O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


ЎРТА АСРЛАР УРБАНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛЛАРИ (УМУМИЙЛИК ВА ЎЗИГА ХОСЛИК)


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/34
Sana02.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1320196
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
Uzmu-11-2023(1-bolim)

ЎРТА АСРЛАР УРБАНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛЛАРИ (УМУМИЙЛИК ВА ЎЗИГА ХОСЛИК) 
Аннотация 
Мақолада Кушонлар даврида ягона ҳокимлик остида бирлашган Ўрта Осиёнинг қадимги вилоятлари алоҳида мулклар-
Хоразм, Фарғона, Шош (Чирчиқ водийси), Илоқ (Ангрен воҳаси), Уструшона (Жиззах ва Хўжанд орасидаги туман), 
Суғд (юқори Зарафшон), Маймурғ (Самарқанд вилоятининг жанубий-ғарбий қисми), Кушания (Каттақўрғон ҳудудлари), 
Бухоро, Вардана (Бухородан ғарбда), Кеш (Шаҳрисабз), Нашхаб (Қарши), Чағаниён (Сурхандарё вилояти), Термиз ва 
бошқаларга бўлиниб кетади тўғрисида маълумотлар берилган.
Калит сўзлар: Хоразм, Фарғона, Шош (Чирчиқ водийси), Илоқ (Ангрен воҳаси), Уструшона (Жиззах ва Хўжанд 
орасидаги туман), Суғд, Маймурғ, Кушания, Бухоро, Вардана, Кеш. 
Кириш. Милодий III асрнинг ўрталаридан бошлаб 
асосини кўчманчи юечжи қабилалари ташкил этган 
қудратли Кушон салтанатининг инқирозга учрай 
бошлаши Юнон-Бақтрия ва Рим давлатларининг тарихий 
тақдирига ўхшаб кетади. Бу давлатларнинг барчаси 
инқироз арафасида тинимсиз урушлар олиб боришга 
мажбур 
бўлганлар. 
Ташқи 
харбий 
босқинлардан 
ҳимояланиш учун ички ва ташқи сабабларга кўра 
заифлашган давлатларда етарли харбий куч ҳамда 
имконият топилмаган. Милодий IV асрга келиб Кушон 
подшолиги ўзининг асосий ҳудудларидан маҳрум бўлиб, 
бу 
подшоликнинг 
айрим 
мулклари 
Шимолий 
Ҳиндистондагина сақланиб қолган[1].
Кушонлар даврида ягона ҳокимлик остида 
бирлашган Ўрта Осиёнинг қадимги вилоятлари алоҳида 
мулклар-Хоразм, Фарғона, Шош (Чирчиқ водийси), Илоқ 
(Ангрен воҳаси), Уструшона (Жиззах ва Хўжанд 
орасидаги туман), Суғд (юқори Зарафшон), Маймурғ 
(Самарқанд 
вилоятининг 
жанубий-ғарбий 
қисми), 
Кушания (Каттақўрғон ҳудудлари), Бухоро, Вардана 
(Бухородан ғарбда), Кеш (Шаҳрисабз), Нашхаб (Қарши), 
Чағаниён (Сурхандарё вилояти), Термиз ва бошқаларга 
бўлиниб кетади. Бепоён марв воҳаси ўз пойтахти Марв 
билан Сосонийлар давлати таркибига киради. Суғд ва 
қисман Хоразм, турклар ҳукмронлиги остига тушади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling