O’zRes Pre. I. A. Karimov- vatan tarixini o’rganishning axamyati to’g’risida


Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир


Download 1.01 Mb.
bet284/287
Sana10.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1184294
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   287
117.Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир.
Маьлумки, Бош қомусимиз бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат қуриш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик тамойили таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг мустаҳкам пойдеворини яратиб берди.Ўзбекистонимизга мос тарихий, миллий, анъанавий ва иқтисодий вазиятни инобатга олмасдан туриб, “бозор иқтисодиётининг шиддатли гирдобига ўзингни ташласанг, унинг ўзи кўзланган манзилга олиб чиқади” деган хомхаёллардан бутунлай воз кечдик. бугунги кунда бутун дунёда тан олинган, “ўзбек модели” деб ном олган жамиятимизни тубдан ислоҳ этиш, эркинлаштириш, демократик янги давлат қуриш, уни модернизация қилиш бўйича пухта ўйланган тараққиёт йўлимизни танлаб олдик.Биз танлаган ва беш тамойилга асосланган тараққиёт моделининг ҳаққоний ва самарали экани биз қураётган янги демократик тизимда, иқтисодиётимиз ривожланишининг барқарор суръатларида, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ортиб бораётганида ўзининг амалий тасдиғини топмоқда.мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 5 баробар, аҳоли даромадлари жон бошига ўртача 8,7 баробар ўсганини, мамлакатимиз аҳолиси бу даврда 1,5 марта кўпайиб, 2015 йилнинг 1 январида 31 миллион 500 минг кишини ташкил этади. Жаҳон миқёсидаги глобал иқтисодий инқироз ҳали-бери давом этаётганига қарамасдан, дунёнинг саноқли давлатлари қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари сўнгги 10 йил давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб келмоқда. Янги – 2015 йилда ҳам ана шундай юксак ўсиш суръатлари кўзда тутилмоқда.биз бундан 17 йил олдин қабул қилган, қўлга киритаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг омили ва замини бўлган, ҳаммамизни, аввало, болаларимизнинг онгу тафаккурини, ҳаётга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва истиқболли мактаб дастури ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишимиз зарур. 2010 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилишида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини, ўзимизнинг узоқ ва давомли муддатга мўлжалланган стратегиямизни қабул қилдик, Ўтган давр мобайнида Концепцияда белгилаб берилган 27 та қонун, ўнлаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётимизга татбиқ этилмоқда. Конституциямизга давлат ҳокимиятининг асосий субъектлари – мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимотини оптималлаштиришни таъминлашга қаратилган тузатиш ва ўзгартиришлар киритилди.Конституциявий қонунчиликка Бош вазир лавозимига номзодни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия томонидан таклиф этилиши каби муҳим институтлар киритилди.Юртимизда оммавий ахборот воситалари сони жадал ўсиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 1991 йилга нисбатан 3,5 баробар, жумладан, газеталар 2,5 марта, журналлар эса 3,5 карра кўпайди.Бугунги кунда мамлакатимизда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида 8 минг 100 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Бу 2010 йилга нисбатан 1,6 марта кўпдир.“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”, “Рақобат тўғрисида”, янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур рухсат бериш тартиб-таомилларининг рўйхати ва турлари изчил қисқартирилди.Кейинги йилларда рухсат беришга оид тартиб-таомилларнинг 160 дан ортиғи ёки 44 фоизи, лицензиялаш талаб қилинадиган фаолиятнинг 19 тури ёки 25 фоизи бекор қилинди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган статистика, солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг шакли ва даврийлиги 1,5-2 марта камайтирилди. Ҳозирги вақтда юртимизда 90 дан ортиқ мамлакатнинг хорижий капитали иштирокида ташкил этилган 4 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бундай самарали лойиҳалар ҳақида гапирганда, машинасозлик соҳасида АҚШнинг “Женерал моторс”, Германиянинг “МАН”, “Клаас”, Япониянинг “Исузу” компаниялари, нефть-газ соҳасида Жанубий Кореянинг “Лотте кемикал” ва “Когаз” компаниялари, кимё саноатида Испаниянинг “Максам” компанияси, тўқимачилик саноатида Сингапурнинг “Индорама”, Жанубий Кореянинг “Дэу текстиль”, “Янг вон”, Швейцариянинг “Ритер” компаниялари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида Хитойнинг “Хуавей” ва “ЗТЕ”, озиқ-овқат саноатида Швейцариянинг “Нестле” компанияси, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда Германиянинг “Кнауф”, Хитойнинг “Пенг Шенг”, фармацевтика саноатида Швейцариянинг “Нобель” компаниялари ва шунингдек, бошқа кўплаб хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар ҳақида сўз юритиш мумкин.Соғлом бола йили муносабати билан қабул қилинган умуммиллий Дастур доирасида соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган амалдаги ҳуқуқий-меъёрий базани янада такомиллаштириш бўйича 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Соғлом она – соғлом бола” лойиҳаси доирасида жами 13 миллион 600 мингдан зиёд аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бунинг натижасида 2 миллион 800 минг аёл ва 2 миллион 500 минг бола соғломлаштирилди.аёлларимизни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида камида 50 фоиз ишчи-хизматчилари хотин-қизлардан иборат бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан 770 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди.касб-ҳунар коллежлари битирувчилари орасидан ўз бизнесини ташкил қилишга интилаётган йигит-қизларга 170 миллиард 700 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратиб берилди ва улар ўз хусусий ишини очиш имконига эга бўлди. ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, уни қуриш ва реконструкция қилиш, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарларни харид қилиш учун қарийб 215 миллиард сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ва 57 миллиард сўмлик фоизсиз қарз маблағлари ажратилди. шундай тадбирлар қаторида Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 1 миллиард 500 минг сўм қийматидаги маиший электр техника воситалари кам таъминланган оилаларга бепул тарқатилганини қайд этиш лозим. Хитой Халқ Республикасининг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги иккинчи Олимпия ўйинларида 28 нафар ёш спортчимиз 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами ўнта медалга эришгани ҳам йил давомидаги катта спорт ютуқларимиз қаторига киради. Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида эса юртимиз фарзандлари 9 та олтин, 14 та кумуш, 21 та бронза, жами 44 та медалга сазовор бўлиб, юксак шоҳсупага кўтарилди. мактаб ўқувчилари учун 34 миллион 500 минг нусхадаги дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар юртимиздаги таълим олиб бориладиган 7 тилда нашр қилинганини алоҳида қайд этиш лозим. Жорий йилда ҳам қарийб 587 минг 1-синф ўқувчиси салкам 28 миллиард сўм қийматидаги дарслик ва ўқув анжомлари билан таъминланди. Шу ўринда халқимиз ўртасида кенг тарқалган “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак” деган шиоримизни яна бир бор эслаб ўтишни истардим.Муқаддас китобларимизда айтилганидек, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди, десак, янглишмаган бўламиз. Соддагина, ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган. Бир ўйлаб кўрайлик, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қариялар – хонадонларимизнинг файзи ва фариштаси” деган мақол ва ҳикматли сўзларимизда қандай чуқур маъно бор.мен кириб келаётган 2015 йилга мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб ном беришни таклиф этаман.Бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди.Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар – шунга эътибор беринг – 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда. Улар орасида 3 минг 109 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 69 минг 994 нафар фронт ортида меҳнат қилган инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим.Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, она юртимизнинг оғир юкини, унинг қувонч ва ташвишини умр бўйи елкасида кўтариб келган мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олиш – дунёдаги энг улуғ, энг савобли иш десам, ўйлайманки, барчангизнинг фикрингизни ифода этган бўламан.
118.Bugun biz O‘zbekistonimizning yangi tarixidagi qutlug‘ sana – xalqimiz uchun mustaqil taraqqiyot yo‘lini belgilab, milliy davlatchilik, yangi siyosiy-ijtimoiy tizim barpo etish, demokratik davlat va fuqarolik jamiyati qurishning huquqiy poydevorini yaratib bergan Konstitutsiyamizning 20-yilligini bayram qilmoqdamiz.
Ana shu ulug‘ ayyom bilan sizlarni, sizlarning timsolingizda butun xalqimizni chin qalbimdan samimiy muborakbod etish menga katta mamnuniyat bag‘ishlaydi.
O‘zbekistonimizning mustaqil taraqqiyot yillarida erishgan barcha-barcha yutuq va marralari, uning ulkan sur’atlar bilan o‘sishi avvalo Konstitutsiyamizning hayotbaxsh qudrati va salohiyatini, unda mujassam bo‘lgan prinsiplar, qoida va normalarning naqadar chuqur o‘ylangani, har tomonlama mustahkam asosga ega ekanini yaqqol namoyon etadi.
Tarixan qisqa bir davrda hayotimizda bo‘layotgan keskin o‘zgarishlar va yangilanishlarni chuqur anglash, tasavvur etish uchun biz kecha kim edig-u, bugun kim bo‘ldik, degan tabiiy savolni berish o‘rinli deb bilaman.
Hech kimga sir emas, sobiq Ittifoq tarkibida O‘zbekiston o‘z salohiyati va aholisining hayot darajasi bo‘yicha eng qoloq respublikalardan biri bo‘lib, bugungi kunda demokratik yangilanish va taraqqiyot yo‘lidan qat’iy qadamlar bosib borayotgan, kuch-qudrati tobora yuksalib, zamonaviy ko‘ptarmoqli iqtisodiyotga ega bo‘lgan, o‘z xalqining farovonligini oshirishga qodir mamlakatga aylanib borayotgani misolida bu fikrning yaqqol tasdig‘ini ko‘rish mumkin.
O‘tgan davrda bizning qanday og‘ir qiyinchiliklar, muammo, tahdid va sinovlarni yengib o‘tishimizga to‘g‘ri kelgani hammamizga yaxshi ma’lum. Lekin bularning barchasiga qaramasdan, O‘zbekiston iqtisodiyoti yigirma yil davomida 3,5 barobardan ziyod o‘sdi.
Islohotlarni bosqichma-bosqich, izchillik va tadrijiy rivojlanishning davomiyligi asosida amalga oshirish tamoyillaridan kelib chiqqan holda, mazkur Konsepsiya, o‘z mohiyat e’tiboriga ko‘ra, dunyoda tub o‘zgarishlar yuz berayotgan hozirgi zamonda ijtimoiy, siyosiy va iqtisodiy islohotlarning eng muhim ustuvor yo‘nalishlarini amalga oshirishning uzoq muddatga mo‘ljallangan milliy strategiyasidir.
Mustaqil taraqqiyotimizning o‘tgan yillarida to‘plagan oz bo‘lsa-da, lekin g‘oyat mazmunli tajribamiz bir haqiqatni takror va takror tasdiqlab bermoqda. Ya’ni, faqat demokratik o‘zgarishlarning hayotda o‘zini oqlagan modellari negizida chuqur asoslangan siyosiy yo‘l va islohotlarni izchil amalga oshirish, bugungi dunyodagi tarixiy va real voqelikni e’tiborga olish hisobidangina bu islohotlarning muvaffaqiyati va samaradorligini, davlat va jamiyatning, aholi turmush darajasining yuksak va barqaror sur’atlar bilan rivojlanishini ta’minlash mumkin.
Demokratik islohotlarni qandaydir havoyi maqsadlar, ambitsiyalar va soxta obro‘ topish uchun sun’iy ravishda tezlashtirish, o‘z xohishini amaldagi haqiqat deb ko‘rsatishga urinish odatda teskari natijaga olib keladi va buni ko‘plab misollarda ko‘rish qiyin emas.
Konsepsiyada ko‘zda tutilgan 50 dan ziyod qonun va huquqiy-me’yoriy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va amalga oshirish dasturi bo‘yicha bugungi kunga qadar mamlakatimiz Parlamenti tomonidan 12 ta qonun qabul qilindi, 30 dan ortiq qonun loyihasi esa keng jamoatchilik, jumladan, xorijiy ekspert tashkilotlarni jalb etgan holda ko‘rib chiqish va muhokama etish bosqichida turibdi.
Shular qatorida 2011-yilda qabul qilingan “O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining ayrim moddalariga (78, 80, 93, 96, 98-moddalar) o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun davlat hokimiyati va boshqaruvini demokratlashtirish sohasidagi g‘oyat muhim qadam bo‘ldi.
Mazkur qonun Prezident – Davlat boshlig‘i bilan qonun chiqaruvchi va ijro etuvchi hokimiyat tarmoqlari o‘rtasida yanada mutanosib konstitutsiyaviy vakolatlar taqsimotini ta’minlashga qaratilgan bo‘lib, unda, shuningdek, Bosh vazirga ishonchsizlik votumi bildirish instituti joriy etilgan, ayrim vakolatlar Prezidentdan Senatga – Parlamentimizning yuqori palatasiga va mamlakatimiz Vazirlar Mahkamasiga berilgan, mahalliy kengashlarning vakolatlari sezilarli ravishda kengaytirilgan.
Parlamentimiz tomonidan “O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisiga saylov to‘g‘risida”gi va “Xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar kengashlariga saylov to‘g‘risida”gi qonunlarga kiritilgan qo‘shimchalar ham saylov qonunchiligini yanada takomillashtirishga xizmat qiladi.
Shu bilan birga, sud-huquq tizimini isloh etish va yanada liberallashtirish, “Xabeas korpus” institutini qo‘llash sohasini kengaytirish bo‘yicha qonun hujjatlari qabul qilingani hamda axborot tizimini isloh etish, xususan, mamlakatimizni siyosiy jihatdan modernizatsiya qilish jarayonida hal qiluvchi rol o‘ynaydigan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va televideniye tizimida so‘z erkinligini ta’minlash borasida Konsepsiyada belgilangan vazifalar amalga oshirilganini alohida qayd etish lozim.
Shular qatorida “Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida”, “Ijtimoiy sherikchilik to‘g‘risida”, “Jamoat nazorati to‘g‘risida”, “Davlat hokimiyati va boshqaruv organlari faoliyatining ochiqligi to‘g‘risida” va boshqa huquqiy-me’yoriy hujjatlarning qabul qilinishi ham g‘oyat muhim ahamiyatga egadir. Ular yurtimizda fuqarolik jamiyatini jadal rivojlantirish, uning odamlarimizning konstitutsiyaviy huquq va manfaatlarini himoya qilish borasidagi rolini oshirish, hokimiyat tuzilmalari faoliyati oshkoraligini kuchaytirish va boshqaruv sohasida qabul qilinayotgan qarorlardan aholini xabardor etish kabi maqsadlarga xizmat qiladi.
Bugungi globallashuv sharoitida bunday jarayonlarning barchasi jahondagi yirik davlatlarning manfaatlari o‘zaro to‘qnashadigan mintaqamizning xavfsizligi, barqarorligi va izchil rivojlanishiga salbiy ta’sir ko‘rsatishi mumkinligi haqida ortiqcha gapirib o‘tirishning hojati yo‘q, deb o‘ylayman.
AYSEF deb atalmish koalitsion qo‘shinlarning 2014-yilgacha va undan keyin qo‘shni Afg‘oniston hududidan olib chiqib ketilishi bilan bog‘liq ravishda ushbu mamlakat va uning atrofidagi vaziyatning yanada keskinlashib, terrorizm, ekstremizm va narkotrafikning kuchayishi xavfi borligi, qisqa qilib aytadigan bo‘lsak, mamlakatda ahvol chegaradan chiqib ketishi mumkinligi qo‘shni davlatlarda jiddiy xavotir uyg‘otmasdan qolmaydi, albatta.
Voqealarning ana shunday yo‘nalishda rivojlanishi bugungi qarama-qarshilikning millatlar va elatlar o‘rtasidagi mojaroga aylanib ketishi, Afg‘onistonda fuqarolar urushining yangitdan avj olishi, mintaqada turli xavf-xatarlar paydo bo‘lishi ko‘pgina nufuzli ekspertlar tomonidan istisno etilmayapti.
2012-yilda yana bir dolzarb vazifa – aholi bandligini ta’minlash masalasiga ustuvor ahamiyat qaratildi. Bu borada kichik korxona va mikrofirmalar tashkil etish hisobidan xotin-qizlar uchun 204 mingdan ziyod yangi ish o‘rni yaratilganini alohida tilga olish zarur, deb bilaman.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   287




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling