O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

Тадқиқот методологияси. Инглиз тилшуносли–
гида аббревиацияларни қўллаш учун турли терминлар 
қўлланилади. 
Жумладан: 
Abbreviation, 
abecedism, 
acronym, alphabetic word (alphabetism), anagram, blend, 
clipping, contraction, curtailment, elliptical word, incomplete 
compound, initialism, logogram, protogram, shortening
stump-word, trunk-word ва бошқалардир[8]. Айнан бир 
термин бир вақтда турли кўринишдаги қисқартмаларни 
ифодалаш учун қўлланилади ѐки аксинча, айнан бир 
турдаги қисқартма турли терминларни англатиши 
мумкин. Бу каби терминологиядаги мавҳум ноаниқлик 
аббревиацияларни ўрганишни мураккаблаштиради.
Таъкидлаб 
ўтилган 
терминологиядаги 
аббревиациялар категориясини аниқлашда якдиллик 
мавжуд 
эмаслиги 
билан 
бирга 
ҳанузгача, 
аббревиатуранинг функционал ва шаклланиши каби 
аспектлари долзарб муаммолар қаторида қолмоқда. Олиб 
борилган тадқиқот натижаларига кўра хусусан, бир ѐки 
икки тилдаги қисқартма жараѐнларининг таҳлили маълум 
бир соҳада тематик жабҳаларда чегараланган бўлиб, 
мулоқотнинг маълум бир аниқ турида қискартмалар 
қўлланилади. Бу эса турли тизимли тиллардаги 
материалларда аббревиация жараѐнлари айнан аниқ 
тизимли интеграциялашган тадқиқотлар ўтказишни тақазо 
қилади. 
Аббревиациялар бу флектив тилларда органик 
равишда ҳосил бўлган ҳодисадир. Инглиз, 
рус 
ва 
француз тиллари каби флектив тиллар қисқартма модели 
бўйича сўзларнинг ясалишида юқори потенциалга эгадир. 
Агглютинатив, 
изолациялаш 
ва 
инкорпоратив 
хусусиятларга 
хос 
тилларда 
эса 
қисқартмалар 
маданиятлараро ва тиллараро таъсири натижасида пайдо 
бўлади. Шунингдек, асосан тайѐр аббревиациялар ва сўз 
ясаш 
моделлари 
флектив 
тиллардан 
ўзлашиши 
натижасида кириб келади. Қисқартмаларнинг тил 
тизимига кириши, уларнинг тўлақонли номинатив бирлик 
(иккиламчи) мақомига айланиши ва тўлиқ сўзлар била 
яқинлашуви тил бирликларининг қуйидаги ўзига хос 
хусусиятларида намоѐн бўлади: 
номинативлик; 
формал-структур шаклга ўтиши;
мотивацион 
(асл 
шаклнинг 
номинатив 
қобилиятини ривожлантириш билан); 
парадигматик (синоним ва омоним қаторларни 
шакллантириш билан) кириш; 
парадигматик ва синтагматик муносабатлар; 
семантик ривожланиш имкони; 
семантик категориялар ва субкатегорияларнинг 
шаклланиши;
диахрон кесимда лексик маънонинг ўзгариши; 
турли кўринишдаги дискурсларда қўланилиши; 
деривация жараѐнларида иштирок этиш ( 
қисқартирилган қўшма сўзлар ѐрдамида –янги сўз ва 
шакллар ясаш); 
фонетик структурани фонетикага ва орфоэпик тил 
меъѐрларига мослаштириш ва ҳоказолар. 
Умуман олганда инглиз, рус, ўзбек тилларида 
логистика соҳасида қисқариш жараѐнларида универсал 
ҳодисалар ва тенденциялар интеграл ҳамда дифференциал 
хусусиятларни кўрсатади. Фарқли хусусияти кўпинча 
тилларни грамматик ташкил этишга боғлиқ эканлиги 
билан ажралиб туради. Флектив тиллардаги қисқариш 
жараѐнларининг ўхшаш хусусиятлари структур, семантик, 
номинатив, мотивацион, деривацион, парадигматик, 
информатив, синтагматик, прагматик муносабатларда 
намоѐн бўлади.). 
Лексик тизимларга кириш даражаси қисқартма 
бирликларнинг туридан келиб чиқиб фарқланади:
Юқори даражали лексик аббревиатуралар, қуйи 
даражали лексик аббревиатуралардир (график, график-
лексик қисқартмалар).
Бугунги кунда қисқартмаларнинг ривожлани–
шининг асосий тури бу сўзнинг ѐки сўз бирикмаларнинг 
график-лексик 
қисқартмадан 
график 
вариантидан 
мустақил сўзга ўтиш шаклидир. Мулоқот жараѐнида 
логистика қисқартмалари ўзига хос хусусияти билан 
тавсифланади. Масалан, соҳалар кесимида сиѐсий- илмий 
соҳада хусусан, ҳамма турдаги қисқартмалар характерли 
бўлса, бизнес мулоқотида график қисқартмалар устунлик 
қилади. Илмий соҳада хусусан график-лексик, маиший 
соҳаларда эса кўпроқ лексик қисқартманинг оддий тури 
қўлланилиши билан характерланади. 
Логистика соҳасида аббревиациялар барқарорлиги, 
нейтраллиги, қисқартирилган лекик бирликларнинг 
умумий қўлланилиши ва мулоқотдаги ҳосил бўладиган 
қисқартмалар одатда стилистик жиҳатдан эса аниқ, 
экспрессив каби хусусиятлари билан ўзига хос аҳамият 
касб этади. 
Аббревиациялар бу синонимик иборага киритил-
ган лексемаларнинг ажратиб олинган қисмларидан таркиб 
топган отлар бўлиб, уларнинг охирги асосий компоненти 
яхлит, ажралмайдиган сўздан иборатдир. Шунингдек, 
қисқартирилган сўз-бу иборанинг қисқартирилган бош-
ланғич элементларидан, яъни морфемалардан тузилган 
бщлади. Таҳлил қилинган материаллар натижаси шуни 
кўрсатадики, логистика соҳасида аббревиациялар жуда 
фаол қўлланилиши билан ажралиб туриши кузатилди. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling