўлкадаги қамоқхоналарнинг фаолиятини кескин ва танқидий даражада ревизиядан ўтказиш мақсад қилиб белгиланган эди. Биргина Йўриқноманинг 17-бўлими “Қамоқхона ва маҳбуслар” деб номланган бўлиб, бу бўлим ўз ичига 1. Қамоқхона хўжалиги – унда охирги таъмирлаш ишлари қачон ўтказилганлиги, янги иншоотларнинг қурилиши, қурувчилар билан тузилган шартномалар, қурилиш ишларининг молиялаштириш ҳисоботлари, маҳбусларнинг таъминоти, полиция маҳкамалари ҳузуридаги қамоқхоналарнинг аҳволи; 2. Қамоқхоналарда маҳбусларнинг жойлашуви, ташқи ва ички тартиб- интизом, қамоқхонада сақланаётганларнинг озиқ-овқати ва кийим-кечаклари, маҳбусларнинг қамоқдан қочиши ва уларнинг сабаблари; 3. Қамоқхона маъмуриятининг шахсий таркиби ҳақида, назоратчилар, конвойлар гуруҳи, қўшимча хизматга жалб қилинган фуқаролар, уларнинг ойлик маошлари тўғрисида эди [9]. Ўлка қамоқхоналаридаги вазиятни тубдан ўрганиш ва ҳисобот тайёрлаш мақсадида бундан аввал сенатор граф К.К.Пален томонидан 1908 йил март ойида Қамоқхонлар Бошқармаси бош инспектори, маслаҳатчи барон Мирбах юборилган эди. Ўз новбатида барон Мирбах Туркистон ўлкасидаги Сирдарё, Фарғона, Самарқанд ва Каспийорти ҳудудларида жойлашган қамоқхоналарнинг ички аҳволини ўрганиб, текшириб чиқади ва император учун ҳисобот тайёрлаб беради. Ҳисоботда ўлкадаги қамоқхонларнинг қурилган вақти, биноларнинг сақланиш ҳолати, қамоқхона деворларининг ҳамда темир панжаларининг мустаҳкамлиги, маҳкумларнинг қочиши учун шароитлар қилинмаганлиги, уларнинг озиқ-овқат истеъмоллари ва кийим- кечакларининг аҳволи, маҳкумлар ўз меҳнатлари билан қанча маблағ фойда келтираётганликлари, қамоқхона маъмурияти билан маҳкумлар ўртасидаги муносабатлар, сўнги олти ой мобайнида неча марта қочишлар содир бўлганлиги ва сабаблари ҳамда бошқа ҳолатлар кўрсатиб ўтилган эди. Барон Мирбахнинг ҳисоботи натижасида сенатор К.К.Пален янгидан йўриқнома тайёрлаб чиқади. Мазкур Йўриқномани: 1. “Қамоқхона қурилиш ишлари”. 2. “Хўжалик ишлари”. 3. “Маҳкумларнинг меҳнати”. 4. “Қамоқхона тартиб-қоидалари”. 5. “Маъмурият ва назорат ишлари” каби бешта қисмга ажратади ва императорга тақдим этади [10]. Сенатор граф К.К.Пален Туркистон ўлкасида 1908- 1909 йиллар мобайнида олиб борган тафтиши натижасида ўз ҳисоботида ўлкадаги қамоқхоналарнинг қурилиш ишлари ниҳоятда ночор аҳволда эканлигини кўрсатиб ўтади. Масалан: Скоболёв (Фарғона) 1872 йилда қурилган қамоқхонасининг деворлари лой ғиштдан терилган бўлиб, яроқсиз ҳолга келганлиги, Каспийортидаги Марв |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling