O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

O„ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/6]
ISSN 2181-7324 
 
FILOLOGIYA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/6 2022 
- 260 - 
ѐзишича: ―Бу матн диққат билан ўрганилса Беҳбудийнинг 
чор 
Русияси 
қарамоғида 
Туркистонда 
яшаѐтган 
туркистонликлар учун (Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги 
бунга кирмайди) ўз даврига кўра ғоят жасоратли, кенг 
ҳуқуқлар талаб этувчи мухторият истагани маълум 
бўлади‖ [4].
Лойиҳанинг 
―Иккинчи 
Дума 
фраксияи 
исломиясининг хидмати олийларина ―Ифода‖ Беҳбудий 
томонидан 1907 йил ноябрь ойида ―Иттифоқи муслимин‖ 
идораси 
номидан 
юборилган. 
Бунда 
Беҳбудий: 
―Миллатимизни истеъдодсиз ва идораи дохилия ва 
афтономияни ижро ва ҳифзиға (кўринмоқ) қодир эмас зан 
эдувчилар (гумон қилмоқ) албатта хато эдарлар. 
Оврупойи рус мусулмонларидан зиѐдроқ афтономияни 
Туркистонға 
берилмоғи 
лозимдур‖. 
Муаллифнинг 
таъкидлашича, Туркистон учун автаномия берилиши 
талаби айни пайтда улкан жасорат эди. Муаллиф 
лойиҳани қўйидаги тўққизта: ― ―Ғ‖ Дума хусусинда‖, 
―Русия мусулмонлари раиси‖, ―Туркистон Идораи 
руҳония ва доҳилияси асосининг мусаввадаси туркистон 
Идораи руҳония ва доҳилияси хусусинда‖, ―Идорайи 
руҳония ва дохилия аъзоларининг хатти – ҳаракати‖, 
―Идорайи руҳония ва дохлия тасарруфиндаги ишлар‖, 
―Идорайи руҳония ва дохилия масъулияти‖, ―Туркистон 
қозилари хусусинда‖, ―Жоний ва бадкорлар‖, ―Туркистон 
яҳудийлари ва ажнабийлари‖ каби бўлимлар ва элликта 
моддадан 
иборат 
бўлган 
нормаларни 
киритган. 
Шунингдек, унга ―Мулкий маҳкамалар хусусинда ‖ 
қўшимча бўлим киритилиб, унга ―Вақифлар хусусинда‖, 
―Умумий мактаблар‖, ―Сув ва ерлар хусусинда‖ каби 
боблар остида йигирма бешта моддлар ўрин эгаллаган[5].
Лойиҳанинг ――Ғ‖ Дума хусусинда‖ бўлими 
―Давлат Думаси учун Туркистон адади нуфус (аҳоли 
сони) исломиясиға мутаносиб вакил сайлансун‖ дейилади. 
Профессор Б.Қосимов келтирганидек: ―Ўша пайтда 
Туркистонда яшаѐтган рус аҳолисининг сони 322 минг, 
маҳаллий халқ адади 5 миллион 378 минг эди. Нисбат 
деярли бирга йигирма эди‖(6). Тараққийпарвар айни 
пайтда олий орган ҳисобланган Думада маҳаллий миллат 
вакилларининг ҳам аҳоли сонига қараб, адолатли 
вакиллар сайланишини расмийлаштиришнинг тарафдори 
эди. Яъни, лойиҳанинг 2-моддасида ―Русияға ва Русия 
ҳукуматиға дин ва дунѐ тўғрисинда бўлатурғон мажлис-
ларға адади нуфуса муносиб суратда Туркистон(дан) 
мунтахаб (сайланган) мабъус (вакил) жалб қилинсун‖ 
тарзидаги кафолат белгилаб қўйилган. 
Лойиҳада уммроссия мусулмонларининг диний ва 
ҳаѐтий ишларини тартибга солиш мақсадида Петербурда 
―Ислом маҳкамаси‖ жорий этилиши ва унинг раисини 
тайин этиш масаласи иккинчи бўлимда кафолатланади. 
Белгиланадики, раис диний ва дунѐвий илмлардан 
хабардор бўлган, сайлов асосида келиши назарда 
тутилади. Шунингдек, лойиҳанинг учинчи бўлимида 
Туркистон ўлкасида ―Ислом маҳкамаси‖нинг бош идораси 
Тошкент шаҳрида жорий этилиб, уни Шайхулислом 
лавозими ҳам сайлов асосида лавозимга келиши 
кўрсатилган. У лавозимдаги шахснинг диний ва дунѐвий 
илмдан 
хабардорлиги 
лозимлиги 
белгиланган. 
Шунингдек, Туркистон ўлкасининг маъмурий ҳудудий 
тузилиши бўйича мавжуд Сирдарѐ, Фарғона, Самарқанд, 
Еттисув, Баҳри Ҳазар (Закаспийск) вилоятларида ҳам 
―Ислом маҳкамаси‖ идораларининг бўлимлари жорий 
этилиши кўрсатилди. Ҳужжатнинг ушбу бўлимида бу 
идораларнинг штат таркиблари ҳам белгилаб қўйилган. 
Шунингдек, ―Идорайи руҳония ва дохилия аъзоларининг 
хатти-ҳаракати‖ бўлимида Шайхулислом ва унинг 
қарорлари; унинг вилоят бўлимлари билан алоқалари 
ҳамда юқори идоранинг қарорларига риоя этилиши; 
мажлислар ўтказиш тартиблари каби қоидалар ўрин олган. 
―Идорайи руҳония ва дохилия тасарруфиндаги ишлар‖ 
бўлимида идоранинг шуъбаларидаги бир – бирларининг 
боғликликлари, уларнинг тартибга солиниши; шариат 
ҳуқуқи доирасидаги: ислом фуқаролик ҳуқуқи билан 
боғлик муносабатлар: туғилиш, бола боқиб олиш ва уни 
тарбиялаш, никоҳ ва талоқ, васият ишлари, вақф 
масалалари, мулкий муносабатлар каби масалалар билан 
шуғулланиш қоидалари идора тасарруфидаги вазифалар 
сифатида белгиланди.
Лойиҳанинг ―Идорайи руҳония ва дохилия 
масъулияти‖ бўлимида идора ижроия маҳкамасининг, 
раис, аъзоларнинг вазифалари белгиланиб, маҳкаманинг 
биринчи вазифаси сифатида унинг тафтиш олиб бориши 
кўрсатилган. 
Лойиҳа 
ҳужжатининг 
―Туркистон 
қозилари 
хусусинда‖ бўлимида Туркистон ўлкасида қозиларнинг 
лавозимга келишидан тортиб, бўшатилишигача бўлган 
тартиб қоидалар нормага солинган. Қозиларнинг 
сайланиш асосида лавозимга келиши,уларнинг шу 
лавозимга лойиқ ва лойиқ эмаслиги, уларнинг ишдан 
бўшатилиши идоранинг ихтиѐрида бўлиши белгиланган. 
Қозиларнинг фавқулодда сеъздларини ташкил этилиши 
кўрсатилган. Шунингдек, қозихона доирасидаги барча иш 
ҳужжатларининг маҳаллий тилда бўлиши белгилаб 
қўйилган. 
Кўринадики, 
белгиланган 
қоидаларда 
қозиларнинг барча тартиблари маданий норма қоидалари 
асосида бўлиши лозим. 
Лойиҳанинг ―Жоний (жиноятчи) ва бадкорлар 
(ахлоқсиз)‖ бўлимида эса шариат маҳкамаларига уч марта 
ўғирлик содир этганлар, миллатга зарар келтирадиган 
гуноҳли 
ишларни 
содир 
қилганлар 
жазоларини 
ўтаганларидан 
сўнг 
ҳам 
Туркистоннинг 
бошқа 
маҳаллаларига вақтинчалик ѐки бир умрга ҳайдалиш 
қарорини 
бериш 
масаласи 
кўрсатилган. 
Лойҳада 
белгиданганидек, 
ўлкада 
миллатнинг 
орасидаги 
ахлоқсизлик оқибатида содир этиладиган ҳолатларни 
йўқотишга эътибор қаратилади. Натижада маданий 
тарбияни кучайтириш зарурлиги кўрсатилади.
Лойиҳада 
―Туркистон 
яҳудийлари 
ва 
ажнабийлари‖ бўлимида Туркистонда яшаб турган бошқа 
миллат вакилларининг сўз эркинлиги ишларида иштирок 
этиш масалари, даъво масалаларининг қоидлари нормага 
солинган. Яъни, агарда бошқа миллат вакиллари ўзлари 
билан боғлиқ даъво масалаларини содир этсалар, 
ўзларининг одат нормалари асосида, Туркистон ўлка 
миллат вакиллари билан боғлиқ муносабатларда содир 
этган суд ишлари юзасидан ―Ислом идораси‖ маҳкама-
ларида кўриб чиқилиш тартиби белгиланган. Бу ҳам 
маданий тарбиянинг ўзига хос кўринишларидан бўлиб, 
миллатнинг келажаги учун миллий тараққиѐтда ўзига хос 
аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатнинг ―Мулкий маҳкамалар хусусинда‖ 
бўлими изоҳий қоидалар тарқасинда берилган бўлиб, унда 
ҳам йигирма бешта модда киритилган. Мулкий ва молия 
масалалар бўйича идора ходимлари, аъзолари, маслаҳат-
чилари тайинланиши қонунийлаштирилган. Шунингдек, 
лойиҳада Туркистон ўлка халқига сув ва ерлар 
масалаларида катта ҳуқуқлар берилишини талаб этиб, бу 
йуналишда моддалар киритилган. Туркистондан дунѐнинг 
ҳамма томонида яшовчи мусулмонлар ер олиш ҳуқуқига 
эга бўлиши, ўлка миллат вакиллари ҳам дунѐ 
мусулмонлари билан шерикчилик қилиш қоидаси 
киритилди. Лойиҳада ер ва ҳудуд бўйича яна бир модда 
киритилганки, яъни Туркистон ўлкасига тегишли ерлар 
ғайри мусулмонларга тақдим этилмаслик масаласи эди. 
Шунингдек, ўлка халқининг ўзлари талаб қилмаган 
тақдирда ўлкага муҳожирларни киритмаслик ва уларни 
жойлаштирмаслик масаласи ҳам модда сифатида 
амалийлаштирилган. Бу шунинг учунки, маҳаллий миллат 
аҳолисининг обрусини ошириш, уларнинг маданий 
савиясини кўтаришдан иборат эди.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling