O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


-Таҳлил ва натижалар (Analysis and results)


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/34
Sana02.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1320196
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
Uzmu-11-2023(1-bolim)

-Таҳлил ва натижалар (Analysis and results). 
Марказий Осиё давлатларининг ЕИ билан кўп томонлама 
сиёсий алоқаларини ёритишга бағишланган қатор илмий, 
оммабоп ишлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўзаро 
муносабатлар турли тарихий вазиятдаги шарт-шароитлар 
билан боғлиқ бўлган. Бу ҳам ЕИ аъзо мамлакатларидаги 
устун манфаатлар, эҳтиёжлар ва қадриятлар ҳамда 
минтақа ўлкаларидаги ички сиёсий муҳит, сиёсий 
маданият, танланган тараққиёт йўли ёки ҳатто айрим 
давлатлардаги ўзига хос детерминант ҳолатлар (масалан 
Ўзбекистон ва Туркманистон кабилардаги сиёсий 
турғунлик) 
билан 
изоҳланиши 
мумкин. 
Бироқ, 
минтақанинг дунёга очилиши, бизнингча Ўзбекистондаги 
2016-2017 йиллардан буён кузатилаётган ҳақиқий очиқ 
демократик ислоҳотлар ва Евросиёдаги Хитой омилининг 
кучайиши билан минтақанинг ЕИ билан ўзаро кўп 
томонлама муносабатлари жадаллашди. Жумладан
Иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси 
2019 йил май ойида қабул қилинди.
-Хулоса 
ва 
таклифлар 
(Conclusion/Recommendations). 
Марказий 
Осиё 
мамлакатларида мустақилликнинг қўлга киритилиши ва 
халқаро миқёсда эътироф этилишида Ғарб мамлакатлари – 
АҚШ, ЕИ аъзо мамлакатлари, шунингдек Иттифоқнинг 
ўзи халқаро ташкилот сифатида муҳим роль ўйнади. 
Дастлаб, дипломатик тан олиш ва очиқ бозор 
механизмларини ҳаётга татбиқ этишда ЕИ томонидан 
ТАСИС, БОМКА, КАДАП, ТРАСЕКА каби минтақавий 
лойиҳалар ишлаб чиқилди. Охирги ўн йилликларда эса 
суд-ҳуқуқ ва адлия, таълим тизимларни ислоҳ қилишда 
эса амалий лойиҳалар минтақа мамлакатларининг жаҳон 
ҳамжамияти билан интеграциялашувини тезлаштирмоқда. 
Бу ҳақда, нафақат олимлар, балки ОАВ орқали 
оммалашмоқда. 
Минтақалараро 
сиёсий 
алоқалар 
эволюцияси бир хил кечмади. Ҳозирги босқичда ва яқин 
келгусида ЕИда ташқи сиёсат бўйича институционал 
ўзгаришлар охирига етмагунча Марказий Осиё давлатлари 
учун Иттифоқ билан ҳам икки, ҳам кўп томонлама 
муносабатларни мувозанатни сақлаган ҳолда олиб бориш 
мақсадга мувофиқ, деган фикрни илгари сурамиз. 
АДАБИЁТЛАР 
1. Yunusov X. Yevropa Ittifoqi huquqi... В. 609. 
2. Юнусов Ҳ. Ўзбекистон ва ТАСИС // Ижтимоий фикр: инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, №1, 2003. – Б. 13. 
3. Юнусов Ҳ. Ўзбекистон ва ТАСИС // Ижтимоий фикр: инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, №1, 2003. – Б. 15. 
4. Кўчаров Ч. Марказий Осиёнинг минтақавий интеграцион жараёни муаммолари ... Б. 112. 
5. Исматуллаев Ф.О. Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигининг ўрнатилиши ва 
ривожланиши (1991-2005 йиллар).: Тарих фан ном… дисс. Автореф. - Т.: ЎзМУ, 2011. – 30 б. 
6. Рахимов. М. и др. История становления и развития сотрудничества Республики Узбекистан с международными 
организациями. Отв. ред. Р. Абдуллаев, Д. Алимова. Изд. “Библиотека АН РУз”. Т. 2011. – 170 c. 
7. Парамонов В.В., Строков А.В., Абдуганива З.А.. Влияние Европейского Союза на Центральную Азию: обзор, 
анализ и прогноз. Под общей редакцией и руководством В.В. Парамонова. – Алматы: Фонд им. Фридриха Эберта, 
2017 год. – 117 с. 



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling