O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/6 2022 
- 310 - 
қайси давлат бошқа бир давлат телевидениесидаги 
информatsiон кўрсатувни тўлалигича ўзлаштиролмайди, 
янгиликларни улашиш аспекти ҳар бир давлат 
телевидениеси учун асосий аспектдир. Кўрсатувнинг 
сифати, таъсирчанлиги, кутилмаган ғояларни ўртага 
ташлаши муаллиф маҳорати билан боғлиқ. Кўрсатувнинг 
оммалашуви, асосан, унинг таъсирчанлиги билан 
белгиланади. 
Кўрсатувнинг 
таъсирчанлигини 
оширишнинг бир қатор омиллари мавжуд бўлиб, улардан 
айримлари қуйидагича:
―1.Кўрсатув йўналган томошабин аудиториясини 
билиш. 
2.Бошловчининг шарҳи. 
3.Ифодали ҳолатнинг борлиги. 
4.Телевидениенинг ўзига хос хусусиятлари ва 
ифодали воситалардан унумли фойдаланиш‖ [6]. 
Кўрсатувнинг номи аудиторияни жалб қилувчи 
омил ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда номни 
доимо тўғри танлай билиш керак.
Маданият, 
маърифат 
тарқатиш 
билан 
шуғулланувчи оммавий ахборот воситалари миллий 
қадриятларни улуғлаши, жамиятни ҳам бунга даъват 
этиши, ўз томошабинларига бу борада намуна бўлиши 
керак. Қадриятларнинг энг каттаси улуғи тилдир. Агар 
мамлакатнинг юзи бўлиб турган телевидение давлат тили 
қоидаларига риоя қилмаса, бу катта ижтимоий 
муаммоларни келтириб чиқаради. Шунинг учун нодавлат 
телеканалларнинг номланиши, улардаги рекламаларнинг 
мазмунини тартибга солувчи аниқ қонун ишлаб чиқилиши 
керак. Ҳеч бўлмаса, мазкур жараѐнни тартибга солувчи 
қонун ости ҳужжатлар қабул қилиниши керак. 
Телевидение таълим омили сифатида миллий тилнинг 
нуфузини 
оширишда, 
таълим 
самарадорлигини 
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Таклиф ва тавсиялар. Фан ва таълим учун 
алоҳида телеканал ташкил қилиниши ва юқорида айтиб 
ўтилган телеканалларда олиб борилаѐтган машғулотларни 
жамлаш, қатъий жадвал асосида тартибга солиш керак. 
Телевидение орқали таълим дастурларини ташкил 
этишда кадрлар билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш 
зарур. Бунинг учун телевидениега мактаб, академик 
лицейлар ва олий таълим муассасаларидан тажрибали, 
билимли ва компетентли ўқитувчиларни жалб этиш, 
уларга етарли шарт-шароитларни яратиб бериш лозим. 
Ҳар бир фан учун алоҳида ўқув кабинетларини ташкил 
этиш, бу кабинетларни компьютер технологиялари
интернет ва бошқа мультимедиа воситалари билан 
таъминлаш ижобий натижалар учун хизмат қилади.
Телевизион таълимни ташкил қилиш бўйича 
берилган барча таклифлар ўрганилиши, айниқса, уни 
молиялаштиришга катта эътибор талаб қилинади. 
Молиялаштириш маҳаллий бюджетлар, маҳаллий ва 
халқаро фондлар, рекламадан тушадиган маблағлар 
ҳисобидан амалга оширилади. 
Телевидение орқали таълим беришда ҳар бир соҳа 
бўйича ―Академик соат‖лар сериясини ташкил этиш 
муҳим аҳамиятга эга.
―Таълим ва тарбия‖ телеканалини ташкил этиш
ундаги кўрсатувларни умумтаълим босқичи, академик 
лицейлар, олий таълим тизимидаги фанлар таълимига 
мувофиқлаштириш лозим. Илмий йўналишдаги қизиқарли 
фан соатларини ташкил этиш, ―деворсиз мактаб‖ типидаги 
дарс машғулотларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. 
Мактаб, лицей, университет доирасидаги кўп йиллик 
тажрибага эга педагогларнинг маҳорат дарсларини 
ташкил этиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш 
ижобий натижалар беради. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling