P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ФАРИШТ,\ЛАРНИНГ БАЁНИ
Малоикким, эрурлар олами ғайб,
Ҳама Ҳақ бандасидур бешаку райб.
Фариипапар кйб оламига мансубдирлар. Бизга кўригмаидииар, Булар 
.\ам барчаси Худойи таолонинг бандапаридир. Бунга т а о н йўқ.
Алар фориг эрур ичмак емақцин,
Ёмон қилмоқ, қабоҳат сўз демакдин.
Фаришталар емоқ-ичмоқ, ёмон ишлар ва ифлос сўзлар айтмоқ- 
лан покцйрлар. Фариипаларга иймон келгириш — уларда' эр-хотин- 
ликнинг йўқлиги, Аллоҳ уларни бизлар каби емоқ-ичмоқ ва жи- 
моъ қилмоқцан холий қилиб яратганига ишонишдир.
Алар барча Худонингтоагида 
Эмас ғофил алар ҳеч соатида.
Фарииггалар доим Аллоҳ таоло тоати ва ибодатидадирлар Бирор 
соат ҳам ибодатдгн бўш қолмайдилар, Зеро, Тангри таоло “Тоҳа”
39


сурасининг 27-оятида дейди: “(Фаришталар) У Зотдан илгари би- 
рон сўз айгмайдилар. Улар Алпоҳнинг буйруғига биноан амал қилур- 
лар”.
Агарчи барчаси тоат саришта,
Муқарраб баъзидин баъзи фаришта.
Фарипггаларнинг барчаси тоату ибодатда бўлсалар -да, Аллоҳ 
таоло ҳазратига инсонлар орасида бўлганидек баъзисидан баъзи- 
си яқинроқцирлар. Зероки, Аллоҳга пайғамбарлар авлиёлардан, 
авлиёлар авомлардан яқинроқ турадилар.
КИТОБЛАРГА И Й М О Н КЕЛТУРМАК БАЁНИ
Мусулмонлар ўқур Қуръонки, ҳоло,
Эрур барча Каломи Ҳақтаоло.
Ҳозир ҳар мусулмон дарс олиб ўқийдиган Қуръон Аллоҳ тао- 
лонинг сўзидир. Китоб кўқцан Жаброил воситаси билан берил- 
гандир. (Аймишларки, Қуръон йигирма уч йилда батамом нозил 
бўлди. Пайғамбар алайҳиссаломга керак бўлган сайин Жаброил алай- 
ҳиссалом индириб турган эди).
Тақи Пайғамбаримиздин бурун бил 
Худованцим кугуби қилди нозил.
Яна билгилки, Пайғамбаримиздан бурун ҳам Аллоҳим кито- 
блар нозил қилди.
Юборди ҳар қаю пайғамбариға,
Ки иймон келтирибдурмиз бариға.
Аллоҳ таоло ҳар пайғамбарига китоб берди. Бизлар барчасига 
иймон келтириб, тўғри деймиз.
Бариси Ҳақ таолонинг Каломи,
Муни билса — керак ҳар хосу оми.
Кўқдан инган кигобларнинг бари Аллоҳнинг сўзидир. Буни ҳар 
бир хосу омий, каттаю кичик билса керак, албаита.
Каломи васфидур, эй одамизоц,
Қилиб эрдим Сифоти бобида ёд.
Аллоҳнинг сўзи васфини, эй одамзод, Аллоҳнинг сифотини ёд 
этганим бобларда баён қилган эдим. Яъни Аллоҳнинг сўзини мах- 
луқ эмас, деб зикр қилган эдим, демоқчи нозим раҳматуллоҳи 
алайҳ.
40


Г1АЙҒАМБАРЛАРГА И ЙМ О Н КЕЛТУРМАКНННГ 
. БАЁНИ
Санову ҳамд қудратлиғ Худоға,
Ки иймон келтирибмиз анбиёға.
Мақгамоқ — қудрат эгаси Аллоҳ таолонинг Ўзига бўлсинки, Ал- 
лоҳга қилинган ҳамдимиз ҳидояти сабабли Пайғамбарларга иймон 
келтириб турибмиз.
Аларнинг авваликим Одам эрди,
Муҳаммад барчасиға хотам эрди.
Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиесаломдир, Муҳаммад 
сўнггиси, уқцан сўнг пайғамбар бўлмас.
Бариси Тангрини суйган қулидир,
Бариси жаннату ризвон гулидир.
Ул пайғамбарларнинт ҳаммаси Аллоҳнинг суйган қуляаридир. Ҳар 
(шри жаннат боғларининг гулидир.
Худони ҳукмини ҳар феълу сўзға 
Набилар қилмади бир зарра ўзга.
Пайғамбарлар Аллоҳ буюрган ҳар бир ишу сўзни заррача ўзгар- 
гармай адо қилдилар. Аллоҳнинг буюрганларидан чиқмадилар. Халой- 
иқцан жабру жафо кўрганликларидан қош чимирмадилар, гуноҳцан 
кўрқцилар.
Етушмас ҳеч ваггайлар жолариға,
Егушмас балки хоки полариға.
Авлиёлар нақадар улуғ бўлсалар-да, мартабада набййларга барг^ч р 
эмаслар. Авлиёлар даражаси балки набийларнинг оёқ остидага хок- 
чаликҳам эмасдир. Зероки’ набийлар ваҳий эгаларидирлар. Валийлар
- соҳиби кароматдярлар.
Алардур зурриёти Одами хок,
Гунаҳцин анбиёшт барчаси пок.
Пайғамбарлар тупроқцан яратилган Одам алайҳиссалом наслвдан- 
дирлар. Улар, албатга, гуноҳлардан иок зоглардир.
Алардин баъзи ишки, қилдилар нақт,
Қилур таъвилини Нўъмони боақл.
НабИйлардан пайдо бўлган ишларни нақл қиладилар. Одам са- 
фиййуллоҳнияг жаннатда буғдой егани, Пайғамбаримизшшг асални 
ҳаром қилгани кабиларни доно Нўъмон, яьни Имомя Аъзам оаҳ~ 
матуллоҳи алайҳ шарҳлаб баён қилгаи. Баёндан маълум бўладики, 
пайғамбарларда кўр1 шган бунинг каби ишлар гуноҳ ҳисобидадир. 
Аммо бу гуноҳ ишлар баъзан пайғамбарлиқцан аввал, баъзида адаш-


ганларидан содир бўлгани учун Аллоҳтаоло бу гуноҳларни кечган. 
Аллоҳ кечган иш эса, албатта, йўқ ҳукмидадир.
Алар қасд ила ҳаргиз қилмадилар,
Буюрғон амридин айрилмадилар.
Набийлар гуноҳни ҳаргиз қасд билан қилмадилар. Аллоҳтаоло 
нимаики буюрган бўлса, улардан айрилмадилар.
Бари дарёи раҳматда эди ғарқ,
Расул ила Набийда бўлди бир фарқ.
Анбиёларнинг барчаси Аллоҳ раҳматининг сувига ғарқ эдилар. 
Худойи таоло уларни заволи ийм он ва пайғам барликдан 
четлашишдан сақлар эди. Лекин шундай бўлса-да, расул билан 
набий ўртасида фарқ бордир.
Расулиға эрур шарт, эй некуном,
Вале бўлди бариға ваҳий илҳом.
Эй сен, билгилки, Аллоҳнинг расулига яхши ном шартдир. Аммо 
ваҳий илҳоми барида бордир.
Набийдур ҳар Расул — англагувчи бўл,
Ва лекин ҳар Набий эрмас Расул ул.
Ҳар бир расулни набий деса бўлади, буни англаб ол. Аммо на- 
бий расул эмасдир. Чунки расулнинг Аллоҳдан инган китоби бор, 
аммо набийга китоб нозил бўлмагандир.
Дедилар пораи мўьмин боласи,
Эрур бир маънида ҳар иккаласи.
Эй, мўъмин юрагининг пораси бўлмиш фарзанд, баъзилар 
дедиларки, набий билан расул ҳар иккиси маънода бирдир. Ора- 
ларида фарқ йўқ.
' Салафким, айлади лутфу иноят,
Эрур аввалгиси машҳур ривоят.
Лекин ўтган имомлар аввалги ривоятни лутф айлаб, дуруст 
кўрдилар, яъни набий билан расулни фарқли қилдилар. Шунга 
фатво бўлди.
Башар пайғамбарин Султони Аъдол 
Малак пайғамбаридин қилди афзал.
Энг адолатли Султон, яъни Аллоҳтаоло инсонлар пайғамбари- 
ни фаришталар пайғамбаридан устун қўйди.
Бу сўздур мазҳаби суннат жамоат,
Алар ҳар не деди, қилғил итоат.
Одамлар пайғамбарини малаклар пайғамбаридан устун кўрув- 
чилар аҳли суннат вал жамоатдир. Булар деганни кўнгилга жо 
қилиб, итоат қилгин.


Дедилар: “Оммаи фарзанди Одам 
Малақни оммасидин фазли кўп ҳам”.
Имомлар айтдиларки, Одам фарзандлариниьг оммалари фариш- 
таларнинг оммасидан фазли кўпроқдир. Бу ерда “омма” дан мурод 
пайгамбарлардан бошқа^халойиқцир.
“Китоби К оф ий” ким, бир босафодур,
Деди: “Омма бу ерда атқиёдур”.
“Китоби кофий”нинг мусаннифи сафо аҳлининг бошлиғидир. 
У дедики, бу ерда “омма”дан мурод тақволилар, яъни сўфийлар- 
дир.
Башарда бор на чандон беамалдур,
Баҳойимдек эрур бил, ҳам азалдур.
Инсонлар орасида на қадар амалсизлар борлигини кўриб туриб- 
сан-ку! Ахир, улар ҳайвонлардек еб-ичиш ҳавасларида эмасми- 
лар?! Улар Аллоҳнинг ибодатидан ғофилдирлар. Шундай экан, улар
- аҳли итоатдан бўлмиш фаришталардан нечук орчиқбўлсинлар?! 
Буни “Фурқон” сурасининг 44-оятини ўқиган киши яхши билса 
керак.
ГТаямбарнинг бари одил ва аъдал 
Ва лекин баъзисидин баъзи афзал.
Пайгамбарларнинг барчаси одилларнинғ одилроғидирлар. Шун- 
дай бўлса-да, баъзиси баъзисидан яқинроқ ва афзалроқцир. 
Савоби рутбада афзал эрур ҳол,
Мусовийдур нубувват бирла ирсол.
Ибодат савобида набий билан расул баробардир. Чунки Аллоҳ 
таолога яқин бўдмоқликлари савобнинг кўплиги билан эмас
балки васила юзасидан белгилидир. Масалан, Аллоҳлаоло Мусо 
пайғамбар билан Тур гоғида етмиш қават парда орқали сўзлашди. 
Бу сўзлашувда васила, яъни йўл - парда эди. Пайғамбаримиз алай- 
ҳиссаломнинг Аллоҳ билан юзма-юз сўзлашуБига Меърож васила 
бўлган. Шунинг учун:
Барининг беҳгарини Мустафодур,
ҲабибиҲақ, нигини анбиёдур.
Пайғамбарларнинг барчасидан афзалу акмали Муҳаммад Мус- 
тафо (с.а.в.)дирлар.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling