O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/34
Sana02.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1320196
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
Uzmu-11-2023(1-bolim)


Хулоса 
ва 
таклифлар 
(Conclusion/Recommendations). 
Жаҳон 
амалиётида 
нодавлат нотижорат ташкилотлар ташкил этиш борасида 
бой тажриба тўпланганки, улардан оқилона фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. Хорижий мамлакатларда бу 
йўналишда кўплаб илмий-назарий тадқиқотлар олиб 
борилмоқда ва амалий ишлар амалга оширилмоқда, 
уларнинг ижобий тажриба ҳамда натижаларидан 
Ўзбекистоннинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда фойдаланиш амалий ва илмий жиҳатдан муҳим 
аҳамиятга эга.
Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, нодавлат 
нотижорат ташкилотларнинг дунё миқёсида турли 
даврларда турлича ривожланганлиги ва доим жамият 
манфаатлари учун ҳизмат қилиб келганлигини кўрсатади. 
Замонавий 
дунё 
феноменига 
айланган 
нодавлат 
нотижорат ташкилотлар дунё миқёсида давлат
функцияларини аста-секин ўзлаштириши юз бермоқда. 
Шу билан бир қаторда, бу ташкилотлар жамиятдаги 
ижтимоий соҳани ривожланишига ва мавжуд соҳадаги 
муаммоларни камайтиришда давлатнинг асосий таянчига 
айланиб бораётганлигини кўриш мумкин. Бу ташкилотлар 
давлат билан инсонлар ўртасидаги ўзаро узвийликни 
таъминлабгина қолмай, балки мавжуд муаммоларни 
бартараф этишда ўзининг оригиналлиги билан ажралиб 
турибди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар маҳаллий 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
TARIX 
1/1 2022 
- 13 -
аҳамиятга молик вазифаларни давлат ташкилотлари билан 
ижтимоий шериклик асосида ҳал қилиши ўз самарасини 
бериб келмоқда.
Албатта бунда дунё тажрибасини ўрганиш, 
ривожланган нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти 
билан яқиндан танишиш мақсадида улар билан ўзаро 
ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш лозим ва келажакда 
республикадаги нодавлат нотижорат ташкилотлар халқаро 
миқёсда ҳам ўз ўрнига эга бўлиши керак. Шу ўринда 
таъкидлаш лозимки, фуқаролик жамияти институтлари 
хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд 
ҳокимиятдан мустақил бўлган ҳолда фаолият юритса ўз 
олдига қўйган мақсадларига эриши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling