P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


МУНОЖОТ БА ДАРГОҲИ ҚОЗИЙГУЛ ҲОЖОТ


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

МУНОЖОТ БА ДАРГОҲИ ҚОЗИЙГУЛ ҲОЖОТ
Илоҳи, лутф қил ман мубталоға,
Тушубдурман биёбони балоға.
Илоҳим, менки, бало даштига кириб, адашиб — йўлдан озиб- 
ман, бу балога гирифгор қулингга раҳм қил.
Ётибман юз тубан - иссиғда сувсаб,
Киши йўқгур томизғай қатраи об.
М ен қулинг биёбонда гуноҳларим иссиқлигида сувсаб, раҳ- 
матинг сувига муҳтож бўлиб, юз тубан ётибман. Бирор киш и 
йўқки, шафоат қилиб, раҳматинг дарёсидан бир қатра сув оғзимга 
томизса.
Қуруб қоним, етибдур лабға жоним,
Тушубдур ерға оғзимдин забоним.
Мен шунчалар ҳолга тушибманки. ожизлик ва сувсизлик қоним- 
ни қуритиб, жонимни оғзимга келтирди. Иссиқдан тилим осилиб, 
ит каби ожиз бўлибман.
Мазиййат аҳли атрофимдадур пур,
Умидликман ҳануз, ё Кошифуз-зур.
Атрофимда эзгулар аҳли кўпдир. Уларнинг шафоатидан ҳануз 
умиддаман, эй мушкилларни очувчи Аллоҳим.
109


Карам баҳридин, эй султони Ваҳҳоб,
Ато қилсанг манга бир журъайе об.
Жўмардлик денгизидан менга бир томчисини бергил, эй ке- 
чиргувчи Подшоҳим — Аллоҳ.
Саодат қувватйн қилсанг иноят,
Рафиқим бўлса тавфиқи ҳидоят.
Ё Раббим, раҳматинг бирла эзгулик қутини ва озуқини менга 
иноят қилиб, йўлдошимни тавфиқ ила ҳидоят айласанг эди!? 
Бериб синмас асойи тавба қўлға,
Талаб дарди билан солсанг бу йўлға.
Раҳматинг ила тавбанинг сйнмас қаттиқ таёғини қўлимга бе- 
риб ва тавбамда қатьий қилиб, Аллоҳ таолони истаМак сари 
кўнглимга ошиқлик бериб, тариқат йўлига солсанг эди!?
Таварруъ зоди бўлса қўйнимизда,
Убудиййат таноби бўйнимизда.
Раҳматинг туфайли қўйнимизга тақволик озуғи бўлса ва яна 
бандачилик юку умидлари бўйнимизда бўлса эди, қандайин гўзал 
иш бўлар эди!
Юритиб яхшилар кезган субулни,
Ризо мулкига қўндурсанг бу қулни.
Е Рабб, раҳматинг ила бу ғариб бандангни ҳам улуғлар ва эзгу- 
лар кезиб юрган йўлингда кездирсанг ва Ўзингнинг ризолик дав- 
латингда севинтириб юритсанг бўлармиди?!
Мунингдек ишлар, эй Донои асрор,
Санга осон эрур, гар бизга душвор.
Бундайин ишлар, эй сирларни билгувчи Аллоҳ, Сенга осон- 
дир, бизга қийин.
Кўтарибман умид бирла билакни,
Худовандо, қабул этгин тилакни.
Умид билан Сенинг раҳматингга сиғиниб, дуо учун билакнй 
кўтариб, арзи ҳол этарман. Ўзинг раҳматинг билан тилакни қабул 
қил, эй Худо!

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling