P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

К арим нинг 
учдан икки 
улуши қиёмат равишини баён қилади.)
Бўлур қудрат билан туфроғимиз тан,
Кирар жон қайтадан бешубҳа ва зонн.
Аллоҳнинг қудрати билан бизлар ўлиб, тупроқ бўлурмиз. Сўнгра 
Ҳақ таолонинг ваъда куни етгач, танларимиз қайта яратилиб, 
жонларимиз яна танларимизга кирар. Бунга шубҳа ва гумон йўқ. 
Танинг ҳар турли бўлғон бўлса барҳам,
Қилур бурноғидек Халлоқи олам.
Эй банда, сенинг танинг дунёда эканингда ҳар турлик қиёфада 
бўлур эди: биринг қисқа, биринг узун, биринг оқ ва яна биринг 
қора. Аллоҳ буларнинг ҳаммасини бурунгидек сақлайди. Сақлагув- 
чи Аллоҳ ҳеч бирини каму зиёда қилмай, барча пароканда бўлган 
аъзоларинг машриқми ёки мағрибда тарқалиб ётган бўлса-да, шу 
заҳоти йиғиб тиршпиради.
Худо ҳеч ерда йўқни айлади бор,
Яратса қайтадан эрмас бу душвор.
Худойи таоло бизларни аввал қандай қилиб йўқцан бор қилган 
бўлса, қайта бор қилиши ҳам қийин эмасдир. Бу иш ҳар кимга 
“Ёсин” сурасининг 70-оятидан маълуму аёндир.
Удур Ҳоким - нечукким ҳукм қилди,
«Тирил» дегач ҳама олам тирилди.
Аллоҳ ҳукм қил
1
увчиларнинг ҳокимидир. “Тирилингиз!” деб 
буюргач, барча олам халқи тирилади. Бунинг учун Аллоҳ ҳеч бир 
олоту асбобга муҳгож бўлмайди.
62


Йиғар маҳшар ерида барча жонни,
Сўрар бандасидан яхши-ёмонни.
Аллоҳтаоло қиёмат куни Ўз маҳшарида барча халқни тирилги- 
риб йиғади. Шунда бандаларининг ҳар биридан яхшию ёмон иш- 
ларидан ҳисоб олади.
Ҳар ишни кўп қилибдурсан ва ё оз,
Ҳисобин ҳам қилур ул бандадан боз.
Банда дунё ичида яшаб ишлади. Озми кўпми қилган ҳалолу 
ҳаромини Аллоҳ сўроқ қилади. Сўрамоғи буларни билмаганлиқцан 
эмас, балки банданинг ўпкаламаслиги, армонда қолмаслиги учун- 
дир. Ерда қилган номаларини ўзигаўқитиб, жазо қилади.
Худо ҳар бандасиға қилса осон,
Жавобин бергуси банда ўшал он.
Худойи таоло ҳисоб кунида бандасига ҳисобни енгил қилса, 
яхшилаб — ўша он жаннатга киргизади.
Ағар қаттиқтутар банда ҳисобин,
Ўзи билгай анга солган азобин.
Агар Аллоҳ бандасига ҳисобни қаттиқ қилса, бу қийинчилик- 
нинг ҳикмати бизга аён бўлмас. Аллоҳ таоло унга берар азобини 
Ўзи билади.
Билур гарчи.жамиъи ҳолимизни,
Юборур номаи аъмолимизни.
Аллоҳга ҳолларимиз аёндир. У гунохларимизу савобимизни би- 
лади. Шундай бўлса-да, амалларимизни тарозига қўйиб ўлчайди. 
Юборса номани раҳмат йўлидин,
Келур нома ул қулни ўнг қўлидин.
Аллоҳ Ўз бандасининг аъмолини раҳмат йўлига киритса, унинг 
номаси ўнг ёғидан келади.
Қизил юзлик бўлур, ҳам сарафроз,
Суюнгандин қилур ул банда овоз.
Номаси ўнгдан келган кимса — юзи очилиб, бош кўтаради, 
суюнганидан:
Ўқунг номамни, эй турғон халойиқ,
Келубдур нома ихлосимға лойиқ.
“Эй бу ерда йиғилиб турган халойиқ ва, эй маҳшар жамоати, 
қаранг ва ўқинг менинг номамни. Яхши ва гўзал бўлиб келди” — 
дея шодланиб қичқиради.
Биҳигати ъолия бўлгой макони,
Ғариқи раҳмати Ҳ ақ жисму жони.
63


Номаси ўнг қўлидан келган банда буюк мартабали жаннатдан 
ўрин топади. Яна тану жони Аллоҳнинг раҳматига ғарқ бўлгай. 
Агар нома келур бўлса ғазабдин,
Келур орқасидин ё дасти чапдин.
Агар банданинг номаси Аллоҳнинг қаҳри билан бўлса, унда 
номани банданинг орқасидан ёки чап қўлидан берурлар.
Қаро юзлук бўлуб шарманда ул қул,
Тутарлар ҳам солурлар бўйниға ғул.
Бундай қулнинг юзи қора бўлиб, халойиқ олдида шармандаси 
чиқади. Уни тутиб, бўйнига ўтли бўғовлар солишади.
Тақи занжир этарлар гарданиға,
Тараҳҳум бўлмағай ёлборғаниға.
Яна номаси чапдан келган кимсанинг бўйнига ўтли занжирлар 
соладилар. Банда қанча ёлвормасин, раҳм бўлмас. Ҳолбуки, ёлвор- 
моқ ёруғ дунёда эди. Аммо ғофил бўлиб, бу охират кунини унут- 
ди.
Бўлур турлик машаққатлар ҳавола,
Қилурлар жониби дўзах кашола.
Номаси сўл банданинг устига кўп машаққатлар солишиб, забо- 
ний фаришталар ул қулни тамуғ тарафига юз тубан судраб торта- 
дилар. Бу байтнршгушбу мазмуни”Қамар” сурасининг 48-оятида 
мастурдир.
Илоҳим, қўрқадурмиз ҳазратингдин,
Умидим кўп эрур Ғаффор отингдин.
Аллоҳим, улуғ даргоҳингдан ҳаммамиз ҳам қўрқамиз. Менинг 
ҳам “Ғаффор”, яъни “мағфират қилувчи” исмингдан умидим 
кўпдир.
Йиғилганда ёмону яхши банда,
Қулингни қилмағил шарманда анда.
Аросат майдонида бўлган замонда — йиғилган яхши-ёмон бан- 
даларнинг ичида мен қулингни шарманда қилма.
Агар аъмолима солсам кўзимни,
Сазовори алам дерман ўзимни.
Эй Худо, агар қилган амалларимга кўз солсам, маълум бўлади- 
ки, азобларга лойиқман. Чунки қилган ишларимнинг барчасини 
нуқсонли деб биламан.
Агар алтофинга боқсам, Илоҳим,
Умидим кўп - бағишлангай гуноҳим.
Агар лутф эҳсон қилишингни сўрасам, умидим кўпдир. Шояд, 
гуноҳларимни кечсайдинг.
64


Агар Сен ёпмасанг, эй Олими ғайб,
Бўлур Тонгла муаййан - сони йўқ айб.
Эй ғайбларни билгувчи Аллоҳим, агар Сен айбларимни афв 
мардаси билан ёпмас экансан, унда аниқки, эрта қиёмат кунида 
\исоби йўқ айбу гуноҳлар билан турарман. Чунки инсон болала- 
ри ғофилликдан холи эмаслар.
Илоҳий, мағфиратинг муҳтожидурман,
Санинг кенг раҳматингдин рожийдурман.
Умидим кўп эрур андоғ шарафдин.
Йиборсанг номамизни ўнг тарафдин.
Аллоҳим, ёрлақашингга муҳгожман. Сенинг кенг раҳматингдан 
ёлворгувчиман. Умидлар кўп, шояд, номамиз ўнгдан олинса. 
Ҳижоби афв ёпсанг айбимизға,
Дурри раҳматни солсанг жайбимизға.
Айбларимизни афв иардаси билан ёпсанг, ёқамиздан раҳматинг 
дурларини сочсанг эди, ё Аллоҳ!
Илоҳий, қўрқадурмиз жонимиздин,
Йиборма номани сўл ёнимиздин.
Раббим, азобингдан жон ила қўрқамизки, баногоҳ номамизни 
сўл ёқцан юбориб қолгайсан, деб.
Умидлик бандадурмиз ҳам ҳаросон,
Ҳисобимизни ул кунда қил осон.
Худойим, қўрқамиз ва умид қиламизки, ул маҳшар кунида 
ҳисобимизни енгил қюгаб, даргоҳйнгга лойиқ кўрарсан! 
Талаттуф бирла сўрғил коримизни,
Қаро қилма ул кун рухсоримизни.
Ишимизни меҳрибонлик билан сўрагин, юзимизни қора қил- 
магин, ё Рабб!
Агарчи номуносибман, ямонман,
Ўзинг айдинг: «Қулимға меҳрибонман».
Агар мен қулинг яхцхи сўроғингга лойиқбўлмасам-да, ёмонли- 
гимга қарамагайсан. Чунки бандаларингга меҳрибон бўлмоқли- 
гингда Ўз сўзинг бор.
Агар чандики бўлсам зишту бадкор,
Ҳабибинг умматиман, «қул» отим бор.
Ҳарчанд мен ёмон ишлар қилгувчи бўлган эсам-да, дўстинг 
Муҳаммад умматиман, “қул” деган отим бор, эй Худо!
65


ТАРОЗУЙИ ҚИЁМАТНИНГ БАЁНИ
Тарозу ҳақ эрур рўзи қиёмат,
Анинг сидқиға нозил бўлди оят.
Мезону тарозу қиёматда бўлади. Бунинг ростлигига “Аъроф’ 
сурасининг 8-ояти бор: “Амалларни тўғри тортишлик ўша кунда 
бўлур...” (Муфассирлар айтмишларки, мезон М икоил фаришта- 
нинг қўлида бўлур. Бир палласи — нурдан, иккинчиси — қоронғу- 
ликдан. Катталиги ер билан кўк орасича. Қандай бўлмасин, биз 
қулларга мезоннинг ҳақлигига эътиқод қилишнинг ўзи кифоя). 
Билур Тангри агарчи ҳолимизни,
Тарозуға солур аъмолимизни.
Аллоҳтаолога буткул ҳол-аҳволимиз аёндир. У бизнинг аъмол-1 
ларимизни тарозуга солмайин ҳам билиб турибди. Шундай бўлса- ( 
да, тарозуга солади. Токи — қуллари ўпкаламасинлар, доғда қол- 
масинлар.
Қилур огоҳ қулин қилмишлариға,
Етушмас ақл Эгамнинг ишлариға.
Худойи таоло ўшал куни барча бандаларининг амалларини анг- 
латур. Барчасини хотирларига солур. Эгамнинг қудрати билан бўла- 
диган ишларга ақлимиз етмайди. “Эгам” - Аллоҳим маъносида. 
Тарозу бориға иқроримиз бор,
Нечук эрканиға не коримиз бор?
Тарозу бордур. Бунга иқрормиз. Аммо унинг қандай эканини 
билмасмиз. Унинг сувратини Аллоҳнинг Ўзи биладир.
Илоғи, қил оғир мезонимизни,
Саломатдаг бизинг иймонимизни!
Аллоҳим, яхши амаАяаримиз тарозусини оғир қил, дунёдан ўтга- 
нимизда иймонимизни саломат сақлагин!
ДАР БАЁНИ ПУЛСИРОТ
Жаҳаннам узра бир кўприк эрур , оҳ,
Ўшал кўпрук Сирот отлиғ гузаргоҳ.
Жаҳаннам устидан бир кўпрук ўтар, э воҳ! Ўша ўтар жой — 
кўпрукни “сирот” дея аташар.
Қиличдин тез эрур, қилдин ингичка,

Пушаймонлар ўшал кун тушгай ичга.
Ўша сирот кўприги қилдан ингичка ва қиличдан кескирдир. 
Дунёда гуноҳ ишлар қиж ан одамларнинг ичларига пушаймонлар 
тушиб, юришга қўрқарлар.
66


Ажаб ҳайрон бўлур фарзанди одам,
Қадам қўйса анинг ости жаҳаннам.
Одам боласи ипдан ингичка ва қиличдан кескир кўприк қар- 
шисидаҳайронлар бўладилар. Оёқ босишга тиласалар, кўприкос- 
тидаги жаҳаннам оёқ куйдирур.
Агар қайтай деса, қўймас муваккил,
Бўлур фарзанди одам ҳоли мушкил.
Шунда баъзилар орқага қайтишни истарлар. Аммо муваккил 
(|)аришталар қайтармайдилар. Ўтли гурзилар билан урарлар. Албат- 
та, шу тобда одам болаларининг ҳоли оғир бўлади.
Муаййан кўрсалар халқ ул тафи тоб,
Бўлур жон ваҳми бирлан заҳралар об.
Дарҳақиқат, одамлар қизиган кўприкни кўриб, кўнгилларйни 
ваҳима босади. Юраклар сув бўлади, яъни одамлар тирикликдан 
умид узадилар.
Юраклар қон4бўлиб, кўзлар тўкар ёш,
У манзилдин қутулғайму ғариб бош.
Сирот кўпригини кўриб турган халойиқнинг юраклари қон 
бўлиб, кўзларидан ёшлар тўкилади. Инсонлар: “Э воҳ, шу манзил- 
дан қачон қутулар бу ғариб бошлар?!” дея Ашгоҳдан нажот сўрай- 
дилар.
Фиғонлар қўпғай авлоди башардин,
Ким ўтгай, ким йиқилгай ул гузардин.
Одамлар фиғон кўтариб, зор-зор йиғларлар. Ўша кўприкдан 
ўтишда баъзи йиқилиб, баъзиси ўтар.
Иноят қилса — баъзи одамизод,
Ўтар баъзи яшиндек, баъзи чун бод.
Аллоҳтаоло ёрдами билан иноят қилса, баъзи одам болалари ул 
сиротдан ўтарлар: баъзи яшиндек, баъзиси елдек.
Ўтар андин баъзиси югурук отдак,
Ўтар қурбига лойиқ, яъни ҳар як.
Баъзй мусулмон кўприкдан югрук отдек ўтади. Хуллас, ҳар ким 
Аллоҳга яқинлиги миқцорича ўтсалар керак.
Ўтар баъзи мусулмон тоя-тоя,
Етар Охир деган ишратли жоя.
Баъзи мусулмонлар кўприкни тойиб-тойиб ўтадилар. Юра-юра 
охири ишрат бор ер — жаннатга етиб борадилар.
Қадам қўйса йиқилур баъзи инсон,
Илоҳи, айлагил ул кунни осон!
Баъзилар сиротга оёқ қўйишлари билан қулаб, жаҳаннамга ке- 
тадилар. Ўша кунда ишимизни енгшгу осон қилгил, ё Аллоҳ!
67


Агар ўгкармасанг андин саломат,
Қулинг расво бўлур рўзи қиёмат.
Сирот кўпригидан бизни саломат ўтказмасанг, бу бандаларинг 
қиёмат куни расво бўлиши аниқ.
Билиб, тасдиқ этиб бул кўп хатарни 
Бу мискин қўймади исён этарни.
Эй Худо, бу мискин банданг сироту ҳисобнинг борини била 
туриб, 
1
уноҳлардан тийилмади, ҳамиша исён ичида бўлди.
Илоҳи, бандани соҳиб надам қил,
Сироти шаръ узра соҳиб қадам қил.
Илоҳи, бирлигингнинг ҳурматидин 
Салойат қил у кўпрук меҳнатқцин.
Эй Худо, бирлигинг ва борлигинг ҳурмати — биз ғариб банда- 
ларингни сирот кўприги машаққатларидан омон сақлагин!

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling