O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


INTERPRETATION OF THE SPIRITUAL CONCEPTS OF THE PEOPLE BY BEHBUDIY IN THE "PROJECT OF


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

INTERPRETATION OF THE SPIRITUAL CONCEPTS OF THE PEOPLE BY BEHBUDIY IN THE "PROJECT OF 
CULTURAL AUTONOMY OF TURKESTAN" 
Аnnotation 
The article deals with the activities of the progressive Mahmudhoji Behbudi as a defender of cultural and spiritual human rights. 
Throughout his life, he was directly involved in the development of norms dedicated to the protection of human rights in the 
cultural, social, economic and legal spheres. The views of progressives in the field of culture and spirituality, as well as in the 
field of human freedom, occupied a wide place. 
Keywords: nation, project, national, duma, autonomy, Turkestan, law, inspection, inheritance, claim, will, world, sharia, 
freedom, colony, foundation. 
Кириш. М.Беҳбудий ўлкада маданий ва маънавий 
соҳада қонунларнинг мустаҳкам бўлиши учун курашиб 
яшади. У ўзининг ҳаѐти давомида маданий, ижтимоий, 
иқтисодий, ҳуқуқий соҳаларда инсоннинг ҳимоясига 
бағишланган нормалар ишлаб чиқишда бевосита иштирок 
этди. 
―Туркистон 
маданий 
мухторият 
лойиҳаси‖ 
Беҳбудий томонидан ишлаб чиқилган[1]. Бу ҳужжат айни 
пайтда 3-Давлат Думасида кўриб чиқиш учун мусулмон 
фракциясига топширилган. Профессор Б.Қосимов ушбу 
ҳужжатни ўзбек матбуотида биринчи марта чоп эттирди. 
Унинг ѐзишича: ―Таклифнома билан бирга қўшиб 
жўнатилган иккита – бири 1907 йил 24 апрелда 2- Думага; 
иккинчиси 1907 йил ноябрда 3-Дума Мусулмон 
фраксияси аъзоларига эътиборон мухторият масаласи 
Русия мусулмонлари сиѐсий доирасида тез-тез муҳокама 
қилиниб 
турган...Табиийки, 
маданий 
мухторият 
тушунчаси сиѐсий, иқтисодий мустақиллик даъвосини ўз 
олдига қўймади. Миллатнинг миллий – маданий турмушга 
риоя этилишинигина талаб қилади. Ва шу орқали унинг 
ўзлигини сақлаб қолиш умиди билан яшайди. Бу 
мустақилликка томон қўйиладиган биринчи қадам эди, 
холос. Лекин шунинг ўзи ҳам мустабид Русия шароитида 
ҳеч бир муболағасиз буюк жасорат эди. Тарих гувоҳки, 
чор ҳукумати шунга ҳам йўл бермади‖. Шунингдек, олим 
таъкидлайдики: ―Ҳужжат эндигина босилиб чиқди. Ҳали 
бизнинг матбуотда нашр қилинган эмас. Унинг шарҳи ва 
тадқиқи масалалари олдинда турибди‖. Б.Қосимов 
нашридан сўнг лойиҳа иккинчи марта 2018 йилда нашр 
этилди[2].
Академик Н.Каримов: ― ―Мухторият‖ ғояси 1906 
йилдан бошлаб Россия Давлат думасининг мусулмон 
аъзолари томонидан кўтарила бошлаган. Беҳбудий Россия 
мусулмонлари томонидан эълон қилинган шу масалага 
доир фикрларни ўрганиб, уни Туркистондаги тарихий 
шароитнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда талқин 
килишга уринади ва Давлат думасининг Мусулмон 
фракцияси учун тайѐрлаган мухторият лойиҳасини 
―маданий мухторият лойиҳаси‖ деб атайди. Беҳбудий бу 
ифодага ―маданий‖ сўзини киритиш билан Россия 
сиѐсатдонларини чўчитиши ва бинобарин, уларнинг 
қаршилигига учраши муқаррар бўлган мухторият 
лойиҳасини ―маданият‖ гули билан ўрамоқчи бўлган. Бу 
кичик тафсил ҳам унинг ўткир сиѐсатчи бўлганидан 
далолат беради‖[3].Олимнинг таъкидлаганидек, Беҳбудий 
ҳар бир масалага ѐндошишда узоқларни кўриб, масалани 
амалга ошириш учун ҳар хил усуллардан фойдаланади. 
―Мухторият лойиҳаси‖га ―маданий‖ сўзининг қўшилиши 
ҳам масалани амалга оширишнинг Беҳбудийга хос 
ўддабуронлик кўриниши эди.
Беҳбудийнинг ―Туркистон маданий мухторият 
лойиҳаси‖ маданий масалаларни ҳал этишдаги расмий 
ҳужжат ҳисобланади. Лойиҳанинг изоҳида Темур 
Хўжаўғли оз бўлсада, созгина сўзларни ѐзган. Унинг 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling