O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


ЎЗБЕК ЗИЁЛИЛАРИ ИЖОДИДА МИЛЛИЙ ВА ПРОЛЕТАРИАТ МАФКУРАСИ ЎРТАСИДА КУРАШ


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/34
Sana02.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1320196
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
Uzmu-11-2023(1-bolim)

ЎЗБЕК ЗИЁЛИЛАРИ ИЖОДИДА МИЛЛИЙ ВА ПРОЛЕТАРИАТ МАФКУРАСИ ЎРТАСИДА КУРАШ 
Аннотация 
Мазкур мақола ўзбек зиёлиларининг ижодида миллий ва пролетариат мафкураси ўртасидаги кураш масалаларига 
бағишланган. Ўзбекистонда совет бошқаруви даврида ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунослар, санъаткорлар, олимлар ва 
бошқа зиёлилар ўзларининг ижодлари орқали пролетариат мафкурасига хизмат қилишлари белгиланган. Пролетариат 
мафкураси юртимизда асрлар давомида яратилган миллий меросни томомила инкор этиб, ўз ўрнини социалистик 
маданиятга бўшатиб беришни кўзда тутар эди. Мақолада зиёлилар Фитрат, Чўлпон, Қодирийларнинг пролетариат 
мафкурасига қарши ва миллий адабиёт борасида олиб борган ишлари таҳлил қилинган. Хусусан миллий зиёлилар 
большевиклар томонидан панисломист, пантуркист, тор миллатчи, буржуа вакили, чиғатойчи каби номлар билан 
синфий душман сифатида айбланишига алоҳида эътибор қаратилган. 
Калит сўзлар: Октябрь тўнтарилиши, инқилоб, совет, большевик, партия, дастур, мафкура, пролетариат, миллий 
зиёлилар, феодализм, жадидчилик. 
Кириш. Ўзбекистонда совет бошқаруви даврида 
ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунослар, санъаткорлар, 
олимлар ва бошқа зиёлилар ўзларининг ижодлари орқали 
пролетариат мафкурасига хизмат қилишлари белгиланган. 
Пролетариат мафкураси негизида юртимизда асрлар 
давомида яратилган миллий мерос томомила ўз ўрнини 
социалистик маданиятга бўшатиб беришни кўзда тутар 
эди. Совет даврида ўтмишда яратилган ва ўзбек 
халқининг 
маънавий 
хазинасига 
айланган 
нодир 
асарларни ўрганиш, эски даврга қайтиш сифатида 
қаралиб, ушбу ижодкорлар эски зиёлилар ёки ёт 
фикрловчилар деб аталди.
Пролетар адабиёт ўзидан илгариги даврни диний-
мистик руҳдаги адабиёт деб атади. Уни тарихнинг барча 
босқичларида прогрессив ғояли адабиётга қарши динни 
қурол қилган ҳолда фаол курашиб келганлиги қайд 
этилди. Совет адабиёти вакиллари бу адабиётнинг тутган 
йўлини таркидунёчилик, художўйлик ғояларини тарғиб 
қилишини 
таъкидлайдилар. 
Диний-мистик 
адабиёт 
меҳнаткаш халқ оммасидаги фаолликни бўғишга, ундаги 
ижтимоий курашга бўлган иродани ўлдиришга ҳаракат 
қилиши орқали ҳукмрон синфга хизмат қилганлигига урғу 
берилади. Большевиклар диний-мистик адабиётдан 
кейинги 
тарихий 
босқичда 
жадид 
адабиётини 
келтирадилар. Жадид адабиёти реакцион мафкуранинг 
кўриниши сифатида ўзининг ижтимоий илдизлари билан 
маҳаллий буржуазияга бориб тақалиши ҳамда унинг 
манфаатларига хизмат қилган деб топилди [1].

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling