Озод ва эркин ҳаёт, адолатли жамият барпо этишнинг мураккаб тараққиёт йўли
Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврлари
Download 48.87 Kb.
|
тезис матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан бошланади” деган концептуал ғоянинг моҳияти.
Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврлари. IX-XII асрларда Ўрта Осиё ҳудудида юз берган маданий Уйғониш (Ренессанс), унинг тарихи, мазмун-моҳияти, шу даврда ижод қилган буюк алломаларнинг ҳаёти ва ижоди, уларнинг башарият илм-фани, маданияти равнақига қўшган улкан ҳиссаси ҳамиша жаҳон олимларнинг диққат марказида турган.
IX-XII асрлар Ўрта Осиё халқлари тарихида моддий ва маънавий ҳаётнинг ривожланишида олдинги даврларга нисбатан кескин юксалиш даври бўлди. Мовароуннаҳр ҳудудида мустақил давлатларнинг ташкил топиши уларда сиёсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва маданий ҳаётнинг равнақига катта таъсир кўрсата бошлади. Бухоро, Самарқанд, Гурганж ва Марв каби шаҳарлар илм-фан ва маданият марказлари сифатида шаклланиб, ривожлана бошлади. Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Куфа, Басра ва бошқа катта шаҳарларда Ўрта Осиёдан бориб фан, маданият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган аждодларимиз сони бу даврга келиб кўпая борди. Бағдод шаҳри Шарқнинг илм-фан маркази сифатида оламга танилди, чунки IX асрда бу ерда “Байт ул-ҳикма” – (“Донишмандлар уйи”) Шарқнинг ўзига хос фанлар академияси ташкил этилган эди. Бунга монанд ҳолда Х аср охирларида Хоразмда ҳам хоразмшоҳ Маъмун даврида “Донишмандлар уйи” – “Байт ул-Ҳикма”-“Маъмун академияси” (Хоразм академияси) ташкил топди. Бу икки илм ўчоғларида Шарқнинг машҳур ва маълум олиму-алломалари таҳсил олганлар. Улар орасида Аҳмад Фарғоний, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино ва бошқа буюк алломаларнинг номлари бор. Ўзбекистон халқлари тарихида Амир Темур ва темурийлар даври муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан боғлиқ давр ҳисобланади. Сабаби Амир Темур мўғул истибдодини тугатиб, ўзаро низо-парокандаликка чек қўйди, унинг саъй-ҳаракатлари билан кучли марказлашган давлат юзага келди. Амир Темур салтанатида замонасининг таниқли алломалари ҳисобланган дунёвий фанларнинг ҳамма тармоқлари бўйича илмий тадқиқотлари олиб борган кўплаб олимлар фаолият юритган. Амир Темур илм-фан арбобларини қадрлаган ва ҳурмат қилган. Араб тарихчиси, Дамашқда Соҳибқирон билан шахсан учрашган ибн Халдун Амир Темурнинг тарихни чуқур билиши, билим доираси, салоҳиятига тан берган эди. Амир Темур олимларни қадрлашини “Тузуклари”да ҳам қайд этган. Ўз вақтида Соҳибқирон Самарқандга машҳур астроном олимлар Нисодан – ат-Тафтазоний, Гургондан ал-Журжонийларни ҳам таклиф қилиб, ўз илмий ишларини айнан салтанат пойтахтида давом эттиришларига имкон яратган эди. Соҳибқироннинг ўзи илм-фан ихлосманди бўлиб тарих, жўғрофия, мантиқ, астрономия, фалсафа, диний илмлардан яхши хабардор бўлган. Бибихоним томонидан жоме масжиди тўғрисида мадраса барпо этилиши ҳам илм-фанга бўлган интилиш давлат миқёсида қўллаб-қувватланганлигининг далилидир. Амир Темур даврида туркий тилда ижод қилувчи адиблар орасида Сайидо Насимий, Сайфи Саройи, Лутфийнинг, форсий назмда Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий, Салмон Савожий ва бошқаларнинг номлари машҳур бўлган. Амир Темур даврида маданий ҳаётнинг ўсиши, унинг улкан даражадаги равнақи бевосита мамлакатда ўрнатилган тинчлик – осойишталик, барқарорлик, кучли марказлашган давлатнинг ҳосиласи, буюк ҳукмдорнинг мазкур соҳага қаратган улкан эътибори сиёсати натижаси дея эътироф этиш тарихий ҳақиқатга тўла мос келади. Маълумки, Амир Темурнинг набираси бўлган, 40 йил Самарқандда ҳукмдорлик қилган Мирзо Улуғбек астрономия соҳасидаги буюк аллома сифатида шуҳрат қозонган ва унинг номи ҳақли равишда Коперник, Жордано Бруно, Галилей ва бошқа улуғ илм-фан даҳолари қаторида тилга олинади. Мирзо Улуғбекнинг XV асрда тузган астрономия жадвалида 1018 та юлдузнинг ҳолати ва жойлашуви баён қилинган бўлиб, бу асар астрономик ўлчовлар бўйича 16 аср давомида яратилган биринчи янги каталог эди. Мирзо Улуғбекнинг сафдоши Ал-Коший биринчи бўлиб ўнлик касрларни илмий истеъмолга жорий этди, эркин даражалар илдизларининг изчил яқинлашиб бориши ва уларни топиш методларини ишлаб чиқди. Алишер Навоий нафақат ўз замонавсининг миллий қаҳрамони сифатида, балки шу ерли халқ, миллат қаҳрамони сифатида туркий тилнинг имкониятларини юзага чиқарди. У ўз ақлу закоси билан жаҳон адабиёт хазинасига бебаҳо дундоналар туҳфа қилди. “Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан бошланади” деган концептуал ғоянинг моҳияти. Ҳаракатлар стратегияси - инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштиришни ҳам кўзда тутади. Жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир. Мураккаб ўтиш йилларида мактаблардаги маънавий-маърифий муҳит, ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузи пасайиб кетгани, янги давр педагогларини тарбиялаш, педагогика фанини ривожлантириш, инновацион таълим технологияларини жорий этишга етарли эътибор берилмагани соҳада бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Сўнгги беш йилда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилди. Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланди. Ота-оналар, жамоатчиликнинг истаклари инобатга олиниб, юртимизда 11 йиллик мактаб таълими тизими тикланди. Сўнгги уч йилда юртимизда 157 та умумтаълим мактаби янгидан қурилди. Улуғ алломаларимиз – Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, “Темурбеклар мактаби”, Президент мактаблари, хусусий мактаблар сингари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани юртимиз фарзандлари учун таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар очиб бермоқда. Таълим-тарбия ишларини самарали олиб боришда эркак ўқитувчиларнинг алоҳида ўрни ва таъсири борлиги ҳисобга олиниб, кўрилган аниқ чора-тадбирлар натижасида халқ таълими тизимига ўн минглаб эркак ўқитувчилар қайтмода. Педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Охирги 3 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгиланди. Уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўланмоқда. Бу олис ҳудудларда етишмаётган мингдан зиёд ўқитувчини жалб этиш имконини берди. Нафақа ёшида фаолиятини давом эттираётган ўқитувчиларга пенсияси тўлиқ миқдорда берилмоқда. Президентимиз “Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз, – дейди Халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, муаммоларни комплекс ҳал этиш масалалари чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 апрелдаги фармонига мувофиқ, Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланди. Масалан, 2030 йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилиб қўйилган. Давлатимиз раҳбари ўқитувчининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳуқуқлари ва имтиёзларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Download 48.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling