O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-16-2022(3-bolim)
O„ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/6] ISSN 2181-7324 FILOLOGIYA https://science.nuu.uz/ Social sciences O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz FILOLOGIYA 1/6 2022 - 281 - Фразеология тилшуносликнинг алоҳида бўлими сифатида ўтган асрнинг 40-йилларида майдонга келди. Фразеология назариясининг ривожида Ш.Балли, Е.Д.Поливанов, Л.А.Булаховский, В.В.Виноградов–лар- нинг, туркийшуносликда С.К.Кенесбаев, С.Н.Муратов каби тилшуносларнинг алоҳида хизматлари бор. Ўзбек фразеологиясининг назарий масалалари бўйича дастлаб Е.Д.Поливанов, [3] кейинчалик Ш.Раҳматуллаев, Я.Пин- хасов, Б.Йўлдошев, Абдимурод Маматов, Абдуғафур Маматов, А.Исаев, А.Рафиев, М.Содиқова, Қ.Ҳакимов, Ш.Усмонова, К.Бозорбоев, Б.Жўраева, Ш.Абдуллаев, Ш.Алмаматова, М.Вафоева ва бошқа қатор тилшуносларнинг асарлари майдонга келди[4]. Ўтган асрнинг 80–90-йилларида Ш.Раҳматуллаев томонидан ўзбек тилидаги баъзи фразеологизмларнинг шаклий тузилишини ифода қилувчи моделлар кўрсатиб берилди. Бироқ шу кунга қадар ўзбек тилшунослигида фразеологик бирликларнинг структур таҳлили ҳамда моделлаштириш муаммоси монографик планда махсус тадқиқ этилмаган. Фразеология тилшуносликнинг жадал ривож- ланаѐтган соҳалари қаторига кирди. Ҳозирга қадар фразеологизмларнинг ҳосил бўлиш усуллари, фразеологик маъно табиати, фраземаларнинг ўзаро синонимик, антони- мик, вариантдошлик, омонимик хусусиятлари, фразе- ологизмларнинг морфологик структураси, уларнинг гап таркибидаги синтактик вазифаси, фразеологизмларни қиѐсий, структурал-типологик таҳлил қилиш, байнал- милал фразеология масалалари, бадиий ва публицистик услуб фразеологияси, фраземаларни коммуникатив-праг- матик аспектда тадқиқ этиш, фразеология ва фразео- графиянинг шаклланиш тарихини ўрганиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Мустақиллик йилларида фраземаларнинг компо- нент таҳлили, бирикувчанлик хусусиятлари ҳамда бошқа тиллар фраземалари билан қиѐсий ўрганишга эътибор кучайди. Хусусан, Қ.Ҳакимовнинг фразеологизмларнинг зарурий бирикувчанлигига бағишланган, [5] Ш.Раҳматул- лаевнинг феъл фраземаларнинг боғлашувига[6] алоқадор монографик изланишларида феъл шаклли фразеологик бирликларнинг валентлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, Ш.Усмонова, М.Холиқова, Ш.Абдуллаев- ларнинг тадқиқотларида ўзбек тилидаги фразеологизм- ларнинг бошқа тиллардаги фразеологизмлардан фарқлари алоҳида ўрганилди[5]. Абдимурод Маматовнинг тад- қиқотларида нутқ маданияти ва фразеологик норма муаммолари кенг таҳлил қилинди[8]. Абдуғафур Маматов эса ўз асарларида фразеологизмларнинг шаклланиши билан боғлиқ бўлган назарий асосларни белгилаб беради[7]. Б.Йўлдошевнинг қатор асарлари ҳамда докторлик диссертацияси фраземаларнинг функционал- услубий хусусиятлари, айни вақтда, ўзбек фразеографияси тараққиѐтида катта бурилиш бўлмоқда.[10] К.Бозорбоев- нинг сўзлашув нутқи фразеологизмларига, [8] Ш.Алма- матованинг фраземаларнинг компонент таҳлилига, М.Вафоеванинг фразеологик синонимларга бағишланган тадқиқотлари фразеологиянинг ривожига маълум даражада ҳисса бўлиб қўшилди [9]. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling