O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-16-2022(3-bolim)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили
O„ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/6] ISSN 2181-7324 FILOLOGIYA https://science.nuu.uz/ Social sciences O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz FILOLOGIYA 1/6 2022 - 263 - ҳарфларнинг алифбо номи ѐки унга киритилган сўзларнинг бош товушлари билан ўқиладиган сўздир[3]. Ўзгариш содир бўлган қисмда, «ab»префиксни кенгайтиради, «-s» кичик сонини йўқотди ва узун«-atura» га эга бўлди деб изоҳланади. XVIII асрдан XX аср бошларига қадар бу сўз асл этимологик маъносида қўлланилган. Жумладан, Флоренция Павленкованинг луғатидаги мазкур сўзнинг талқини бўйича: аббревиатура- «ѐзма ва босмахонадаги қисқартма» деб келтирилади[4]. Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили. Аббревиация назарияси ривожланиши юзасидан турли тилларда олимлар томонидан жуда кўп изланишлар олиб борилган. В.Ф.Алтайский, Д.И.Алексеев, А.А.Безрукова, Р.И.Могилевский, немис олими Г.В.Павлов, француз тилида К.Н.Подрезова, А.П.Шаповалова, К.Н.Редозубов, инглиз тилида И.А.Потапова, М.М.Сегаль, В.В.Борисов, О.Н.Семенова, В.Н.Шевчук ва бошқалар ўз ҳиссаларини қўшган. Алоҳида эътиборга молик тадқиқотчилардан яна Н.В.Гяч, В.Г.Гак, А.Н.Елдышев, Г.М.Экономовлар қисқартмаларни турли тиллар материаллари асосида чоғиштириб ўрганганлар. И.В.Арнольд таъкидлашича, қисқартмалар бўш жой ва кучни тежаш учун сўз ѐки лексик бирликнинг шаклини қисқартиришда қўлланилади. Қисқартмалар сўзнинг бир неча қисмларидан ҳарфларни тушириб қолдириш орқали ҳосил қилинади[5]. Бу таъриф «қисқартириш» тушунчасини тўлиқ очиб бермайди ва «қисқариш, камайтириш» тушунчасидан фарқ қилмайди. О.С.Ахманова аббревиатурага «сўз бирликларнинг қисқартирилган бошланғич элементларидан (морфемаларидан) тузилган сўз», шунигдек, «сўзларнинг бош ҳарфлари ѐки бош товушларини қўшиш ѐрдамида ҳосил бўлган сўз» деб таърифлайди[6]. Элиза Матиелло ўзининг «Extra-grammatical Morphology in English: Abbreviations, Blends, Reduplicatives» номли китобида «аббревиатура» ва «аббревиация» тушунчаларига қуйидаги талқинни беради: «аббревиатура (ѐки (shortening)) тилдаги учта ўхшаш ҳодиса учун умумий терминдир, яъни қисқариш (clippings), акроним ва инициализмлаш» [7]. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling