P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
ДАР БАЁНИ КАРОМАТИ АВЛИЁ
Эрур барҳақ каромат авлиёдин, Иноятдур валийларга Худодин. Авлиёларнинг кароматлари чиндир. Уларга буларни Аллоҳ муҳ- тож бўлганларида ёрдам учун бергандир. Каромат хориқи одат эрур исм, Бўлубдур хориқи одат неча қисм. Каромат дегани — одатда йўқ, қилиб бўлмайдиган ишларни бор қилмоқцир. Аммо одатга хилоф ишларни қила олувчилар бир неча қисмдир. Буларни нозим бундай баён қилади: Набийдин хориқи одат не таъйин, Дедилар мўъжиза, эй толиби дин. Агар набийлар хориқи одат ишларни кўзга қўрсатсалар — буни мўъжиза дейишади. Буни фаҳмла, эй дин истагувчи. Бармоқлар- дан сув оқизмоқ, ҳавога учмоқ, дарахглар ва тошлар билан сўзлаш- моқ, хуллас, одатда киши қила олмайдиган бу каби ишлар пай- ғамбарлардан кўринса, мўъжиза дейилади. Мўъжиза — ақл бовар қилмайдиган нарса, иш деганидир. Нубувватдин бурунни дерлар ирҳас, Муни билсанг керақцур: “Аййуҳаннас!”. Пайғамбарга пайғамбарлик келмасидан бурун бунинг каби одатга хилоф ишлар кўринса, уни ирҳас дейилган, эй одамлар. Масалан, Пайғамбаримизнинг болалик чоғида қуриган бир ток ёшариб, узум берци. Болалар еб тўйишци. Бу иш Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлмасидан олдин бўлгани учун бунга ирҳас дейилади. “Ирҳас”нинг маъноси пайғамбарликка далил, унга тайёрлашдир. Агар солиҳ кишидин бўлса ҳар гоҳ Кароматдин бўлур бешаку ишбоҳ. Солиҳ киш и, яъни сўфию тақводор бунинг каби нарсалар кўрсатса, буни ҳеч бир гумонсиз каромат дейиш керак. Каромат — ҳурматлаш деганицир. Хуцойи таоло бу солиҳ киш ининг ко- миллиги учун хориқ оцатни ҳурматлаб бераци. Кўрунса бир авом мўьмин кишидин, Маъунатдир ўшал айғон кишидин. Авом мўъмин киши тарафидан қарш исидан сувлар оқизмоқ ва сув устида юрмоқ каби ишлар кўринса, уни маъунат дейи- шаци, каромат цейишмайди. Маъунат Аллоҳцан ёрцам маъноси- да бўлиб, унинг нима учун экани билинмади. Ё тақволикдан ёрдам бўлдими, ёки фосиқликданми, ёки ғоят ҳунармандлик- 50 дан бир ҳийла қилдими, билинмади, аммо маъунат, яъни ёрдам аталди. Агар кўрсатса мундоғ кофир инсон, Ул истидрож эрур монанди шайтон. Бундай ишлар кофирлардан кўринса, уни истидрож деб ата- шади. Истидрож шайтонда кўп бўлади. Масалан, машриқдан мағ- рибгача бир кунда ўтмоқ, бир сувратдан иккинчи бир сувратга кирмак кабилар. И стидрож нинг маъноси ҳам “дунёда истаган муродини бериб, охиратда эса тамуғ (дўзах)да даражаси ортиқ бўлур” деганидир. Вале ул орифи биллаҳ бўлса, Ёмон иш дин қўли кўтаҳ бўлса. Мўъмин киши Аллоҳни сифати ғайри зотийя ва зотиялари билан танигувчи ва шариат буюрмаган ишларДан қўлни тортув- чи бўлса, авлиёдир. Валий, деб шундай кишига айтурлар. Авомирни ҳамиша қилса ул қул, Тақи қилма деганни қилмаса ул. Авлиё яна буюрганини қилиб, буюрмаганини қилмайди. Ҳавойи истакларни ихтиёр қилмайди. Дунё зийнатларига мағ- рур бўлмайди. Яратқон Тангрини қўрқинчидин низ Қаю шубҳа дегандин қилса парҳез. Яна валий дегани яратган Тангридан қўрқса, АллЪҳга нисба- тан шубҳаю иккиланишлардан ўзини тийса керак. Тақи лаззат билан шаҳватга, эй ёр, Фуру ҳам кетмаса, ул яхши кирдор. Тағин у лаззатли нарсаларга алданмаса, нафс истакларига эр- гашмаса — ўша яхши иш лар қилгувчи кимеа ҳам валийлардан- дир Бу таърифлар кишига бўлса содиқ, Валийдур ул ақоидга мувофиқ. Бу саналган шартларга кимки лойиқ бўлар экан, ҳақиқий ақоид аҳли қарашларига мувофиқ уни валий деса бўлади. Шариатсиз киши учса ҳавоға, Кўнгил берма анингдек худнамоға. Ш ариат амрига бўйсунмаган ва унга мувофиқ иш қилмаган киши хавориқ кўрсатиб, ҳавода қуш янглиғ учса, зинҳор унга кўнгил берма. Унинг бу ишини каромат дема. Қ>тау пашшалар ҳавода учсалар, уларга эътибор бўлмагаки каби шариатсиз ки- шининг ишига ҳам парво бчямагай Чунки: Ҳавоға учса монанди чибиндур, Ани ҳодийи дема — шайтондиндир. Бир киши ҳавога учсаю, ўзи шариатли бўлмаса, у мисоли бир пашша ҳисобида бўлади. Сен уни етакловчи валий деб эмас, балки шайтон жамоатидан бир кимса деб билгин. Шариатсиз киши гар ютса ўгни, Ҳаво ўртасида минса булутни. Агар шариат тутмаган кимса ўтларни оғзига солиб ютса, заҳар- лар ичса, сузиб юрган булутларни миниб юрса ҳам, унинг бу ишларини каромат демагин. Қачон топқан эрур қурбат изини, Валий билмангтақи ундай кадини. Шариатсиз киши Аллоҳ гаолога яқинлик тугул — яқин бўлиш- ликнинг асарини ҳам топган эмас. Тағин ундай қовоқни валий билиб ўгирманг. Бўлубдур мундоғ ишлар кофирийдин, Нечукким бўлди сеҳр Сомирийдин. Бундай хавориқ одатлар кофирлардан ҳам бўлди. Булардан ма- шҳури Сомирий жодучининг сеҳридир. Бу сеҳрда Сомирий лойдан ясалтан бузоқ ичига тилсимлар киритиб, Мусо алайҳиссалом қав- мини шу бузоққа топинтирди. Эшитгил балки Фиръавн амридин Нил Қуйидин юқориға оқци беқийл. Яна борки, Фиръавн амри билан Ниддарёси пастдан юқорига оқци. Аммо бу шариатсиз малъунни валий деб эътиқод қилманг. Муни билгилки Ҳиндустонда боло Учарлар кофири саноси боло. Шуни ҳам билгилки, Ҳиндистонда ҳозир ҳам кофирдан баъзи- си юқори ўчадилар. Буларнинг учишлари ҳам Ҳақ таоло томони- дан истидрож учун берилгандир. Ҳиндулар узоқ риёзатлар чекиб, очлик билан руҳий қувват топгач, бу истидрожга эришадилар. Сано — тан маъносида. Шариат ҳукмин этмай истиқомат, Таажжуб ишлари бўлмас каромат. ■Лариат ҳукмларини тўғри бажармаган кимсаларда таажжубга соладиган лшлар кўринса, йуларни каромат аейилмайди. Бу ҳақда юқорида баён қилинган эди. Ш ариатни ^ишиким '-утса хўб пос, Каромат мг 'ндин ўтмас, аййуҳаннос. 52 Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling