ЎЗБЕКИСТОНДА НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШИДА ХОРИЖИЙ
ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ ВА АМАЛИЁТИ
Аннотация
Мақолада муаллиф нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик жамиятни шакллантиришдаги ўрни, нодавлат
нотижорат ташкилотларини ривожланишида хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганади. Мақолада АҚШ, Франция,
Швеция, Германия, Япония, Россия, Корея ва бошқа давлатларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатлардаги
нодавлат нотижорат ташкилотларининг тарихи ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: нодавлат, демократия, нотижорат, жамоат бирлашмалари, ташкилот. Фонд, Джона Хопкинс, ижтимоий
шериклик, фуқаролик жамияти.
Кириш.
Ўзбекистонда
нодавлат
нотижорат
ташкилотлар тизими жадаллик билан ривожланиб,
уларнинг сони кун сайин ортиб, сифат даражаси ва
ихтисосликлари кенгайиб бормоқда. Нодавлат нотижорат
ташкилотлар ривожланган демократик давлатларда
жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиш билан
бирга давлат ва тижорат тузилмаларининг шериги
сифатида баҳоланмоқда.
Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
мавжуд
жамиятдаги барча муаммо ва инсонларни манфаатларини
қамраб олгандагина, ўзининг функционал вазифаларини
бажаради ва мақсадига эриша олади. Бугунги кунда
турлича бўлган манфаатлар жамиятда мавжуддир. Буларга
экологик, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, миллий,
маънавий-маданий, диний, ҳуқуқий, мафкуравий ва бошқа
манфаатларни киритиш мумкин. Ушбу манфаатларни
ҳимоя қилишда тегишли гуруҳлар шаклланади ва бу
манфаатлар бўйича иш олиб боради. Бунда албатта
нодавлат нотижорат ташкилотларига эҳтиёж сезилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар ривожланишида
жаҳон амалиётида жуда катта тажриба шаклланган бўлиб,
демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини
шаклланишида уларнинг иштирокисиз бу жараённи
амалга оширилмаслиги ўз тасдиғини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |